1-Мавзу: Кириш
ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗ-ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.7. БИОЛОГИЯДАН ЙИЛЛИК ИСТИҚБОЛ ВА МАВЗУЛИ РЕЖА ТУЗИШ ЙЎЛЛАРИ.
ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗ-ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ:
Биологиядан ўтказиладиган факультатив машғулотларнинг дидактик мақсади ва вазифаларини аниқланг. Факультатив машғулотларнинг мазмуни ва моҳиятини ўрганинг. “Ўсимликлар ҳаёти” факультатив машғулотининг мазмунидаги лаборатория, амалий машғулотлар ва экскурсияларни аниқланг. Лаборатория, амалий машғулотлар ва экскурсияларни ўтказиш юзасидан тавсиялар тайёрланг. “Генетика ва селекция асослари” факультатив машғулотининг намунавий иш режасини тузинг. 8.7. БИОЛОГИЯДАН ЙИЛЛИК ИСТИҚБОЛ ВА МАВЗУЛИ РЕЖА ТУЗИШ ЙЎЛЛАРИ. Биологиядан йиллик истиқбол ва мавзули-тақвим режа тузишнинг аҳамияти. Ўқув дастуридаги дастуридаги боблар ва мавзулар ўқувчиларда биологик тушунчаларни шакллантириш тизими эканлиги. Биологиядан лаборатория ва амалий машғулотларнинг мақсади, вазифалари, таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни. Асосий тушунчалар ва таянч билимлар: Биологиядан йиллик истиқбол ва мавзули-тақвим режа тузиш, боблар ва мавзулар ўқувчиларда биологик тушунчаларни шакллантириш тизими, дарс, лаборатория ва амалий машғулотларнинг мақсади, вазифалари, таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни. Маълумки, умумий ўрта таълим мактабларида биологияни ўқитишнинг асосий шакли дарс саналади. Дарсда ўқув фани юзасидан асосий ўқув материали ўрганилади, лекин дарс ўқитишнинг бошқа шакллари бўлган дарсдан ташқари ишлар, синфдан ташқари машғулотлар ва экскурсиялар билан узвий боғлиқ. Дарсдан ташқари ишлар масалан, табиатда, уйда ва тирик табиат бурчагида олиб борилган кузатишлар ва ўтказилган тажрибалар натижалари, экскурсияда тайёрланган гербарийлар ва коллекциялардан дарсда фойдаланилади. Синфдан ташқари машғулотлар ўқувчиларнинг биология ўқув фанларидан ўзлаштирган билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга, кенгайтиришга, ривожлантиришга, касбга онгли равишда йўллашга хизмат қилади. Демак, биологияни ўқитишда дарс, дарсдан ташқари ва синфдан ташқари машғулотлар, экскурсиялардан ўз ўрнида режали ва самарали ташкил этилиши, яъни ўқитишга тизимли ёндошувни амалга ошириш лозим. Ўқитувчи ушбу машғулотларни бир-бири билан узвий равишда ташкил этиш асносида биологик таълим самарадорлигига эришиш, ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш, умумбиологик ва хусусий тушунчалар ҳамда ўқув-амалий кўникмаларни изчил равишда таркиб топтириш, мантиқий фикр юритишга ўргатишни назарда тутади. Биологияни ўқитишда тизимли ёндошувни амалга ошириш учун ўқитувчи ўқув йили бошида истиқбол режа тузиши лозим. Мазкур режа биологияни ўқитишнинг барча шаклларини узвий равишда қамраб олиши, ўқув дастуридан ўрин олган боблар ва мавзулар бўйича дарслар тизими, ўқув йилидаги чораклар ва таътиллар ҳисобга олинган ҳолда ўтказиш муддатлари, фанлараро боғланишлар, экскурсиялар, дарсдан ва синфдан ташқари ишлар акс этади. Биология ўқитувчи истиқбол режа тузиши учун: Ўқув дастуридаги ҳар бир бобнинг дидактик мақсадини, шунингдек, бобдаги мавзуларнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларини аниқ тасаввур қилиши; Мавзуларни ўқитишда йил фасллари, мавзунинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадлари, ўқувчиларда шакллантириладиган биологик тушунчалар, таркиб топтириладиган кўникмаларни ҳисобга олган ҳолда ўқитиш методлари, кўргазма воситаларини танлаши. Ўқувчилар томонидан ўтказиладиган кузатиш ва тажрибаларнинг мазмуни ва муддатларини аниқлаши; Дарсда намойиш этиладиган тажрибаларни аввалдан тайёрлаш муддатларини белгилаши; Ҳар бир дарсда таълим-тарбиянинг узвийлиги, боблар, мавзулар ва фанлараро боғланишларни амалга ошириш йўлларини белгилаши; Ўқувчиларнинг мустақил ишлари учун дидактик ва тарқатма материалларни тайёрлаш, мустақил ўқиш учун қўшимча адабиётларни танлаши; Амалий ва лаборатория машғулотлари, экскурсияларни ташкил этиш учун зарур бўладиган лаборатория жиҳозлари ва асбобларини аниқлаши лозим. Хулоса қилиб айтганда, ўқитувчи истиқбол режада ўқитиш жараёнининг яхлитлигини назарда тутиши, ўз педагогик фаолиятини шу режа асосида ташкил этиши, унда ўқитишнинг барча шаклларининг узвийлигини таъминлаган ҳолда уларни ўтказиш муддатлари кўрсатилган бўлади. Ҳозирги вақтда методика ва мактаб амалиётида биология бўйича ўқувчилар билан олиб бориладиган ўқув ишларининг қуйидаги шакллари қабул қилинган: дарс ва улар билан боғлиқ бўлган экскурсиялар, уй вазифалари, дарсдан ташқари ишлар ва синфдан ташқари ишлар. Методик жиҳатдан тўғри ташкил қилинган таълим жараёнида шу ўқитишнинг барча шакллари – ўқитишнинг асосий шакли бўлган дарс билан узвий боғлиқдир, улар биологик тушунчаларни, дунёқарашни, тафаккурни ва амалий кўникмаларни ривожлантиради. Синфдаги дарсларда биология ўқув дастуридан ўрин олган мавзуларнинг ҳаммаси ўқитилади. Дарслар курс мавзулари бўйича материалнинг изчил баён қилинишини таъминловчи муайян изчиллигида жойлашади. Дарсларда ўқитувчи барча ўқитишнинг репродуктив методлари: оғзаки, кўргазмали, амалий методлар билан бир қаторда, фаол методларни ҳам қўллаш йўлларини белгилайди. Дарсларда ўсимлик ва хайвонларни намойиш қилиш ва амалий ишлар бажариш йўли билан ўқувчиларни айрим организмларнинг ташқи ҳамда ички тузилиши билан таништирилади. Лекин дарсда тирик организмларнинг ривожлашини, биоценозларда ҳар хил организмларнинг биргаликда ишлашини кўрсатиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам биология ўқитиш методикасида дарсларни тўлдирувчи махсус шакллар қўлланилади. Экскурсиялар ўқувчиларни табиатда табиий гуруҳлар, фермер хўжаликлар ёки музейларда, ўсимлик ва хайвонлар билан таништиради. Экскурсиялар дарс билан узвий боғлиқдир. Экскурсияда ўрганилган объектлар курс давомида кўп марта эсга олинади, тўпланган нарсалар намойиш қилинади. Экскурсияларда ўқувчилар олдинги билимларини мустахкамлаб, табиат ҳақидаги уқувларини ривожлантириб топшириқлар асосида кузатишлар ўтказадилар ва материал йиғадилар. Уй вазифалари экспериментал характерда бўлиши билан дарслар билан боғлиқдир. Ўқувчилар уйда унча мураккаб бўлмаган тажрибалар қўядилар. Дарсда олинган тасаввурларни тасдиқлаш учун синфда ўтказилган тажриба, амалий ишларни такрорлайдилар ёки уларни охирига етказадилар. Олдиндан уюштирилган уй ишлари алоҳида қизиқиш касб этади. Бунда ўқувчи шу ҳодисани синфда ўргангунча тажриба қўяди ёки кузатишлар олиб боради ва шу мавзу бўйича дарсга иш натижаларини олиб келади. Экспериментал тартибдаги ишлардан ташқари фикр юритиш учун, келгуси дарсда, яъни материал билан боғланиш ўрнатиш мақсадида илгари ўтилган мавзулар бўйича масалалар ва саволлар берилиши мумкин. Дарсдан ташқари ишлар уй ишларига нисбатан мураккаброқ бўлиб, уларни бажариш учун тегишли ўсимликлар, махсус асбоблар ва бошқа жиҳозлар талаб қилинади. Дарсдан ташқари ишларга: биология хонаси, тирик табиат бурчагидаги, ўқув тажриба участкасидаги ва табиатдаги ишлар киради. Биология кабинети ва тирик табиат бурчагида ўтказиладиган ишлар учун ўқувчиларга топшириқларни дарсларда курснинг барча мавзулари бўйича ўқув йили давомида бериб борилади.Ўқувчиларнинг ўқув-тажриба участкасидаги ёзги топшириқларнинг натижалари ҳам барча синфлар бўйича кузда ўтказиладиган дарсларда фойдаланилади. Дарсдан ташқари ишлар мажбурийдир ва бунинг учун ўқувчилар баҳо оладилар. Синфдан ташқари машғулотларнинг мажбурий бўлмаган, кўнгиллари шакллари; индивидуал ишлар синфдан ташқари ўқишлар ёки табиатшунослар тўгарагининг иш, оммавий кечалар, ижтимоий фойдали меҳнатлар кенг қўлланилади. Синфдан ташқари ишлар ўқув материали асосида унга боғлиқ ҳолда уюштирилади. Бироқ унинг мазмунини такрорламайди, дастур доираси билан чекланмайди,аммо уни тўлдиради. Ёш табиатшунослар тўгараги аъзолари биология дарсларда намойиш қилиш учун курс бўйича қулай ва керакли тажрибалар қўйиб боради. Синфдан ташқари машғулотлар, агар ўқувчиларнинг ўқиганлари дарсларда, экскурсияларда, дарсдан ва синфдан ташқари машғулотларда жой олса, яъни ўқитиш жараёнига узвий кирса, яхши беради: ўқувчилар тақдимот ва маърузалар билан чиқадилар, ўқиганлари ҳақида мақолалар ёзадилар. Мисол учун “Қон” ва “Қон айланиш” мавзуларини ўтишда ўқитувчи турли методлардан фойдаланади. Айни пайтда ўқитувчи ўқувчи группаларига: диффузия ва осмос ходисанинг ўрганишга оид тажрибалар қўйиш, одам ва бақа қонидан препарат тайёрлаш, қоннинг шаклли элементларини моделини ясаш, қон гуруҳларини аниқлаш, артерияларда пульсни санаш каби топшириқлар беради. Ўқувчилар бу топшириқларни дарсдан ташқари вақтларда бажаридилар. Имконияти бўлганда ўқитувчи қон қуйиш институти, тиббиёт музейига экскурсия ташкил этади. У экскурсия мазмунига оид ўқувчиларга саволлар беради. Экскурсияда қайси масалаларга кенгроқ эътибор беришни кўрсатиб беради. Экскурсиядан кейин ўқувчилар расм ва схемалар билан таъминланган ҳисоботлар тайёрлайдилар. Ўқувчилар экскурсия мавзусига оид деворий газеталар тайёрлайдилар. Энг яхши ҳисоботлар такрорланишда фойдаланилади. Буларнинг барчасида ўқув шакллар билан тўғри ва тескари боғланиш кўринади. Ўқувчиларнинг иш натижалари манбаи сифатида дарсга киритилганда, ўқувчиларнинг ўзлари бу тескари боғланиш таълимотига эмас, балки алоҳида тарбиявий аҳамиятга эга бўлади. Дарс ўқув ишларининг ташкил қилишнинг барча шаклларини қамраб олувчи бутун тарбияловчи таълим жараёнининг марказий қисмидир. Кўпинча ўқитиш шакллари тўғрисидаги тушунчаларни методлар тўғрисидаги тушунча билан аралаштириб юборадилар, масалан, экскурсияни “Экскурсия методи” деб аталади. Бу тўғри эмас, чунки ўқитишнинг ҳар бир шаклида методлар қўлланилиши мумкин. Биология ўқитиш системаси асосан тарбияловчи таълим асосий элементларнинг ривожланишидан, ўқитишнинг барча шакллари ўртасидаги боғланишлардан иборатдир. Дарсда илмий биологик тушунчалар ва амалий ўқувлар ривожлантирилиши, улар уй ишларида ҳам экскурсияларда ҳам ривожланишда давом этади. Ўқитиш шаклларини ҳар бири унинг ўзига хослиги, предметнинг мазмуни, табиявий таълимнинг умумий принциплари билан белгиланган ўзининг тизимига эга. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling