1-Мавзу: Кириш
ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Уйда бажариладиган амалий ишлар қандай бўлади
- 8.5. СИНФДАН ТАШҚАРИ МАШҒУЛОТЛАР
ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ
Дарсдан ташқари машғулотлар ва уй вазифасининг таълим-тарбия жараёнида тутган ўрнини аниқланг. Уй вазифаларни қандай хилларга бўлинади? Уй вазифалари беришда ўқитувчи нималарга эътибор бериши керак? Дарслик бўйича уй вазифаларида нималарга эътибор бериш керак? Уйда бажариладиган амалий ишлар қандай бўлади? Дарсдан ташқари машғулотлар қандай мақсадларда ташкил этилади? Дарсдан ташқари машғулотларнинг таълим-тарбиявий аҳамияти нимадан иборат? 8.5. СИНФДАН ТАШҚАРИ МАШҒУЛОТЛАР Режа: Синфдан ташқари машғулотларнинг дидактик мақсади, вазифалари ва мазмуни. Айрим ўқувчилар билан олиб бориладиган синфдан ташқари ишлар. Ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган синфдан ташқари машғулотлар. Оммавий равишда олиб бориладиган синфдан ташқари машғулотлар. Асосий тушунча ва таянч атамалар: Синфдан ташқари машғулотларнинг дидактик мақсади, вазифалари, мазмуни, айрим ўқувчилар, ўқувчилар гуруҳи, оммавий равишда олиб бориладиган синфдан ташқари машғулотлар, мавзули кечалар, конференциялар, байрамлар. Синфдан ташқари машғулотлар ўқувчиларнинг ўқитувчи раҳбарлигида биология ўқув дастуридан ўрин олган мавзуларни кенгайтириш ва тўлдириш, чуқурлаштириш мақсадига йўғрилган дарсдан ташқари ўтказиладиган ихтиёрий ўқитиш шаклидир. Ўқувчиларнинг фан асосларини чуқур ва мустаҳкам ўзлаштиришларига эришиш, қўшимча ўқув адабиётлари, кўргазмали воситалар ёрдамида мустақил ишларини ташкил этиш, белгиланган мавзулар бўйича кузатиш ва тажрибалар ўтказиш, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва билимларни ўзлаштиришга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган таълимни ташкил этиш, уларнинг ижодий қобилиятлари, мустақил ва мантиқий фикрлашини ривожлантириш, илмий дунёқарашини кенгайтириш, касбга йўллаш, ўқувчиларнинг онги ва қалбига миллий истиқлол ғоясини сингдириш, ўқишни унумли жисмоний ва ақлий меҳнат билан узвий боғлаш мақсадида Биологиядан синфдан ташкари машғулотлар ўтказилади. Синфдан ташқари машғулотларнинг уч хил тури мавжуд: Айрим ўқувчилар билан якка тартибда олиб бориладиган машғулотлар Ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган машғулотлар. Ўқувчилар билан оммавий равишда олиб бориладиган машғулотлар. Юқорида қайд этилган синфдан ташқари машғулотларнинг турлари бир-бири билан узвий боғланган, бир-бирини тўлдиради ва тақозо этади. СИНФДАН ТАШҚАРИ МАШҒУЛОТЛАР ТУРЛАРИНИНГ УЗВИЙ БОҒЛИҚЛИГИ
Айрим ўқувчилар билан олиб бориладиган синфдан ташқари машғулотлар уларнинг хоҳиш, истаги, эҳтиёжи ва қизиқишлари ҳисобга олинган ҳолда биология ўқув хонасида, тирик табиат бурчагида, мактаб тажриба майдонида, информатика хонасида, жамоа ва фермер хўжалиги далаларида ўтказилиши мумкин. Ушбу машғулотлар ўқувчиларнинг қўшимча ўқув адабиётларини ўрганиш, ижодий изланишларини ташкил этиш, синов - тажриба майдонларида муайян мавзулар бўйича кузатиш ва тажрибалар ўтказиш, маърузалар ва кўргазмали материалларни тайёрлаш кабиларга бағишланади. Жумладан, ботаникадан айрим ўқувчилар билан ташкил этиладиган машғулотларда қуйидаги масалаларни ўрганиш мумкин. БОТАНИКАДАН АЙРИМ ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН МАШҒУЛОТЛАР
Ўқувчилар ўзларининг ҳоҳиш иродаси, қизиқишларига мувофиқ ҳолда, ушбу мавзуларнинг бирини танлаб олади ва ўқитувчи билан ҳамкорликда тузилган режа асосида иш олиб боради. Олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижаларини биология ўқитувчиси назорат қилиб боради. “Одам ва унинг саломатлиги” ўқув фани бўйича айрим ўқувчилар билан олиб бориладиган синфдан ташқари машғулотлар ўқувчиларнинг ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлаш, уни амалиётга қўллаш, касбга йўллаш, тажриба ва кузатишлар ўтказиш, мантиқий, мустақил ва ижодий фикр юритиш кўникмаларини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу машғулотларда ўқувчиларнинг мустақил ўқишлари учун соғлом турмуш тарзи, турли касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, спорт ва жисмоний машқларнинг инсон саломатлигига таъсири ҳақидаги илмий-оммабоп нашрлар, “Сиҳат-саломатлик”, “Фан ва турмуш” ва бошқа журнал саҳифаларида чоп этилган мақолалар, одам организмининг тузилиши бўйича тайёрланган мультимедиа, инсон саломатлиги энциклопедияларини ўрганиш тавсия этилади. Ўқувчиларнинг ўз саломатликларини асраш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида муайян мавзуларда кузатишлар ўтказиш тавсия этилади. Жумладан, ўқувчиларга “Спорт ва жисмоний машқларнинг одам органлар системасига таъсирини ўрганиш” бўйича кузатиш ўтказиш тавсия этилади. Кузатиш натижаларини ушбу жадвалга ёзиш ва хулоса чиқариш зарурлиги уқтирилади. СПОРТ ВА ЖИСМОНИЙ МАШҚЛАРНИНГ ОДАМ ОРГАНЛАР СИСТЕМАСИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ
Ўқувчилар гуруҳи билан олиб бориладиган синфдан ташқари машғулотларга биология ўқув хонасини жиҳозлаш, табиатга мавзули экскурсиялар ташкил этиш, ўқув жараёни учун зарур бўлган кўргазмали воситалар тайёрлаш ва “Ёш биологлар” тўгарагининг иши мисол бўлади. Мазкур тўгаракнинг дидактик мақсади ўқувчиларнинг ўқув фанларига бўлган қизиқишларини орттириш, илмий дунёқарашини кенгайтириш, қўшимча ўқув адабиётлари устида мустақил ишлаш, табиат ва жамиятга нисбатан онгли муносабатни таркиб топтириш, онгли равишда касб танлашга йўллаш, мустақил ва ижодий фикр юритиш, тажриба қўйиш ва кузатишлар ўтказиш кўникмаларини ривожлантириш саналади. Биологиядан ташкил этиладиган тўгарак умумий ном “Ёш биологлар” деб аталади ва ўқувчиларнинг ўрганаётган ўқув фани, ёшлик ва псиҳологик хусусиятлари, қизиқишлари, эҳтиёжлари ҳисобга олинган ҳолда 5-6 синфларда “Ёш ботаниклар”, 7-синфда “Ёш зоологлар”, 8-синфда “Ёш физиологлар” ва 9-синфларда“Ёш биологлар” тўгараги ташкил этилади. 5-6 синф ўқувчилари билан ташкил этиладиган “Ёш ботаниклар” тўгарагида қуйидаги масалаларга эътиборни қаратиш тавсия этилади. “Ўзбекистонда ботаника фанининг тараққиёти”, “Улуғ аллома ибн Синонинг доривор ўсимликлар ҳақидаги фикрларини ўрганиш”, ўсимликларнинг аҳамияти ва уларни асраш тўғрисидаги ҳикматли ҳикоялар ва ҳадисларни ўрганиш, хона ўсимликларини таснифлаш, парвариш қилиш ва кўпайтириш, доривор ўсимликларнинг биологик ва экологик хусусиятларини ўрганиш, Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган ўсимликлар ва ҳ.қ. Қуйида “Ёш зоологлар” тўгарагининг намунавий иш режаси берилмоқда. Мазкур тўгаракнинг намунавий иш режасини ўқитувчи ўз билими, педагогик маҳоратига таяниб тўлдириши ва ўзгача сайқал бериши, маҳаллий шароит ва ўқувчиларнинг қизиқиши ва эҳтиёжини ҳисобга олиб тегишли ўзгартиришлар киритиши ва амалиётда қўллаши мумкин. “ЁШ ЗООЛОГЛАР” ТЎГАРАГИНИНГ НАМУНАВИЙ ИШ РЕЖАСИ
8-синф ўқувчилари билан ўтказиладиган “Ёш физиологлар” тўгарагида ҳужайра ва тўқималардан микропрепаратлар тайёрлаш, қоннинг тузилиши ва хоссалари, юракнинг тузилиши ва иши, Абу Али ибн Синонинг тиббиёт фанининг пайдо бўлиши ва ривожланишига қўшган ҳиссаси, саломатликни асраш бўйича ҳикматли ҳикоялар ва ҳадисларни ўрганиш, “Чекмасдан – ёшлик гаштини сур”, “Ўзбекистонда физиология фанининг ривожланиши ва истиқболлари” каби мавзуларда кечалар ўтказишга тайёргарлик масалаларини киритиш мақсадга мувофиқ. Оммавий равишда олиб бориладиган машғулотлар бошқа турдаги машғулотлардан кўп сондаги ўқувчиларнинг иштирок этиши билан фарқланади. Оммавий машғулотлар ўзининг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи функцияси билан ўқувчиларнинг жамоасига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли биология ўқитувчиси оммавий машғулотларни талаб даражасида ташкил этилишига эътиборини қаратиши лозим. Ботаникани ўқитишда “Гуллар байрами”, “Меҳржон байрами”, “Ўсимликлар сўзлайди”, “Биз ибн Сино ворисларимиз”, зоологияни ўқитишда “Қушлар байрами”, “Қанотли дўстларимиз”, “Ўзбекистон балиқлари”, “Ҳайвонот оламининг энг кичик ва энг катта вакиллари”, “Уй пашшаси ва унинг зарари”, “Паразит чувалчанглар”, “Тиниб тинчимас асаларилар”, одам ва унинг саломатлигини ўқитишда турли мавзулардаги кечалар, байрамлар, маърузалар, “Ўткир зеҳнлилар мушоираси”, викториналар ўтказиш, Ўзбекистон Қаҳрамонлари ва олимлари билан учрашувлар ташкил этиш, Биология (Цитология ва генетика асослари), Биология (Эволюция ва экология асослари)ни ўқитишда, “Ўзбекистон эколог олимларининг фан тараққиётига қўшган ҳиссалари”, “Ўзбекистонда биотехнология ва генетик инженерия фани ютуқлари, келажаги”, “Алломалар назмида экология”, “Орол дарди - олам дарди” мавзулари бўйича кечалар ўтказиш тавсия этилади. Жумладан, “Алломалар назмида экология” мавзуидаги оммавий кеча қуйидаги режа асосида олиб борилади: Ўқитувчининг кириш сўзи. У ўз сўзида улуғ алломалар Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий, Соҳиб-қирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Муҳаммад Бобурларнинг бой маънавий мерослари, уларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаларини қайд этиб, ўқувчиларни уларнинг муносиб ворислари бўлишга ундайди ва уларнинг асарларида экологик муаммоларга катта эътибор берилганлиги, бугунги кеча улуғ алломаларнинг экологик қарашларини ўрганишга бағишланишини маълум қилади. Абу Райҳон Берунийнинг ижодида экология. Абу Али ибн Синонинг экологик қарашлари. Алишер Навоий асарларида экология муаммолари. Соҳибқирон Амир Темурнинг экологик дунёқараши. Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг экология фанининг ривожига қўшган ҳиссаси. Кечада ўқувчиларнинг юқорида кайд этилган мавзулар бўйича маърузалари эшитилади, адабий-бадиий чиқишлари назарда тутилади. Жумладан, “Орол дарди-олам дарди” мавзусидаги сюжетли-ролли кечада сюжет табиатдан олинади ва жамиятдаги муносабатлар билан уйғунлаштирилади. Орол дарди олам дарди деб номланувчи кечада табиат ва инсонлар орасидаги муносабатни талқин этиш орқали ўқувчиларга экологик тарбия берилади. Кечада аёл биология ўқитувчиси Орол денгизи образини, иккита ўқувчи Аму ва Сирдарё образини, учта ўқувчи судья ва унинг маслахатчилари образини яратадилар. Компъютер орқали экранга туширилган тасвирга Орол денгизи ва Сирдарё – Амударё номлари бўлади. Орол денгизи сувсизликдан азоб чекаётгани, бемехр ўғиллари Сирдарё – Амударё унга сув бермаётгани хақида судга мурожаат қилади ва ўғилларини жавобгарликка тортишни илтимос қилади. Суд мажлисида онанинг ўғиллари Сирдарё, Амударё ҳақиқатдан ҳам Орол денгизига сув етказиб бермаганликларини эътироф этадилар. Лекин бунда улар айбсиз эканликлари, уларнинг танасидаги сувни, табиатдаги сабаб ва оқибат қонунини билмайдиган кимсалар экин майдонлариникенгайтириши, сувдан оқилона фойдаланишни билмасликлари хисобига сув оналари Оролга бермаётганини асослаб беради. Суд хайъати Орол денгизи – онага сув бермаётгани учун унинг ўғиллари Сирдарё, Амударёни эмас, табиатдаги сабаб ва оқибат қонунини билмайдиган одамларни жавобгарликка тортиш керак деган хукм чиқаради. Орол муаммосига оид кеча ўтказиш учун қуйидагиларга амал қилиш керак. Орол денгизи сувининг йилдан – йилга камая бораётганлиги хақида маълумот тўплаш. Кеча сценарийсини ўқувчилар билан мухокама қилиш ва роллар, вазифаларни тақсимлаш. Сирдарё, Амударё, Орол денгизи тасвирланган паннони ёки компъютер вариантини тайёрлаш. Сирдарё, Амударё, Орол денгизини суви хақидаги маълумотлар бўйича деворий газета чиқариш. Биология ўқитувчиси мактаб педагогик жамоаси билан мазкур мавзули кечани мазмунли ўтказиши борасида ҳамкорликда иш олиб бориши, мавзуга тегишли саҳна кўринишлари, адабий-бадиий чиқишларни тайёрлаши, экологияга оид ҳикматли ҳикоялар, ривоятлар, ҳадислар ва мақоллар тўплаши, улар асосида кеча сценарийсини тайёрлаши лозим. “Ўзбекистон эколог олимларининг фан тараққиётига қўшган ҳиссалари”, “Ўзбекистонда биотехнология ва генетик инженерия фани ютуқлари ва келажаги” мавзулардаги мавзули кечаларга илмий-тадқиқот институтлари, уларнинг филиаллари билан ҳамкорликда иш олиб бориши, фан ривожига ҳисса қўшган олимларнинг ишлари билан яқиндан танишиши, кечани ўтказиш режасини тузиши ва маърузалар мавзусини танлаши лозим. Шу билан бирга, кеча мавзусига боғлиқ ҳолда олимларнинг чоп этган илмий ишлари, ўқув, илмий-оммабоп адабиётларнинг кўргазмаси, мустақиллик даврида қўлга киритилган ютуқлар ва истиқболдаги режалар акс эттирилган деворий газеталар, кечада иштирок этадиган олимларнинг ҳаёт фаолияти ва фан ривожига қўшган ҳиссалари ҳақида маърузалар тайёрланишига эътиборни қаратиши зарур. Оммавий равишда олиб бориладиган машғулотлар биологияни ўқитиш самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг илмий дунёқараши, фикр юритиш доирасини кенгайтириш, қизиқишлари, мустақиллиги, нутқ ва мулоқот маданияти, ўқув ва амалий меҳнат кўнималарини ривожлантириш, ўқувчи ёшлар онги ва қалбига миллий истиқлол ғояларини сингдириш, уларни Ватан ва мустақиллик принципларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга замин яратади. Хулоса қилиб айтганда, биология ўқитишнинг самарадорлиги дарс, дарсдан ва синфдан ташқари ишлар, экскурсияларни узвий равишда, улар ўртасидаги мантиқий боғланишларни эътиборга олган ҳолда ташкил этилишига боғлиқ бўлади. ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗ-ЎЗИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ: Синфдан ташқари машғулотларнинг дидактик мақсади, вазифаларини аниқланг. Синфдан ташқари машғулотларнинг қандай турлари мавжуд? Айрим ўқувчилар билан олиб бориладиган синфдан ташқари машғулотларнинг мазмуни ва моҳиятини ўрганинг. Биологик тўгаракларнинг дидактик мақсади ва вазифаларини ўрганинг. “Ёш физиологлар” тўгарагининг намунавий иш режасини тузинг. Оммавий равишда олиб бориладиган синфдан ташқари машғулотларнинг мазмуни, ўтказиладиган кечаларни аниқланг. Ўзингиз танлаган мавзу бўйича ўтказиладиган кечанинг сценарийсини лойиҳаланг. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling