Мавзу: Репродуктив тизим физиологияси Тузувчи: дотц. Бабаджанова. С. Х

Download 0.94 Mb.
bet15/24
Sana14.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1197420
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
15-маъруза

Перихордал пластинкадан хаво ўтказувчи йўллар ва ўпка эпителийси, оғиз бўшлиғи ҳамда ҳалқум шиллиқ пардасининг кўп қисми, гипофиз, калқонсимон без ва калқонсимон олд безлар тўқимаси, шунингдек, қизилўнгачнинг қопловчи эпителийлари ва безлари ривожланиб етилади. Ичак энтодермасидан меъда, ичак ва ўт чиқарувчи йўлларнинг қопловчи эпителийси ва безлари, шунингдек, жигар ҳамда меъда ости безининг без тўқималари пайдо бўлади. ўрта эмбрион варағи ёки мезодерма аввалига хорданинг ўнг ва чап томонларида метамер равишда жойлашган орқа сегментлари ёки сомитларидан иборат бўлади (43-44 жуфт). Булар сегмент оёқчалари (нефротомлар) ёрдамида мезодер-манинг сегментларга бўлинмаган вентрал бўлимлари билан туташиб туради.

Мезодерманинг ана шу вентрал бўлимларини спланхнотомлар деб аталади. Сомитларнинг ҳар бири учта қисмга дифференциацияланади: 1) дорсолатерал билан склеротом орасидан жой олган ҳамда скелет мушакларининг муртаги бўлган миотомга ажралади. Кейинчалик миотомлардан тана мушаклари ривожланади. Дерматомлардан терини бириктирувчи тўқима қатлами пайдо бўлади. Склеторотомлардан умуртқалар, қовурғалар, умуртқалараро дисклар ва скелетнинг бошқа бўлимлари ривожланади. Нефротомлар ҳар хил тузилмаларни пайдо қилади.

Спланхнотомлар (мезодерманинг сегментларга бўлинмаган қисми) иккиламчи тана бўшлиғи ёки целомни ҳосил қилади. Целом перикард бўшлиғи, плевра бўшлиғи ва қорин бўшлиғига айланади. Эмбрионнинг целом қопламасидан ўсимтали ҳужайралар ажралиб чиқиб, эмбрион варақлари билан эмбрион танасидаги муртаклар ҳамда эмбриондан ташқи кисмлардаги барча бўшлиқни тўлдиради. Мана шу ҳужайралар ҳаммаси жам бўлиб, мезенхима деб аталадиган алоҳида бир муртакни ташкил қилади. Мезенхима аввалига эмбрионнинг турли қисмларига озиқ моддаларни ўтказиб, трофик фаолиятини бажаради, кейинчалик эса ундан қон ва қон яратувчи тўқималар, лимфа, қон томирлар, лимфа тугунлари ва талоқ ривожланади. Юқорида санаб ўтилган склеротомлар ва тери пластинкаларидан ва суяклар, силлиқ мушаклар мезенхимадан ҳосил бўлади.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling