1-Мавзу: Кириш


Биология дарсларида педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш


Download 1.79 Mb.
bet82/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Биология дарсларида педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш

Режа:

  1. Биология дарсларида фойдаланиладиган локал даражадаги технологиялар.

  2. Биология дарсларида фойдаланиладиган хусусий методик даражадаги технологиялар.

  3. Биология дарсларида ахборот технологияларидан фойдаланиш йўллари.

Асосий тушунча ва таянч атамалар:
Педагогик технологиялар, умумий дидактик, хусусий методик, локал даража, дидактик ўйинли, муаммоли таълим, модулли таълим, ҳамкорликда ўқитиш технологиялари, педагогик технологияларга асосланган дарсларнинг ўзига хос хусусиятлари.
Биологияни ўқитишда локал даражадаги педагогик технологиялар дейилганда дарснинг муайян бир қисмида уй вазифасини сўраш, янги ўрганилган мавзуни мустаҳкамлаш босқичида фойдаланиладиган технологиялар тушунилади.
Улар жумласига “Кейс”, “Инсерт”, “Кластер”, Венн диаграммаси, “Ақлий ҳужум”, “Кичик гуруҳларда ишлаш”, “Атамалар занжири”, “Атамалар варағи”, тезкор ўйинлар ва ўйин машқларнинг турли шакллари ва ҳ.к. киради.
Дастур мазмунидаги фақат фактик материалларни ўрганиш назарда тутилган мавзуларда инсертдан фойдаланиш тавсия этилади.
Инсерт – локал даражадаги педагогик технология бўлиб, ўқувчилар томонидан ўқув материалидаги асосий ғоя ва фактик материалларни англашига замин яратиш мақсадида қўлланилади.
Ўқувчиларни инсерт ёрдамида ишлаш кўникмаларини ривожлантириш учун уларга ўрганиладиган ўқув материаллари ва махсус жадвал тарқатилади. Ўқувчилар ҳар бир абзацни ўрганиб чиқиб, махсус жадвалга муайян символлар ёрдамида белгилаш тавсия этилади.
Агар абзацда берилган маълумот шу кунгача ўзлаштирган билимларига мос келса, “Биламан” – V, агар маълумотлар тушунарли ва янги бўлса, у ҳолда “Маъқуллайман” +, агар маълумотлар ўқувчилар ўзлаштирган билимларига мос келмаса, у ҳолда “Ўрганиш лозим”-, ўқувчилар ўқув материалларини ўзлаштиришда қийинчилик ҳис этса, у ҳолда “Тушунмадим” -? белгисини қўяди.
Инсертда фойдаланиладиган махсус жадвал

Абзацлар №

“Биламан” – V

“Маъқуллайман” +

“Ўрганиш лозим”-

“Тушунмадим” -?

1.













2.













3.













4 ва ҳ.к.













Таълим-тарбия жараёнида Инсертдан фойдаланишда қуйидаги талабларга амал қилиниши:

  • Ўқувчилар кичик гуруҳга ажаратилади, лекин инсерт воситасида дастлаб ҳар бир ўқувчи якка тартибда ишлайди ва жадвални тўлдириши, гуруҳ аъзолари белгиланган муддатда ишлашни якунлаганларидан сўнг, фикрларини таққослаши;

  • Ўқув баҳси орқали кичик гуруҳ аъзоларининг жадвалдаги белгиларининг бир хил бўлишини таъминлаш, яъни жадвалдаги кейинги икки устуни бўйича бир хилликка эришиш;

  • Ўқитувчи ўқув материали асосида тузилган савол-топшириқлари ва кичик гуруҳ аъзоларининг жадвалдаги белгилари асосида ўқув баҳсини ташкил этиши лозим.

Инсерт билан ишлашнинг афзаллик томони аввал кичик гуруҳ аъзолари ўртасида, сўнг кичик гуруҳлар билан ўзаро ўқув баҳси ўтказилиши, баҳсда ўқувчилар томонидан йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш, билимидаги бўшлиқларни тўлдириш юзасидан ўқитувчи томонидан берилган ахборот таълим самарадорлигига хизмат қилади.
Инсертдан фойдаланилган ўқитувчининг педагогик фаолиятидаги ахборот манбаи функцияси бир мунча камайиб, ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқариш ва назорат функциялари ортади. Шу сабабли, ўқитувчи бу масалаларни пухта режалаштириши ва амалга ошириши лозим.
Биологияни ўқитишда ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини тизимлаштириш, мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида Кластердан фойдаланиш муҳим ўрин тутади.
Кластер – cluster - инглиз тилида шажара деган маънони англатади. Ушбу локал технология ўқувчилар томонидан ўзлаштирган ва ўзлаштирадиган ғоя, назария, қонуният ва тушунчалар ўртасидаги боғланишини англаш, бир-бирига узвийлигини тушунишга имкон яратиб таҳлилий-танқидий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантиришга замин тайёрлайди.
Кластерни тузиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • Биология курси мазмунидаги муайян ғоя доска ёки қоғоз ўртасига ёзилади;

  • Ушбу ғоя билан боғлиқ қонуниятлар, тушунчалар бир-бирига боғлиқ ҳолати кўрсаткич билан белгиланади, сўнгра мазкур қонуният ва тушунчаларнинг фактик маълумотлари график тарзда ёзилади ва тармоқ ҳосил қилинади.

  • Аввал ўрганилган мавзу ва ўрганиладиган мавзу ўртасидаги боғланишлар ҳақида хулоса чиқарилади.

Кластердан фойдаланиладиган дарсларда ўқувчилар тенг сонли кичик гуруҳларга ажратилиб, уларга ўқув топшириғининг дидактик мақсади ва бажарилиш тартиби тушунтирилгандан сўнг, улар ажратилган вақт ичида фикрларини жамлаб, ўзлари тузган Кластерни ҳимоя қилиб, фикрларини далиллашга имкон яратилиб, энг яхши ва асосли тузилган Кластер аниқланади, ғолиблар рағбатлантирилади.
Кластер битта мавзу ёки боб бўйича яхлит тузиш ўқувчиларнинг тизимли фикр юритишига замин яратади. Кластернинг асосида асосий ғоя ёки тушунча ўрин олади, масалан, генларнинг ўзаро таъсири бўйича қуйидагича тузилади:
1 –топшириқ. Генларнинг белгиларга таъсирига кўра гуруҳларга ажратинг. 1. Тўлиқ доминантлик. 2. Комплементария. 3. Оралиқ ирсийланиш. 4. Эпистаз. 5. Полимерия. 6. Плейотропия. 7. Кўп аллеллик





Бир геннинг бир белгига таъсири



Бир нечта геннинг бир белгига таъсири





Бир геннинг кўп белгиларга таъсири






Кластернинг жавоби: Бир геннинг бир белгига таъсири– 1, 3, 7, бир нечта геннинг бир белгига таъсири– 2, 4, 5, бир геннинг кўп белгига таъсири – 6.


Таълим-тарбия жараёнида локал даражада қўлланиладиган технология­лар­дан бири- Венн диаграммаси бўлиб, уни ишлаб чиққан инглиз олими Джон Венн номи билан юритилади.
Венн диаграммаси ўрганилаётган мавзудан ўрин олган факт, тушунча ва жараёнларни таҳлил қилиш, синтезлаш ва таққослашни талаб этади. Ушбу диаграммадан табиий танланиш ва сунъий танлаш, табиий танланиш, яшаш учун кураш шаклларини таҳлил қилиш, синтезлаш ва таққослашда фойдаланиш мумкин. Венн диаграммаси қуйидаги кўринишда бўлиши тавсия этилади.


Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling