Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х

Download 0.94 Mb.
bet13/24
Sana14.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1197420
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
15-маъруза

Зигота. Уруғланишдан кейин дархол зигота майдаланиш босқичига киради. Майдаланиш босқичи зиготанинг бластомерлар деб аталадиган икки ҳужайрага бўлинишидан бошланади. Бир-биридан ажралиб кетмайдиган бластомерларнинг яна бўлиниши уларнинг шар шаклида бўладиган комплекси (морула) ҳосил бўлишига олиб келади. Сўнгра моруланинг ичида бўшлиқ вужудга келади ва бластула ҳосил бўлади. Бластула девори (бластодерма) бир ёки бир неча қават ҳужайралар (бластомерлар) дан иборат бўлади, булар бирламчи тана бўшлиғини ўраб туради. Бластомерларнинг баъзилари - тўдалашиб, тугунча - эмбриобластга айланади, бошқалари эса унинг юзасини ўраб олиб, трофобласт ҳосил қилади.

Гаструлация боскичлари ва эмбрион ривожланиши. Бир қаватли эмбрионнинг (пушт, бластуланинг) уч қаватли пушт – гаструлага айланиши гаструляция дейилади. Гаструляциянинг усулларидан бири инвагинациядир (ичига тортилиши). Инвагинация мохият эътибори билан шундан иборатки, бластуланинг битта ярим шари тортилиб иккинчисининг ичига киради, натижада шар ўрнига қўш деворли косага ўхшаган хосила пайдо бўлади. Ташқи қавати ташқи эмбрион варағи (бирламчи эктодерма), ички қавати эса ички эмбрион варағи (бирламчи эндодерма) деб аталади. Кейинчалик эктодерма ва эндодерма орасида ўрта эмбрион варағи – бирламчи мезодерма вужудга келади.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling