халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий
ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий
меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш
давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир».
Президентимизнинг 2017 йил 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига
бағишланган қабул маросимидаги нутқида шундай дейилган:
«Халқимиз фронт ортида фидокорона меҳнат қилиб уруш
майдонларига жуда катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, дори-
дармон, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулот етказиб берди.
Ўзбекистонга кўчириб келтирилган заводларда кексалар, аёллар,
ўсмир болалар туну кун машаққатли меҳнат қилгани ҳақиқий
фидойилик, қаҳрамонлик намунаси десак асло хато бўлмайди».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПК-
4495 сонли қарорида шундай дейилган: «Кўп миллатли Ўзбекистон халқи
бутун тараққийпарвар инсоният қатори 1941 – 1945 йилларда Иккинчи
жаҳон урушида фаол иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк
ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди. Эл-юртимизнинг уруш
йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат
мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас
қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Шунинг учун ҳар
йили 9 май – Ғалаба байрами мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни
сифатида кенг нишонланади. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган
аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирилиб, фашизмга
қарши
жангларда,
меҳнат
фронтида
жонбозлик
кўрсатган
фахрийларимизга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда
олижаноб анъанага айланиб қолди»
1
.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил
31 майдаги «Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага
Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-
альбомни нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5294-сонли
фармойиши асосида яратилган «Ўзбекистон халқининг фашизм устидан
қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси» номли китоб-албом 2020 йилнинг 9
май – «Хотира ва қадрлаш куни»га ўзига хос совға бўлди.
Китоб-альбом
Президентимизнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |