1-Мавзу: Кириш


Табиатдаги дарсдан ташқари ишлар


Download 1.79 Mb.
bet74/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Табиатдаги дарсдан ташқари ишлар асосан морфология, экология ва систематикага доир ҳодисаларни аниқлашга ва гербарий ҳамда коллекция­лар тайёрлашга ёрдам берадиган кузатишлар учун топшириқлар берилади. Улар асосан ёзда бажарилади ва шунинг учун кўпинча ёзги топшириқлар деб аталади. Ёз давомида V синф ўқувчиларига поя, илдиз ва барглари ҳар хил шаклдаги ўсимликларни йиғиш: VI синф ўқувчиларига маданий ва ёввойи ўсимликларни йиғиш ва гербарий тайёрлаш; VII синф ўқувчиларига хайвонлар устида кузатиш олиб бориш, ҳашаротлардан коллекциялар тўплаш каби топшириқлар берилади. Ўсимликларни ҳамда уларда яшайдиган ҳашаротларни, улар етказган зарарларни, уларнинг ривожланиш фазаларини кўрсатадиган биологик коллекциялар катта аҳамиятга эга. Ўқитувчи ихтиёрида ёзда чет элларга ота-оналари билан саёҳатга борувчи ўқувчилар ёрдамида хонани қизиқарли объектлар билан бойитиш учун имконият бор. Ўқитувчи ўқувчиларнинг қаерга боришини олдиндан билиб олиб, кабинет учун керакли объект олиб келиш тўғрисида топшириқ беради. Албатта бундай топшириқлар табиат муҳофазасини ҳисобга олган ҳолда бўлади.
V, VI ва VII синфларда систематик равишда олиб бориладиган феноло­гик кузатишлар алоҳида ўрин тутади. Ўқувчилар ҳар куни кундаликларига табиатдаги мавсумий ўзгаришларни ёзиб борадилар. Ўсимлик ва хайвонот дунёсида олиб бориладиган фенологик кузатишлар обҳавонинг ҳолати билан боғланади. Элементар метрологик кузатишлар олиб борилади. Бу кузатиш маълумотлари ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ривожланиши ҳамда ҳулқ-атвори билан таққосланади.
Тирик табиат бурчагида, участкада ва табиатда бажариладиган дарсдан ташқари ишлар дарсда ўрганиш учун қизиқарли материал беради, ўқувчи­ларда мустақил ишлаш уқув ва кўникмаларини тарбиялайди, табиатга қизиқиш­ни ривожлантиради. Бундай ишларни бажариш учун ўқувчилар, одатда, топшириқларда кўрсатиладиган ўсимлик ва ҳайвонлар тўғрисидаги махсус адабиётларга, маълумотномаларга, энциклопедияларга мурожаат қиладилар. Айни шу дарсдан ташқари ишлар ёрдамида ўқувчиларда билимни чуқурлаштириш учун китобларга доимий мурожаат қилиш эҳтиёжи тарбияланади.
Дарс билан узвий боғлиқ ҳолда дарсдан ташқари ишлар биология ўқитишнинг мажбурий шакли бўлиб қолди, улар дарсни давом эттиради ва мустаҳкамлайди.



Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling