1882-модда билан тўлдирилсин: 1882


(2010 йил 17 сентябрь ЎРҚ-259 Қонуни – кучга кирди 18.09.2010)


Download 246 Kb.
bet4/13
Sana16.03.2023
Hajmi246 Kb.
#1278308
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Маъмурий УЗБ узгартишлар

(2010 йил 17 сентябрь ЎРҚ-259 Қонуни – кучга кирди 18.09.2010)


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республика­си­нинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Респуб­ли­ка­си Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 1851-модда билан тўлдирилсин:
1851-м о д д а. Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муома­ла­си
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёр­­лаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунинг­дек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб ки­риш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш –
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бара­ва­ридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
(2010 йил 22 сентябрь ЎРҚ-261 Қонуни – кучга кирди 23.09.2010)

2) 245-модданинг биринчи қисми “185” рақамидан кейин “1851” рақами билан тўлдирилсин.


(2010 йил 22 сентябрь ЎРҚ-261 Қонуни – кучга кирди 23.09.2010)


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республи­ка­си Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Рес­пуб­ли­каси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 2681-моддаси қу­йи­даги таҳрирда баён этилсин:

«2681 - м о д д а. Монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш органлари
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органларига ушбу Кодекснинг 178, 1781 ва 2151-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқ­бу­зарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъ­му­рий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақлидир:
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривож­лан­ти­риш давлат қўмитасининг раиси ва унинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳа­қининг ўн бараваригача миқдорда;
монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий орган­ла­ри­нинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг етти бара­варигача миқдорда жарима солишга».

Download 246 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling