Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х
Download 0.94 Mb.
|
15-маъруза
Фолликулнинг ривожланиш жараёнида унинг барча таркибий қисмлари (тухум ҳужайра, фолликул эпи-телийси, бириктирувчи тўқима пардаси) муҳим ўзгаришларга учрайди. Тухум ҳужайраси катталашиб, сиртида структурасиз парда ҳосил бўлади, цитоплазмасида эса мураккаб ўзгаришлар бўлиб туради. Тухум ҳужайра икки қайта бўлинганидан сўнг етилади, унинг шу тариқа бўлиниши натижасида тухум ҳужайрадан хромосомаларнинг ярми йўқолади. Етилиш жараёнида фаолликулар эпителий ўсиб, бир қаватли эпителийдан кўп қаватли эпителийга айланиб қолади. Фолликул ташқи томондан бириктирувчи тўқима пардаси билан қопланган. Сўнгра ҳужайралар тўпламининг марказида суюқлик билан тўлган бўшлиқлар юзага келади.Фолликулнинг ривожланиш жараёнида унинг барча таркибий қисмлари (тухум ҳужайра, фолликул эпи-телийси, бириктирувчи тўқима пардаси) муҳим ўзгаришларга учрайди. Тухум ҳужайраси катталашиб, сиртида структурасиз парда ҳосил бўлади, цитоплазмасида эса мураккаб ўзгаришлар бўлиб туради. Тухум ҳужайра икки қайта бўлинганидан сўнг етилади, унинг шу тариқа бўлиниши натижасида тухум ҳужайрадан хромосомаларнинг ярми йўқолади. Етилиш жараёнида фаолликулар эпителий ўсиб, бир қаватли эпителийдан кўп қаватли эпителийга айланиб қолади. Фолликул ташқи томондан бириктирувчи тўқима пардаси билан қопланган. Сўнгра ҳужайралар тўпламининг марказида суюқлик билан тўлган бўшлиқлар юзага келади.Булар кейинчалик бир-бири билан қўшилиб, ичида эстроген гормони бўлган умумий бўшлиқни ҳосил қилади. Фолликул катталашади ва етук пуфаксимон фолликулга (Грааф пуфакчаси) айланади. Унинг қутби тухумдон юза-сидан ҳартумга ўхшаб кўтарилиб чиқа бошлайди. Етилган фолликул ёрилиб, бўшлиғидан етилган тухум ҳужайранинг чиқишини овуляция деб аталади. Етилган тухум ҳужайраси фолликул суюқлиги билан бирга қорин бўшлиғига, кейин эса бачадон найига тушади. 28 кунлик циклда овуляция хайз циклининг биринчи кунидан бошлаб хисобланганда одатда 14-16 куни бўлиб ўтади. Лютеин фазасида ёрилган фолликул ўрнида сариқ тана пайдо бўлади. Аёлни бўйида бўлмаса, сариқ тана бир қанча босқичлардан ўтиб, атро-фияланиб кетади. Бундай сариқ танани менструал сариқ тана деб айтилади. Орадан 2-3 хафта ўтгач у оқ танага (чандиққа) айланади.Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling