1-Мавзу. Кириш. ЎЗбекистон республикаси биринчи президенти и. А. Каримов ўзбекистон республикаси


Download 329.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana06.05.2023
Hajmi329.46 Kb.
#1433670
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Иккинчи жахон 1-мавзу



1-Мавзу. КИРИШ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ 
ПРЕЗИДЕНТИ И.А.КАРИМОВ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ПРЕЗИДЕНТИ Ш.М. МИРЗИЁЕВЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН 
ХАЛҚИНИНГ ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДА ФАШИЗМ УСТИДАН 
ҚОЗОНИЛГАН ҒАЛАБАГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ ВА УНИНГ 
АҲАМИЯТИ ТЎҒРИСИДА ИЛГАРИ СУРИЛГАН КОНЦЕПТУАЛ 
ҒОЯЛАР ВА УЛАРНИНГ МОҲИЯТИ. 
Инсоният тарихида кўлами энг катта ва энг қонли уруш Иккинчи жаҳон 
уруши тугалланганига мана 75 йил тўлди. Аммо бу уруш ва унинг 
оқибатлари тарихига бўлган қизиқиш ҳозирда бениҳоя ортиб бормоқда. 
Чунки бу уруш мамлакатлар ва халқлар тақдирида жуда чуқур илдиз 
қолдирган. Ватан учун, Ғалаба учун жон фидо қилган миллионлаб инсонлар 
ҳаёт мамоти ва тақдирида унутиб бўлмас тарихий воқеалар ўзининг 
мужассам ифодасини топган. Бу уруш жасурлик, қаҳрамонлик, жонини фидо 
қилиш, инсон руҳи нақадар буюклигини кўрсатган эди. Бу уруш тарихини 
ўрганиш илмий долзарблигидан ташқари унинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти 
ниҳоятда улкандир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 
2019 йил 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали 
маросимдаги нутқида шундай деган: “Буюк Ғалабага ҳисса қўшган 
ватандошларимиз ҳаёти, жасорат ва матонатини янада чуқурроқ 
ўрганишимиз, бу ҳақда янги илмий тадқиқотлар, бадиий асарлар
кинофильм ва спектакллар яратишимиз керак. Ёшларимиз кимларнинг 
жасорати туфайли қарийб 75 йил мобайнида уруш балосини кўрмасдан, 
тинч ва бахтли замонда яшаётганимизни билиши ва бунинг қадрига 
етиши зарур”.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк 
Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган 
тантанали маросимдаги нутқида ва ўзининг аввалги чиқишларида эл-
юртимизнинг буюк ғалабага қўшган ҳиссаси хали тўлиқ ўрганилмагани 
ҳақида гапириб, жамоатчилигимиз эътиборини шу масалага қаратганини 
эслатиб мамнуният билан кейинги йилларда бу йўналишда жуда катта ишлар 
амалга оширилганини қайд этди. Юртбошимиз илгари ёпиқ бўлган архив 
ҳужжатларини, илмий жамоатчилик учун маълум бўлмаган материалларни 
ўрганиш учун имконият яратилгани, бу борада собиқ Иттифоқ 
республикалари ва чет эллардаги архив ташкилотлари, музейлар ва фондлар, 
тарихчи олимлар ва мутаҳассислар, кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик 
кучайтирилгани, илмий изланишлар натижасида халқимизнинг Иккинчи 
жаҳон урушидаги иштироки, қаҳрамон аждодларимиз ҳақида жуда муҳим 
янги маълумотларга эга бўлганимиз, ҳозирги вақтда улар оммавий ахборот 
воситаларида китоб ва альбомларда кенг ёритилаётганини, Иккинчи жаҳон 
урушидаги тарихимизни ўрганишда том маънода янги давр бошланганини 
алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳозирда янги топилган маълумотларга кўра 
Ўзбекистонда 2 миллион киши урушга сафарбар этилгани аниқланди. Бу 
дегани хар уч нафар ўзбекистонликдан биттаси қўлига қурол олиб, фашизмга 


қарши жанг қилган. Тарихимиздаги ана шу бўшлиқни тўлдириш заруриятга 
айланди.
Ш.М.Мирзиёев 2016 йил 18 октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилоти 
Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессиясининг очилиш маросимида 
шундай деган эди: «Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У 

Download 329.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling