1-Мавзу: Кириш
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
Органлар системаси
ОрганларТўқималар ҳужайра
Ўқувчилар дарслик, кўргазмали воситалар ва тарқатма материаллар ёрдамида мустақил ишлаб, ҳужайра, тўқима, орган, органлар системаси ва организм ўртасидаги боғланишларни аниқлаб, муайян хулосага келадилар. Ўқувчиларнинг ўсимликларда борадиган ҳаётий жараёнларнинг моҳиятини англашлари, жумладан, фотосинтез жараёнида ўсимлик органларининг бажарадиган вазифаларини аниқлаш учун қуйидаги жадвални тўлдириш тавсия этилади.
Дарс якунида ўсимлик органларида содир бўладиган ҳаётий жараёнлар, уларга таъсир кўрсатувчи ташқи муҳит омиллари қайд этилиб, билимлар умумлаштирилади ва ўсимлик – яхлит организм эканлиги ҳақида хулоса чиқарилади. Шунингдек , «Одам ва унинг саломатлиги» ўқув фанидаги «Олий нерв фаолияти» бобида шартсиз ва шартли рефлекслар, тормозланиш, нутқ ва фикрлаш ҳақида тушунча беришда диалектик материализмнинг материянинг бирламчи, онг иккиламчи қонунига асосланиши лозим, яъни ҳар қандай тасаввур ташқи муҳит таъсирида вужудга келиши, ташқи муҳит таъссуротлар манбаи эканлиги қайд этилади. «Биология (Цитология ва генетика асослари), Биология (Эволюция ва экология асослари)» ўқув фанида моддий оламнинг яхлитлиги ва бирлиги, ўсимликлар, ҳайвонларнинг ҳужайравий тузилиши, прокариот ва эукариот организмларнинг ўхшашлиги ва фарқлари, уларда борадиган ҳаётий жараёнлар ҳақида тушунча бериб, тирик организмларнинг хилма-хиллиги, табиий гуруҳларда биргаликда яшашга мослашганлиги, уларга таъсир кўрсатадиган экологик омиллар тушунтирилади ва ҳаётнинг молекула, ҳужайра, организм, популяция, тур, биогеоценоз ва биосфера даражалари мавжудлиги қайд этилади. Биологияни ўқитишда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган барча билимлар ДТСда қайд этилган «Организм-биологик система», «Экологик системалар», «Органик олам эволюцияси» йўналишлари бўйича умумлаштирилади ва илмий хулосалар чиқарилади. Биология ўқитишда ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш учун қуйидаги шарт-шароитларни вужудга келтириш зарур: Ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда аҳамиятга молик биологик ғоя, назария ва тушунчаларни чуқур илмий-фалсафий нуқтаи назардан тушуниши. Ўқитиш жараёни (мавзу, ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолияти)нинг ҳар бир босқичида ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда тутган ўрнини таҳлил қилиш ва аниқлаш. Биология ўқитишда ўқувчиларнинг илмий дунёқарашига асос бўладиган тушунчаларнинг мазмуни ва моҳиятини англашлари, табиий ҳодисаларнинг сабабларини аниқлаш ва далиллашда, ўқув муаммоларини ҳал этишда бошқа ўқув фанларидан ўзлаштирган билимларига асосланиши, яъни нафақат табиий-математик, балки ижтимоий-гуманитар ўқув фанлари билан фанлараро боғланишларни амалга ошириш. Биологик қонуният, хулоса ва умумлашмаларни биологиянинг илмий-тадқиқот методлари ёрдамида олинган натижалар, фактлар ёрдамида асослаш ва далиллаш. Ўқувчиларнинг тирик табиатнинг умумий қонуниятларини ўрганишнинг муҳимлиги, асосий ғоя ва тушунчаларнинг ривожланишини англаш ва тушунишга йўналтириш асосида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш. Бунда ўқувчиларнинг ижодий ва мустақил ишлари, муаммоли вазиятларни вужудга келтириш, назарий мазмунга эга ўқув топшириқларини тайёрлаш лозим. Ўқувчилар томонидан илмий дунёқараш масалаларига боғлиқ тушунчаларни ўзлаштириш даражаси ва сифати, ўзлаштирилган билимларни ўқув ва амалий фаолиятга қўллашни мунтазам равишда аниқлаш, олинган натижаларга мувофиқ ўқитиш жараёнининг мазмуни ва боришига тегишли ўзгартиришлар киритиши лозим. Турли ҳаётий вазиятларда ўқувчиларнинг нуқтаи назари, эътиқодининг мустақиллиги, ҳатти-ҳаракати ва хулқ-атворининг тўғрилигини далилловчи хусусиятларга эга бўлган умумий биологик тушунчаларни ўқув ва амалий фаолиятга қўллаш эҳтиёжини ривожлантириш зарур. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling