1-мавзу: кириш
Download 1.81 Mb.
|
1-маъруза 22-23
Ҳужайра структурасини бузиб, ичидаги ферментларни ажратиб олиш учун ҳар хил усуллардан фойдаланилади: механик (шарикчалар ёрдамида бузиш; кварц қумлари билан артиш), физик (ультратовуш, гидравлик қимирлатиш, музлатиб-эритиш) ва бошқалар. Бузилган биомассадан ферментни рН кўрсаткичи ферментга тўғри келадиган суюлтирилган буфер ёрдамида амалга оширилади. Ҳужайрани бузилган қисмлари центрафуга ёрдамида ажратилади. Нуклеин кислоталар ферментлар ёрдамида парчаланади ёки юқори молекулали катионлар ёрдамида чўктирилади. Бу операция айниқса нуклеин кислотаси кўпроқ бўлган бактериялар ва ачитқилардан (уларда нуклеин кислоталар миқдори биомассадан 8-12% ни ташкил қилади) фермент ажратишда албатта қўлланилади.
Шундай қилиб культурал суюқликни фильтрати (ҳужайрадан ташқаридаги ферментлар ажратиш учун) ва ҳужайра ичидаги ферментлар экстракти тайёр бўлади. Бу икки эритма бир-биридан нима билан фарқ қилади? Ҳужайра ташқарисидаги фильтрат одатда 15-20 та ҳар хил оқсиллар сақлайди, ҳужайра экстрактида эса оқсил спектри анча кўпроқ бўлади.
Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling