1-Мавзу: Кириш
ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ
Download 1.79 Mb.
|
66422 БУМ матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.4. УЙ ВАЗИФАСИ ВА ДАРСДАН ТАШҚАРИ ИШЛАР Режа
- Асосий тушунча ва таянч сўзлар.
ТАЛАБАЛАРНИНГ БИЛИМЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ САВОЛЛАРИ
Экскурсияларнинг таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни аниқланг. Биологик экскурсияларнинг мақсад ва вазифаларини аниқланг. Биологик экскурсияларни ўтказиш методикасини гапириб беринг. Экскурсияни ўтказиш вақтида фойдаланиш лозим бўлган кўрсатмаларнинг моҳиятини гапириб беринг. Ўқитувчининг экскурсияга тайёргарлигини ўрганинг. Экскурсияларнинг ўқитишнинг бошқа шакллари билан узвий боғлиқлигини ўрганинг. 8.4. УЙ ВАЗИФАСИ ВА ДАРСДАН ТАШҚАРИ ИШЛАР Режа: Дарсдан ташқари ишларнинг таълим-тарбия жараёнида тутган ўрни. Дарслик бўйича уй вазифалари. Уйда бажариладиган амалий ишлар. Дарсдан ташқари ишларнинг хусусиятлари. Биология хонаси ва тирик табиат бурчагидаги дарсдан ташқари ишлар. Табиатдаги дарсдан ташқари ишлар. Асосий тушунча ва таянч сўзлар. Уй вазифалари турлари, дарслик бўйича уй вазифалари, амалий ишлар бажариш, уй вазифасини тарбиявий аҳамияти, дарсдан ташқари ишларнинг аҳамияти, биология хонаси, тирик табиат бурчаги, ўқув тажриба участкасида, табиатда бажариладиган дарсдан ташқари ишлар. Биологиядан тузилган ДТС ўқувчиларнинг эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакалар меъёрланган бўлиб, уни ўқувчилар дарс давомида эгаллашлари билан бирга уй вазифалари вадарсдан ташқари ишлар орқали ҳам эгаллайдилар. Шу сабабли, ўқитувчи ўқитишнинг зарурий шакли бўлган уй вазифалари ва дарсдан ташқари ишларда ўқувчиларнинг муайян кўникма ва малакаларни эгаллашларини назарда тутмоғи лозим. Жумладан, “Ботаника” ўқув фани ДТСда ўқувчилар томонидан: Ўсимликларда борадиган ҳаётий жараёнларни аниқлаш мақсадида кузатишлар ўтказиш, тажрибалар қўйиш; Ўсимликларни парвариш қилиш: Қаламча тайёрлаш ва қаламчадан кўпайтириш, пайвандлаш; Табиатда ўзини тутиш қоидаларига риоя қилиш; Дарсликдаги матн ва расмлар билан ишлаш; Дарслик мундарижаси ёрдамида мўлжал олишни билиш, матн ва расмлар билан ишлай олиш, мавзунинг асосий мазмунини фарқлай олиш, саволларга жавоб бериш, биологик атамалар луғати билан ишлай олиш кўникмасига эга бўлиши қайд этилган. Мазкур кўникмаларни таркиб топтиришда дарсдан ташқари ишлар муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли, юқоридаги кўникмаларни ўқувчиларда таркиб топтириш учун ўқитувчи уй вазифаси ва дарсдан ташқари ишларни мақсадга мувофиқ ташкил этиши лозим. Уй вазифалари дарслик билан ишлаш, қўшимча адабиётларни ўқиш, мавзуга оид расмларни чизиш, табиий объектлар устида кузатиш ўтказиш ва оддий тажрибалар қўйиш билан ифодаланади. Дарслик бўйича уй вазифалари ўқувчиларнинг дарс мавзуси билан боғлиқ бўлган ўқитувчининг амалий ва дарслик бўйича топшириғини уйда мустақил бажаришларини ташкил этиш шаклидир. Ўқувчиларнинг аксарияти дарсликлардан тўғри фойдаланишни билмайди, баъзи ўқувчилар топшириқ ва мавзуларни дарсликдан ёдлаб оладилар, айримлар мавзуларни юзаки ўрганадилар. Уйга берилган топшириқлар ўқувчининг фикр юритишини фаоллаштирадиган, унда мустақил ишлашга қизиқиш уйғотган тақдирдагина кўзлаган мақсадга эришилади. Бунинг учун ҳар қандай топшириқ саволлар шаклида ифодаланган бўлиши керак, ўқувчилар синфда гапириб бериш учун дарслик текстини қаторасига ёдлаб олмасдан, ундан керакли материални танлаб олиб, уларга жавоб тайёр-лайдилар. Бунга эришиш учун дарсликдаги ушбу мавзуни ёдланг ёки ўрганинг деган иборалардан воз кечиш керакдир. Ўқувчиларнинг дарслик билан ишлашидан асосий мақсад ўқиганларини тушунишдир, мантиқий ўқишни билишдир, урғуни тўғри ишлатиш, қонун ва қоидаларни аниқ ажрата олишдир. Мавзулар охирида берилган саволлар ўқувчилар ишини анча фаоллаштиради. Ўқитувчи ўзи ҳам саволлар тузиб, ўқувчиларга жавоб топишни таклиф этади. Берилган саволлар орасида айниқса таққослашни талаб этадиган саволлар алохида аҳамиятга касб этиб ўқувчиларнинг шахсий кузатишларига ҳам асосланади. Таққослаш синфдан-синфга ўтган сари мураккаблашиб боради. Ўқувчини объектларни таниш ва уларни таққослаш, ўхшаш ва фарқли белгиларини аниқлаш кўникмаларини таркиб топтириш мақсадига эга бўлган уй вазифалари матнни тушуниб ўқишларига замин яратади. Бундай топшириқларга мос равишда ўқувчиларга кичик жадвал тўлдириш таклиф этилади. Мисол учун 6-синфда қуйидагича жадваллар берилиши мумкин.
Дарслик бўйича уй вазифалари ўтилган дарсда ҳосил қилинган билимларнигина эмас, балки ундан олдин ўзлаштирилган билимларни ҳам мустаҳкамлаш юзасидан бўлиши мумкин. Дарсда ўқитувчи ўқувчиларни уйда дарсликдан тўғри фойдаланишни ўргатиши учун қуйидаги тавсияларни беради: Дарсликнинг мундарижасини кўриб чиқинг. У қандай боб ва мавзуларни ўз ичига олишини аниқланг. Ўрганилаётган мавзу матнини қисмларга ажратинг. Бир мунча қийин қисмларини, таърифларни, қонун, қоидаларни, луғатларни ўқинг. Расм, схема, жадвалларни кўриб чиқинг ва маъносини тушинишга ҳаракат қилинг, рақамли маълумотларга эътибор беринг. Ўрганилаётган мавзу матнини расм, схема, жадваллар ёрдамида тушунтиришни машқ қилинг. Ўқувчилар уйда дарслик билан ишлаганда матнни ўрганишдан олдин, мавзунинг асосий қоидаларини аниқлаб олишлари ва бошқа маълумотлардан ажратиб олишлари керак. Юқори синф ўқувчилари дарсликни ўқиш вақтида қисқача ёзиб боришлари фойдалидир, улар ўрганган матнни хотирада кўпроқ қолишга ёрдам беради. Дарслик мавзулари бўйича режалар тузиш, тезис ва мақолалар ёзиш, буларнинг ҳаммаси ўқувчиларни дарсликдан тўлароқ ва чуқурроқ фойдаланишга, уй вазифасини тушуниб тайёрлашга ёрдам беради. Билимларни мустаҳкамлашда расмлар катта аҳамиятга эга бўлади. Ўқувчилар фақат оғзаки жавоб бериб қолмай, балки айрим гулларнинг, хайвонларнинг ва уларнинг органларининг тузилишини, уларни жадвалда ифодалашни ҳам билишлари керак. Шунингдек, улар қон айланиш, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш, моддалар алмашинувини жадвалда ифодалашни ҳам билишлари зарур. Уйда бажариладиган амалий ишлар табиий объектлар билан мустақил амалий иш бажаришни талаб этувчи ҳар хил топшириқлар катта аҳамиятга эга. Уй вазифалари морфологик ва физиологик характерда бўлиши мумкин. Морфологик характердаги вазифалар гербарий тайёрлаш, гул қисмларини ажратиш кабилар дарсда тегишли материални ўрганилгандан сўнг, билимларни мустаҳкамлаш учун берилади. Физиологик мазмундаги топшириқларни тажриба ёки кузатиш натижаларидан тегишли дарслардан фойдаланиш учун олдиндан бериш тавсия этилади. Дастлабки экспериментал ишларни маълум муддатда қайси дарсда фойдаланиш учун уларни ўқувчиларга топшириш вақтини ҳисоблаб чиқиш зарур. Бундай уй вазифалари кўпроқ ботаникадан бўлиши мумкин. Уларни бажариш учун тахминан неча кун кераклиги қуйида келтирилган Гербарий қуритиш учун – 7 кун Уруғнинг ҳар хил шароитда униб чиқиши – 7 кун Илдизнинг ўсишини кузатиш – 10 кун Қаламча ва пархишдан ўсимлик ўстириш учун – 14 кун Тажрибалар натижасини ўқувчилар ўқитувчининг кўрсатмасига биноан тегишли дарсларга олиб келадилар. Тажрибалар ҳақида маълумот берадилар. Ўз тажрибасини ўқитувчи бажараётган тажриба билан таққослайдилар. Зоология бўйича амалий ишлар асосан кузатишлар билан боғлиқдир. Масалан: қушларнинг ин қуриши, тухум босиб ётиши, қалдирғочларнинг болаларига ҳашаротлар олиб келиши кабилардир. Одам ва унинг саломатлиги курсидан уй вазифалари: Амалий мазмунда; Тадқиқий мазмунда бўлиши мумкин. Буларга уй шароитида суякнинг таркибини аниқлаш, ҳайвонларда шартли рефлекслар ҳосил қилиш кабиларни олиш мумкин. Шунингдек, ўқувчиларнинг ўз-ўзини кузатиш ишлари дарснинг ўзида ўтказилиши, бошқалари эса уйга вазифа қилиб берилади. Масалан, “Қон айланиш” мавзусини ўрганишда жисмоний ва ақлий меҳнат турига қараб пульснинг ўзгаришини ўрганишни уйда бажариш, бажарган ишларини график ва схема тарзида тасвирлаш тавсия этилади. Биология (Цитология ва генетика асослари ва Биология (Экология ва эволюция асослари) курсидан ҳам табиий объектлар билан ишлаш бўйича ҳар хил мустақил топшириқлар бўлиши мумкин. Бундай топшириқлар организм шаклларининг хилма-хиллигини ўзгарувчанлигини ва мосла-нишларини ҳар хил экологик омилларини организмга таъсирини ўрганиш юзасидан бўлиши мумкин. Уйда ўтказилган тажриба натижалари тўпланган гербарий ва коллекциялар дарсларда фойдаланилади. Ўқувчиларнинг ахборотлари ўқитувчи баён қиладиган материалга киритилади. Шундай қилиб ўқувчиларнинг уй вазифалари хилма-хил бўлиши мумкин. Дарслик билан ишлаш: Саволларга жавоблар топиш: Жадваллар тузиш. Мавзу якунидаги топишмоқларнинг жавобларини топиш, кроссвор ва чайвордларни ишлаш. Қўшимча адабиётлар, журнал ва бадиий адабиётлар ўқиш. Мавзулар учун мақола ва расмлар танлаш. Табиий объектлар билан ишлаш: Ўсимлик ва ҳайвонларни кузатиш: Тажрибалар қўйиш ва ҳакозалар. Download 1.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling