1-Мавзу: Кириш


Биология ўқув хонаси ва тирик табиат бурчагидаги дарсдан ташқари ишлар


Download 1.79 Mb.
bet73/110
Sana05.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080054
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   110
Bog'liq
66422 БУМ матн

Биология ўқув хонаси ва тирик табиат бурчагидаги дарсдан ташқари ишлар.
Дарсдан ташқари ишлар кўпинча кеч кузда, қишда ва эрта баҳорда бажарилади. Асосан улар ботаникани ўқитишда қўлланилади.
Ботаникадан дарсдан ташқари ишларни дастурнинг барча мавзуси бўйича бериш мумкин. Масалан “Уруғ” мавзуси бўйича дарсдан ташқари ўқувчилар уруғнинг бўртишини кузатадилар, унинг унувчанлик фоизини аниқлайдилар. Гулли ўсимликларда борадиган биологик жараёнларни кузатади ва ўзига хос хусусиятларини аниқлайди.
Зоологиядан дарсдан ташқари ишларда ўқувчилар тирик табиат бурча­гида содда ҳайвонларни кўпайтириб, уларни микроскопда ўрганади. Ҳалқали чувалчангларни ўрганишда, хусусан ёмғир чувалчангининг тупроқ ҳосил қилишдаги роли, унинг ҳаракати, таъсирланишини кузатади. Айрим ҳашаротлар ғумбагининг метаморфозини ўрганишлари мумкин.
Одам ва унинг саломатлиги бўйича тирик табиат бурчагида ўтказилаётган дарсдан ташқари ишлар унча хилма-хил эмас, улар асосан уч хил бўлади:
1) ҳайвонларда шартли рефлекс ҳосил қилиш учун экологик ва физиологик тажрибалар қўйиш;
2) эргограф, тонометр, спирометр билан ишлаш;
3) микроскоп билан ишлаш.
Суяк синганда, қон кетганда биринчи ёрдам кўрсатиш, сунъий нафас олдириш каби оддий тиббий кўникмаларини таркиб топтиришга мўлжалланган ишлар ҳам дарсдан ташқари вақтда ўқитувчи раҳбарлигида олиб борилади.
Биологиядан тирик бурчакда ўқувчиларга табиий объектлар билан ишлаш учун топшириқ бериш мумкин. Бундан мақсад дарсларда ўрганилаётган органик дунё қонуниятларини кузатишдан иборатдир. Агар баъзи ўқтувчилар тирик бурчакда ҳар хил ўсимликларга турли экологик омилларнинг таъсирини ўрганиш бўйича тажриба қилсалар, бошқалари шу мавзуда хайвонлар билан тажриба ўтказадилар. Масалан, ўсимликнинг ўсишига қуёш нури ва сунъий ёруқлигининг таъсири ёки ниҳолнинг ўсиши ва ривожланишига қуёш нури ва ҳароратнинг таъсири, ирсият ҳақида аниқ тушунчага эга бўлиш учун хайвонлардан дрозофила, аквариум балиғи гуппи устида чатиштириш бўйича тажрибалар қўядилар. Айниқса вегетатив кўпайиш, организмларнинг мослашганлигини, сунъий биоценозлар яратиш, кун узунлигини, ўсимлик ва ҳашаротлар ғумбағининг ривожланишини ўрганишга оид тажрибалар қўйиш ниҳоятда қизиқарлидир. Битта тажриба­дан бир неча мавзуларни ўрганишда уларга монанд ҳолда фойдаланиш мумкин.
Энг асосийси ўқувчиларнинг дарсдан ташқари ишларидан дарсларда педагогик мақсадда тўла фойдаланишдан, яъни пухта ўйланган тарзда тескари боғланишларни амалга оширишдан иборатдир.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling