1-Мавзу: Кириш


Мазкур технологиядан таълим-тарбия жараёнида фойдаланишга бир неча усулда ёндошиш мумкин


Download 1.79 Mb.
bet86/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Мазкур технологиядан таълим-тарбия жараёнида фойдаланишга бир неча усулда ёндошиш мумкин.

  • Ўқувчилар кичик гуруҳларга ажратилиб, гуруҳ аъзоларидан кичик консультант тайёрланади. Кичик консультант унга берилган топшириқдаги атамалар асосида гуруҳ аъзоларини карточка воситасида баҳолайди. Бунда ўқувчилар айтилган атамаларнинг изоҳини айтиши ёки изоҳга қараб атамани аниқлаши мумкин. Ҳар бир тўғри жавоб учун карточка берилганлиги сабабли, карточкалар сони уларнинг тўплаган балини белгилайди.

  • Ўқувчиларга боб ва мавзулар мазмунидаги тушунча ва атамалар рўйхати берилади. Уларнинг мазмуни ва моҳиятига кўра ўзаро мантиқий боғланган занжир Кластер ҳолига келтириш талаб этилади. Ушбу ёндошув кўп вақтни талаб этса-да самарадорлиги юқори бўлиб, ўқувчиларнинг мантиқий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш имконини беради.

  • Атамалар занжири”дан ўтган мавзуни якунлаш қисмида фойдаланилганда ўқувчиларнинг кичик гуруҳ аъзоларидан оғзаки ҳолда атамаларни кетма-кет аввалгиларни такрорлаган ҳолда мазмуни ва моҳиятига кўра ўзаро боғлиқ ҳолда янги атама қўшиши талаб этилади. Гуруҳнинг биринчи иштирокчиси битта атама билан бошлаган ўйин якунида гуруҳ аъзолари сонига тенг атамалар занжири вужудга келади. Иккинчи босқичда мазкур атамаларга таъриф бериш ва уларни изоҳлаш талаб этади.

1 – топшириқ. Атамалар рақамини уларнинг таърифи билан жуфтланг.



1

Плазмид



А

Асосий хромосомага бирика олмайдиган ва асосий хромосомадан мустақил равишда ўз-ўзидан репликация қиладиган халқасимон ДНК молекулалари.

2

Трансмиссибл плазмид

Б

ДНК занжирининг кесувчи ферментлар.(Рестриктаза)

3

Автоном плазмидлар

Д

Хромосомадан ташқарида жойлашган ўз-ўзини репликация қила оладиган ъалқали ДНК молекуласи

4

Эндонуклеаза



Е

и-РНК матрица воситасида ўз нусхасини синтезлаб, геномнинг бошқа жойига кўчиб ўтадиган вируссимон ДНК молекуласи.

5

Ретротранспозон



Ф

Битта ҳужайрадан ҳосил бўлган, ирсий жиҳатдан ўхшаш ҳужайралар колонияси.

6

Транспозон

Ҳ

Молекулаларнинг электр майдонида жойлаштирилган махсус гел ичида катталигига кўра ажратиш усули.

7

Рестриктаза

Г

ДНК молекуласини махсус нуклеотидлар изчиллигига кўра бўлакларга бўлувчи фермент.

8

Клон

Ж

Ҳужайра хромосомалари таркибига рекомбинация­лана оладиган плазмид.

9

Транспозаза

И

Геномдан ўзини қирқиб геномнинг бошқа жойига кўчиб ўтадиган генетик тузилма.

10

Электрофорез

К

Транспозонларнинг кўчиб юришини таъминловчи фермент.

Топшириқнинг жавоби: 1 – Д; 2 – Ж; 3 – А; 4 – Б; 5 – Е; 6 – И; 7 – Г; 8 – Ф; 9 – К; 10 – Ҳ.


Биологияни ўқитишда тезкор ўйинлар ва ўйин машқлардан ҳам фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Биологик диктант ўқувчиларнинг ўзлаштирган назарий билимларини янги кутилмаган вазиятларда қўллашга имкони яратиб, ўқувчилар билимидаги типик хатоликларни аниқлаш имконини беради. Шу сабабли биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг билимини назорат қилиш ва баҳолашда биологик диктантлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Масалан, “Генетик инженерия ҳақида тушунча.Ирсиятнинг моддий асосларини ўрганиш тарихи” мавзусида қуйидаги биологик диктантдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Биологик диктантнинг биринчи турида ўқувчилардан нуқталар ўрнига мос келувчи тушунчаларни қўйиш тавсия этилади.
Ўтган мавзу юзасидан ўқувчилар билимларини назорат қилиш ва баҳолаш учун топшириқлар

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling