- 1-БОБ.
- БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
- (2 соат)
- Замонавий ахборот технологияларнинг янги авлодлари ва улардан иқтисодиёт соҳасида фойдаланиш имкониятлари.
- Бухгалтерия ҳисобида дастурий таъминот воситаларидан фойдаланиш.
- Ҳисоб ҳужжатларини электрон ҳужжат тарзида тузиш ва тақдим
- этиш.
- Бобга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
| | | - Адлия вазирлигида рўйхатга олинган
- сана ва рақам
| | - Ўзбекистон Республикаси
- Конституцияси
| | | | - Ўзбекистон
- Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни
| | | | - Ўзбекистон
- Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги Қонуни
| | | | - Ўзбекистон
- Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги Қонуни
| | | | - Ўзбекистон Ресрубликаси
- Президентининг “Замонавий ахборот- коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва
| | | | - ривожлантириш чора-
- тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
| | | | - Бухгалтерия ҳисобида
- ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисидаги Низом
| | | - 1.1.Замонавий ахборот-коммуникация технологияларнинг янги авлодлари ва улардан иқтисодиёт соҳасида фойдаланиш имкониятлари.
- “2017-2021 йилларда Ўзбекистон
- ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилган1. Барқарор иқтисодий ўсишнинг таъминланиши иқтисодиётнинг бошқа соҳалари каби банк-молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолиятининг ривожлантирилиши, халқаро амалиётда эътироф этилаётган илм- фаннинг энг сўнги ютуқларини жорий қилиниши билан чамбарчас боғлиқдир. Бундай инновациялар қаторида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш алоҳида аҳамият касб этади. Зеро, мамлакатларнинг глобал иқтисодий интеграция жараёнида
- дажаражаси энг асосий мезонлардан бири
- Ахборотлашган жамиятнинг асосини ахборот-
- технологияларининг инфратузилмасини
- муносиб ўрин ахборотлашиш ҳисобланади. коммуникация шакллантириш
- ташкил этади ва у мамлакат иқтисодиётининг
- рақобатбардош бўлиши учун платформа вазифасини ўтайди.
- Бугун мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда, уларнинг фаолияти ҳар жиҳатдан қўллаб- қувватланмоқда. Таъкидлаш жоизки, “...рақамли иқтисодиётга фаол
- ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони. www.lex.uz.
- ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади”2.
- Шунингдек, иқтисодиётда замонавий ахборот-коммуниакция технологиялари жорий этиш миллий иқтисодиётимизга кириб
- келадиган инвестициялар кўламини ва халқаро молия бозорларига
- чиқиш имкониятларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2020 йилдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли Қарорида3 белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
- Миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифаларни бажариш бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва уни амалга оширишга ўз таъсирини ўтказмоқда. Натижада корхона ҳисобчиси бугун молиявий ҳолатни тўлиқ очиб берадиган барча усул ва услубларни эгаллашишини замоннинг ўзи тақозо этмоқда. Бундан ташқари қимматли қоғозлар билан ишлаш кўникмаси ва инвестицияларни жалб қилишнинг потенциал асослари таҳлил қила олиш қобилияи талаб қилинмоқда. Қисқача айтганда, корхона ҳисобчиси бугунги кунда молиявий таҳлилчи бўлиши керак.
- Янгига шароитнинг талабларига мослашиш биринчи навбатда катта ҳажмдаги маълумотларни қисқа вақт ичида қайта ишлаб,
- жорий фаолиятда фойдаланиш учун истеъмолга тайёр ҳолатга олиб келишни назарда тутади. Бунда маълумотларнинг ҳажми
- корхонанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг таркиби, фаолият тури ва кўламига боғлиқ бўлади.
- Одатда корхона бошқаруви ишлаб чиқаришни режалаштириш,
- унга тайёргарлик кўриш, ривожлантириш, ишлаб чиқариш таъминоти, маркетинг масалалари, маҳсулотларни сотиш, барча босқчиларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва кадрлар масаласи билан ишлашдан иборат занжир билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиши керак. Бу вазифалар ахборт-коммуникация технологияларида вазифавий тизимлар деб ҳам юритилади. Бу занжир вазифаларини ҳал қилишда ҳам бухгалтерия ҳисоби катта аҳамиятга эга. Чунки халқаро хисоб-китоблар банкига кўра,
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси
- (24.01.2020). https://president.uz/uz/lists/view/3324
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2020 йилдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро
- стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4611-сонли Қарори. www.lex.uz
- бухгалтерия ҳисоби ўзида барча ахборотларнинг 60 фоизини жамлайди.
- Вазифавий тизимларнинг ҳар бири белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ўз таркибий тузилишига эга бўлади. Масалан,
- маркетинг босқичи потенциал бозорларни топиш, мавжуд
- рақобатчиларни ўрганиш, хом ашё етказиб берувчиларнинг ҳолати, харидорлар сегменти каби бир қанча вазифалар йиғиндисидан иборат бўлади.
- Ахборто-коммуникация технологиялари ёрдамида ушбу
- бирлаштирилган вазифавий тизимларнинг ҳисоблаш
- амалга оширилади. Тизимлар мажмуаси тасдиқланган
- синтетик счётларни юритиш, бирламчи ва
- ҳисоблаш алгоритмларининг
- ўзаро алоқалари ҳамда услубий
- материаллари ва меъёрий ҳужжатлари билан таърифланади.
- Бухгалтерия ҳисобининг ахборот тизимлари анъанавий равишда вазифаларнинг қуйидаги мажмуаларини ўз ичига олади: асосий воситалар ҳисоби, моддий бойликлар ҳисоби, меҳнат ва иш ҳақи (маош) ҳисоби, тайёр маҳсулотлар ҳисоби, молиявий ҳисоблаш операцияларининг ҳисоби, ишлаб чиқиш ҳаражатлари ҳисоби, йиғма ҳисоб ва ҳисоботларни тузиш. Корхонанинг сифатан бир турли ресурслари ҳақидаги ахборотларга эга сифатида вазифалар мажмуасини ажратишни мўлжаллаш анъанавий равишда ҳисобни қўлда олиб боришдаёқ вужудга келган, кейин эса ҳисоблаш ахборотларининг ҳисоблаш марказида марказлаштирилган ҳолда ишлаб чиқишда ўз қўллани-шини топган.
- ташкил қилиниши, корхоналарда маҳаллий
- ШКлар базасида автоматлаштирилган иш жойларининг
- ҳисоблаш
- тармоқларини яратиш, ахборот базасини ташкил қилиш ва иқтисодий вазифалар мазжмуасини шакллантиришда янги талабларни илгари сурди. Маълумотларнинг тақсимланган базалари тизимини яратиш, турли фойдаланувчилар ўртасида ахборотларни алмаштириш, компьютерда бошланғич ҳужжатларни автоматик шакллантиришнинг имкониятлари пайдо бўлди.
- Бундай шароитларда турли вазифавий тизимчалар мажмуалари ўртасидаги аниқ чегаралар бузила бошлади, бу илк навбатда бухгалтерия ҳисобининг ахборот базасида намоён бўлди.
- Бошқарув масалаларининг вазифалараро мажмуалари вужудга келди. Бухгалтерия ҳисоби бўйича дастурий воситаларнинг янги
- версиялар ҳисобнинг турли участкалари мажмуалари ахборотларини бирлаштиради. Мисол учун, меҳнат ва иш ҳақи ҳисобининг намунавий лойиҳаларида бир вақтда фондларга тўловлар бўйича тўлов ҳужжатлари (даромад солиғини тўлаш, нафака жамғармасига ажратмалар, тиббиёт суғуртаси, бандлик жамғармасига қўшиб ҳисоблаш бўйича тўлов топшириқномалари)
- тўлов ҳужжатларини кўчириб бериш кўзда тутилган,
- машина дастурини бажарилиши ҳисоб вазифаларининг
- мажмуасини меҳнат ва иш ҳақининг ҳисоби ҳамда
- молиявий ҳисоблаш операцияларини бирлаштиради. Моддий бойликлар ҳисоби тайёрлаш маҳсулотларининг ҳисоби ва бошқалар бўйича вазифалар мажмуасида ҳам худди шунга ўхшаш мисолларни келтириш мумкин.
- Вазифалараро мажмуани ташкил қилиш «материаллар» дастури мисолида ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Унинг асосини корхонанинг маҳаллий ҳисоблаш тармоғи шароитларида фаолият юритувчи ягона маълумотлар базаси ташкил қилади. Моддий бойликларнинг мавжудлиги ва ҳаракатини ҳисобга олиш жараёнларида учта бўлим: омборлар, ҳисобхона, моддий-техник таъминот бўлими мутахассислари фаолият қилади. Дастурий мажмуа ўз ичига уч қисм: омборчи (омбор) модули, ҳисобхона модули, моддий-техник таъминот бўлими модулини олади.
- Омборчининг дастурий модули омбор картотекасини олиб борилишини: ҳисобчининг маълумотли қисмида моддий бойликлар ҳаракати бўйича ҳужжат-ларни бухгалтерия ҳисоби тўлдирилишини, материалларнинг ҳаракати бўйича операциялар назоратини, материаллар ҳаракати миқдорий ва суммаси акс эттирилиши ҳисобини, молиявий ҳисоблашларни таъминлайди. Моддий-техник таъминот иқтисодчиси моддий бойликларнинг ҳаракати бўйича ҳужжатларни шакллантиришни олиб боради.
- Савдо ташкилотлари учун дастурий маҳсулотлар бухгалтерия ҳисобини маркетинг операциялари мажмуида кўпвазифавий ишлаб чиқилишини кўзда тутади. Масалан, «омбор» модули омбордаги товарлар ҳаракатини олиб боришга, харидлар китобини тузишга, счётларни ёзиб боришга проводкаларни автоматик шакллантириш ва уларни ҳисобчига топширишга, нарх варақаларни автоматик шакллантиришга, дўконнинг савдо залида ўрнатилган касса аппаратлари билан ҳамкорликда ишлашни таъминлашга имкон беради.
- Бухгалтерия ҳисоби мажмуалари мураккаб ички ва ташқи алоқаларга эга. Ички алоқалар бухгалтерия ҳисобининг айрим вазифалари, мажмуалари ва участкаларининг ахборотли ўзаро ҳамкорликларини; ташқи алоқалар — бошқарувнинг ўзга вазифаларини амалга оширувчи бошқа бўлинмалари ҳамда ташқи ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни билдиради.
- Ҳисоб вазифалари мажмуаларининг ўзаро боғланиши бухгалтерия ҳисоби услубиётининг ўзига, счётларни олиб бориш ва
- проводкаларни бажариш тизимига киритилган, бу ерда ҳар бир хўжалик операцияси икки марта: биттаси счётнинг кредитида ва
- бошқаси дебетида акс эттирилади. Ҳисоб вазифалари
- мажмуасининг ахборотли алоқаси машина дастурининг асосига киритилган ишлаб чиқаришнинг уч палласини фарқлашга имкон беради. Биринчи паллада бирламчи ҳисоб, бирламчи ҳужжатларни тузиш, уларни ишлаб чиқариш ва ҳисобнинг ҳар бир участкаси бўйича таҳлилий ҳисобнинг қайдномалари тузилиши бажарилади (масалан, иш ҳақи ҳисоби бўйича ҳисоблаш тўлов ҳужжатлари, қўшиб ҳисобланган ва ушлаб қолинган иш ҳақининг тўпламлари ва бошқалар тузилади). Қайта ўзгартиришнинг барча операциялари ҳисобнинг аниқ участкасининг АДП ёки бухгалтерия ҳисобининг ягона модулига қурилган модули асосида бажарилади.
- Ишлаб чиқишнинг иккинчи палласи проводкаларни тузиш, уларни таҳли-лий ва синтетик ҳисобнинг турли регистрлари, счётларнинг тартиб рақамлари бўйича қайд дафтари орденларига жойлаштиришдан иборат бўлади. Компью-терли ишлаб чиқиш ҳар бир участка ечимини тугаши бўйича проводкани шакллантириб, бу жараёнларни тўлиқ автоматлаштиришга имкон беради.
- Ишлаб чиқишнинг учинчи палласи йиғма синтетик ҳисобни: асосий китобнинг счётлари бўйича ҳисобот сальдо қайдномалари ва молиявий ҳисоботнинг шаклларини тузишдан иборат бўлади, бу
- «Проводка-Асосий китоб-Баланс» машина дастурининг асосий модули томонидан таъминланади.
- Бухгалтерия ҳисоби мажмуалари ўртасида ҳисобхона
- ҳисоблаш тармоғини ташкил қилиш асосига олинган ахборотли алоқалар мавжуд. Ҳисобнинг асосий воситалари ҳисоби, тайёр маҳсулотлар ҳисоби, молиявий ҳисоблаш операция-ларининг ҳисоби, моддий бўлим бойликлари ҳисоби, меҳнат ва иш ҳақи ҳисоби каби участкалари учун дастлабки ахборотларни шакллантириш, қоидага кўра, бошланғич ҳисобига ва бошланғич
- ҳужжатларда хўжалик операцияларини ақс эттириш ҳисобига содир бўлади. Ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва кирувчи ахборотларнинг йиғма ҳисоби бўйича вазифалар учун ҳисоб вазифаларининг бошқа мажмуаларини ечишнинг натижалари асос бўлиб хизмат қиладилар. Ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби бўйича ахборот базасини шакллантириш алоҳида эътиборга лойиқ, бу ўринда олдинроқ асосий воситалар, материаллар, меҳнат, иш ҳақи ва тайёр маҳсулотлар ҳисоби бўйича вазифаларни ечишдан олинган якуний маълумотлар асосий манба бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |