1-Мавзу. Кириш. ЎЗбекистон республикаси биринчи президенти и. А. Каримов ўзбекистон республикаси


Download 329.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana06.05.2023
Hajmi329.46 Kb.
#1433670
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Иккинчи жахон 1-мавзу

«Иккинчи 
жаҳон 
уруши 
йилларида фашизм балосига қарши курашда кўпмиллатли Ўзбекистон 
халқи томонидан амалга оширилган буюк тарихий ишларни, унинг 
енгилмас, кучли иродаси ва қаҳрамонлигини, ўша суронли йиллар 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган 
ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғриси» даги ПК-4495 сонли қарори // 
https://regulation.gov.uz/ru/document/3926
 


ҳақиқатини келгуси авлодларга аниқ мисоллар асосида етказиш, уларни 
жасорат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ғоят муҳим аҳамиятга 
эга» деган сўзлари билан бошланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев 2019 йил 9 май 
– Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида 
шундай деган: “Буюк ғалабага ҳисса қўшган ватандошларимиз ҳаёти, 
жасорат ва матонатини янада чуқурроқ ўрганишимиз, бу ҳақда янги 
илмий тадқиқотлар, бадиий асарлар, кинофильм ва спетакллар 
яратишимиз керак. Ёшларимиз кимларнинг жасорати туфайли қарийб 
75 йил мобайнида уруш балосини кўрмасдан тинч ва бахтли замонда 
яшаётганимизни билиши ва бунинг қадрини билиши зарур. Аёвсиз 
жангларда 
мардона 
қатнашган 
қарийб 
451 
минг 
нафар 
юртдошларимизнинг номлари ва тақдири шунча йиллар мобайнида 
эътибордан четда қолиб кетганини албатта, адолатдан деб бўлмайди” 
деб айтган фикр-ғояси, махсус курснинг моҳиятини англашда алоҳида ўрин 
тутади. 
Мустақил тараққиётнинг 2016 ‒ 2017 йилларда бошланган янги 
босқичида тарихимизнинг айрим соҳаларида адолат тикланаётганидан бутун 
халқимиз миннатдордир. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 2 
майда Наманган вилоятига ташрифи давомида Норин тумани ҳокимиятида 
вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар 
иштирокидаги йиғилишда 9 май яқинлашиб келаётгани муносабати билан 
шундай деган: «Мени қийнаб келаётган яна битта масала бор. Шафқатсиз 
фашизм билан курашда уруш майдонларида қолиб кетган буюк боболаримиз 
бор. Шуларнинг ичида биргина генерал бўлган Собир Раҳимовнинг номини 
эсламай қўйдик. Мана шу қаҳрамон генералимизнинг ҳайкалини тарих ва 
адолат учун тиклаб қўйсак. Бу иш 9 майгача амалга оширилса яхши 
бўларди». Шуни эслатиш жоизки, генерал Собир Раҳимов ҳайкали 2011 
йилнинг қишида Ғафур Ғулом боғига кўчирилган, бундан аввал Собир 
Раҳимов тумани ҳокимлиги биноси олдида бўлган. 2010 йили эса туман номи 
Олмазор этиб ўзгартирилган, ундан аввал «Собир Раҳимов» метро бекатига 
ҳам Олмазор номи берилган эди. Бу билан тарихга бир оз тош отилган, 
мантиқсизликка ҳам йўл қўйилган эди. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг 
ташаббуси, саъй-ҳаракатлари ва кенг жамоатчилик истаги билан тарихий 
ҳақиқат тикланди, биринчи ўзбек генерали Собир Раҳимовнинг ҳайкали ўз 
жойига қайтариб қўйилди. Бу бутун халқимизни бениҳоя хурсанд қилди. 
Китоб-альбомни илмий концепциясини яратиш ва уни нашрга 
тайёрлашда бевосита иштирок этган муаллифлардан бири сифатида бизда 
Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан 

Download 329.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling