1-Мавзу: Кириш
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жиҳозлар
- Ўқитувчининг экскурсия ўтказишга тайёргарлиги
Экскурсиянинг мақсади: Табиий ва сунъий экосистемалар, уларда борадиган жараёнлар билан танишиш орқали ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш, табиий жамоаларда борадиган жараёнлар, табиий ва сунъий экосистемалар ҳақидаги билимлари, мантиқий фикр юритиш, табиатда ўзини тутиш ва кузатиш кўникмаларини ривожлантириш, турларнинг хилма-хиллиги ва организмларнинг муҳитга мослашганлигига оид билимларини мустаҳкамлаш, табиатга нисбатан онгли муносабатни таркиб топтириш, экологик тарбия бериш.
Жиҳозлар: Бинокл, сачоклар, ток қайчи, қопқоқли шиша банкалар, гербарий папкаси, эски газеталар, дафтар, ручка, чизғич. Экскурсиянинг бориши: Ўқувчиларни экскурсиянинг мақсади, бориши, кузатиладиган ва бажариладиган топшириқлар билан таништириш. Ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратиш ва уларга ўқув топшириқ-ларини тавсия этиш. Ўқувчиларнинг кичик гуруҳларда мустақил ишини ташкил этиш. 1 – топшириқ. Табиий экосистемалардаги турларнинг хилма-хиллигини ўрганиш. 1-жадвал
2-топшириқ. Экосистемаларнинг доминант турларини аниқлаш. 2-жадвал
3-топшириқ. Экосистемаларнинг ўсимликларнинг ярусларини аниқлаш. 3-жадвал
4 – топшириқ. Сунъий экосистемалардаги турларнинг хилма-хиллигини ўрганиш. 4-жадвал
5-топшириқ. Табиий ва сунъий экосистемаларнинг ўхшашлик ва фарқларини аниқлаш 5-жадвал
IV. Кичик гуруҳларнинг топшириқлар юзасидан ахборотини тинглаш. V. Экскурсия мобайнида кузатилган ўсимлик ва ҳайвонлардаги яшаш учун кураш хиллари, уларнинг ўзига хос белгилари бўйича ҳисобот тайёрлаш. VI. Экскурсияни якунлаш. VII. Ўқувчиларга яшаш учун кураш хилларига оид гербарийлар ёки коллекциялар тайёрлаш ҳақида топшириқ бериш. Ўқитувчининг экскурсия ўтказишга тайёргарлиги Экскурсиянинг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг ташкил этилишига боғлиқ. Шу сабали ўқитувчи экскурсияларга пухта тайёргарлик кўриши ва қуйидаги ишларни амалга ошириш лозим: Биологияни ўқитишнинг истиқбол режасига мувофиқ, уни ўтказиш муддатини белгилаш: Экскурсия ўтказиладиган жойни аниқлаш, мавзуга оид объектларни топиш, маршрутни белгилаш; Ўқувчиларнинг мустақил кузатишлар олиб бориши учун кўрсатмалар, кириш ва умумлаштирувчи суҳбатлар учун матн тузиш; Экскурсияда фойдаланиладиган ўқув - лаборатория жиҳозлари, метод-ларни аниқлаш; Экскурсия ўтказишдан бир неча кун аввал, мавзу бўйича кириш сухбат ўтказиш, ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратиш, қўшимча адабиётларни ўрганиш бўйича ўқув топшириқларини бериши лозим. Экскурсия давомида ўқувчилар амал қилиши лозим бўлган тартиб - қоидалар билан таништириш, онгли интизомни сақлаш, берилган ўқув топшириқларни бажаришда фаолликни кўрсатиш, нотаниш ўсимлик ва ҳайвонлардан эҳтиёт бўлишни уқтириш зарур. Экскурсия давомида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда уларни кичик гуруҳларга ажратиш, кичик гуруҳ учун ўқувчилардан етакчи тайинлаш, етакчи зиммасига гуруҳ аъзоларининг тартиб интизомини таъминлаш, ўқув топшириқларининг бекаму-кўст бажарилиши, экскурсия ҳисоботини расмийлаштириш учун жавобгарлик юкланади. Биологиядан экскурсия ўтказишда ўқитувчилар методист-олим Б.Е. Райков томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар амал қилиш лозим. Ушбу тавсияларга бугунги кун талаби асосида ўзгартиришлар кири-тилган ҳолда берилмоқда: Экскурсия – сайр эмас, балки ўқув-тарбия жараёнининг энг муҳим қисми, экскурсиянинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи - ўқувчиларнинг табиат билан бевосита мулоқоти, уларнинг мустақил кузатиши, кузатиш натижаларини умумлаштириши ва хулоса ясаш эканлигини эсда тутинг. Экскурсия ўтказиладиган жойни мукаммал ўрганиб чиқинг, хавфсизлик қоидаларига жавоб беришига ишонч ҳосил қилинг, мавзуга оид режасини тузинг. Ҳар доим ўқувчиларнинг эътиборини мавзуга қаратинг, иккинчи даражали масалаларга чалғиманг. Экскурсия давомида ўқувчилар томонидан ўтказиладиган кузатиш ва ўрганиш мумкин бўлган объектлар ҳақида батафсил ҳикоя қилинг ва ўқув топшириқларини уларга мослаштиринг. Экскурсия давомида узоқ тушунтиришлардан сақланинг, муаммоли саволлар ёрдамида ўқувчиларни кузатиш ва ўрганиш натижасида хулоса чиқариш, умумлаштириш, билимларни синтезлашга ўргатинг. Ўқувчиларни тингловчи сифатида эмас, балки фаол фикр юритувчи сифатида қабул қилинг. Уларнинг аввал ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини янги вазиятларда қўллаб янги билим, кўникма ва малакаларни эгаллашларига имкон яратинг. Ўқувчиларнинг эътиборини фақат мавзуга оид 5-10та объектларга қаратинг, жуда кўп объектларни ўрганиш, уларни санаш мақсадга мувофиқ эмас. Бир вақтнинг ўзида берилган маълумотларнинг ҳаммаси ҳам ўқувчилар ёдида қолмайди. Экскурсия давомида ортиқча материаллар билан ўқувчиларни чарчатиб қўйманг, мақсадга мувофиқ бўлган ўқув топшириқларини тўлиқ ва сифатли бажартиришга эришинг. Экскурсия давомида ўқувчиларнинг ҳиссиётини кучайтириш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш, фанлараро боғланиш, таълим-тарбиянинг узвийлигига эътиборни қаратинг, лирик чекиниш, маънавият дақиқаларини ўтказишни режалаштиринг. Экскурсия давомида тўпланган материаллар асосида унинг мазмунини муаммоли саволлар ёрдамида қайта ишлаб чиқинг. Мақсад, мазмун ва хулоса уйғунлигига эришинг. Экскурсияни ўтказишда ўқитувчи ўзининг нафақат касбий-педагогик тайёргарлигига боғлиқ билим, кўникма ва малакалари балки, табиатшунос сифатидаги билим, кўникма ва малакаларини намоён этиши, яъни табиий объектларни таниш, аниқлагичлар билан ишлаш, коллекция ва гербарийлар тайёрлаш ва уларни расмийлаштириш, табиатдаги тирик организмлар ўртасида алоқадорлик, озиқ занжири таркибий қисмларини аниқлаши зарур. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling