Амалий машғулот №14 Маҳсулотнинг сифати: кўрсаткичлар, сифат даражаси, аттестацияси. Маҳсулотнинг сифати


Download 78.98 Kb.
bet1/4
Sana16.03.2023
Hajmi78.98 Kb.
#1279173
  1   2   3   4
Bog'liq
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ-14


Амалий машғулот № 14
Маҳсулотнинг сифати: кўрсаткичлар, сифат даражаси, аттестацияси.


Маҳсулотнинг сифати – товарнинг маълум эҳтиёжни қондириш учун мўлжалланган яроқлилигини таъминлайдиган хусусиятлар йиғиндисидир. Бу аниқ вақт учун белгиланади ва прогрессив технологиялар пайдо бўлганда ўзгартирилади.
Замонавий ишлаб чиқариш шароитидаги маҳсулотнинг сифати –корхонанинг самарадорлигини, рентабеллилигини ташкил этувчиси, шунинг учун унга эътибор қаратиш лозим. Сифатга эътибор беришга ишлаб чиқаришнинг ҳамма иштирокчилари жалб этилмоғи лозим – ишлаб чиқариш раҳбари (директордан) тортиб, то иш бажарувчигача.
Маҳсулотни сифатини ошириш – бу иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, иқтисодий ўсишнинг манбаи ва жамоат ишлаб чиқаришининг самарадорлигидир. Бундай шароитда ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва маҳсулотнинг сифатини комплекс бошқариш зарурияти ошади.
Сифатни бошқариш тизимлари, ҳар бир ишлаб чиқариш корхонасида индивидуал ҳолда бўлади. Лекин дунёвий илм ва амалиёт бу соҳада умумий тизимни, услуб ва принципларни яратдиларки, уларни ҳар бир ишлаб чиқаришга қўлласа бўлади.
Сифатни бошқариш – бу маҳсулотни керакли сифат даражасини яратиш, ишга тушириш, уни (маҳсулотни) ишлатиш мақсадида қилинадиган ҳаракатдир. Маҳсулот сифатини бошқариш оммабоп ва экспорт учун, миллий хўжаликлар зарурияти учун ишлаб чиқарилган маҳсулотга бўлган прогрессив талабларни аниқлайдиган норматив-техник асосни ташкил этувчи стандартизациялашга асосланади.
Замонавий шароитларда сифатнинг муаммоси – яшаш даражасини ошиши, иқтисодий, ижтимоий ва экологик хавфсизлик; рақобатбардошлиги эса жамият тараққиёти ва иқтисодиётнинг стабиллиги фактори ҳисобланади.
Маҳсулотнинг сифат кўрсатгичи – бу сифат кўрсатгичларида сон билан ифодаланган белгиларнинг умумий йиғиндисидир.
Показатель качества продукции численно характеризует степень проявления определенного свойства, входящего в состав качества.
Качество продукции - совокупность свойств, которые количественно выражаются в показателях качества. Ўнта кўрсатгичларга классланиши бўйича умумий тан олинган.
Вазифа кўрсатгичи – мўлжалланган жойда маҳсулотдан унумли фойдаланишни характерлайди ва тайёр маҳсулотни ишлатиш соҳасини таъминлайди.
Ишончлик кўрсаткичи – маҳсулотнинг чидамлилиги, тўхтаб қолмасдан ишлаши, яхши сақланиши, таъмирлаш яроқлилигидир.
Технологик кўрсаткичлар, маҳсулотни тайёрлаш ва таъмирлашда, юқори меҳнат унумдорлигини таъминлаш учун, конструктив-технологик ечимнинг самарадорлигини характерлайди. Албатта технология ёрдамида маҳсулотни оммавий ишлаб чиқаришга эришилади, яъни хом-ашё сарфланишини рационал тақсимлаш, меҳнат ресурслари, ишлаб чиваришни йўлга қўйишга, маҳсулотни чиқариш ва ишлатишга кетган вақт.
Стандартизация ва унификация кўрсаткичлари – бу маҳсулотни унификациялашган, стандартлашган ва оригинал қисмлар билан бойитишдир. Оригинал маҳсулот қанча кам бўлса, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи учун шунча яхши бўлади.
Эргономик кўрсаткичлар – бу инсоннинг тайёр маҳсулот билан ва ундан фойдаланилаётган вақтда намоён бўладиган инсоннинг комплекс гигиеник, антропометрик ва физиологик хусусиятлари билан ўзаро муносабатини билдиради.
Эстетик кўрсаткичлар - бу тайёр маҳсулотнинг оммабоплигини, тайёрлашган мукаммаллилигини, композициясининг тўлақонлилигинива информацион ифодалилигини билдиради.
Ташишга мосланганлиги – маҳсулотни ташишга яроқлилигини ифодалайди.
Патент-ҳуқуқий кўрсаткичлар – маҳсулотнинг патент тозалигини характерлайди ва рақобатдошлигини аниқлашда асосий омил бўлади.
Экологик кўрсаткичлар экологик хавфли бўлмаган маҳсулотларда йўқ. Масалан, телевизорлар, компакт дискларда. Экологик кўрсаткичлар маҳсулотни ишлатишда ёки истеъмол қилишда атроф – муҳитга етказиладиган зарарнинг даражасини билдиради.
Хавфсизлик кўрсаткичлари – ичтеъмолчи ва хизматчиларнинг хавфсизлиги учун ўзига хослигини билдиради, яъни маҳсулотни монтаж қилиш, хизмат қилиш, таъмирлаш, сақлаш, транспортировка қилиш ва истеъмол қилишдаги хавфсизликни таъминлайди.


Download 78.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling