Аллантоис ёки сийдик халтачаси юқори даражали умуртқали урғочи ҳайвонлар ва аёлда муҳим рўл ўйнайди. У ажралиш фаолиятига алоқадордир, алмашинув махсулотлари – урат тузлар унда тўпланади. Аёлда мазкур аъзонинг энтодермал муртаги редукцияланган, бироқ редукцияланган муртакни ўраб турадиган эмбриондан ташқаридаги мезенхимада қон томирлари пайдо бўлиб, булар кейин эмбрионда моддалар алмашинувини таминлаб турадиган киндик тизимчаси томирларига айланади. - Аллантоис ёки сийдик халтачаси юқори даражали умуртқали урғочи ҳайвонлар ва аёлда муҳим рўл ўйнайди. У ажралиш фаолиятига алоқадордир, алмашинув махсулотлари – урат тузлар унда тўпланади. Аёлда мазкур аъзонинг энтодермал муртаги редукцияланган, бироқ редукцияланган муртакни ўраб турадиган эмбриондан ташқаридаги мезенхимада қон томирлари пайдо бўлиб, булар кейин эмбрионда моддалар алмашинувини таминлаб турадиган киндик тизимчаси томирларига айланади.
- Тухум ҳужайрасида сариқ модда кўринишида захира озиқ моддалари бўлмайдиган барча урғочи ҳайвонларда сариқлик халтачаси эмбрионга озиқ бериб турадиган манба сифатида ўзининг аҳамиятини йўқотган бўлади. Сариқлик халтачаси деворининг мезенхимасида дастлабки қон томирлари пайдо бўлади, аммо плацентали урғочи ҳайвонлар билан аёлда булар кейинчалик редукцияланиб кетади.
Эмбриондан ташқари қисмлар – амнион, сариқлик халтачаси, шунингдек трофобластнинг жуда барвақт ва кучли ривожланиши аёл ва одамсимон маймунларни урғочиларига хос белги бўлиб ҳисобланади. Бошқа ҳамма урғочи ҳайвонлардан фарқ қилиб, аёлда эмбриондан меъёрда ривожланиши учун шарт-шароит яратадиган эмбриондан ташқаридаги мосламалар эмбрионнинг ўзи шаклланишидан аввалроқ пайдо бўлади. - Эмбриондан ташқари қисмлар – амнион, сариқлик халтачаси, шунингдек трофобластнинг жуда барвақт ва кучли ривожланиши аёл ва одамсимон маймунларни урғочиларига хос белги бўлиб ҳисобланади. Бошқа ҳамма урғочи ҳайвонлардан фарқ қилиб, аёлда эмбриондан меъёрда ривожланиши учун шарт-шароит яратадиган эмбриондан ташқаридаги мосламалар эмбрионнинг ўзи шаклланишидан аввалроқ пайдо бўлади.
- Майдаланиш даврида эмбрион бачадон найидан унинг бўшлиғига сўрилиб боради. Бу миграция 6-7 кун давом этади, шундан кейин эмбрион бачадонга тушади ва унинг шиллиқ пардасига кириб жойлашиб олади. Шу жараёнга эмбрион пайвандланиши (имплантацияси) деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |