1-Мавзу. Кириш. ЎЗбекистон республикаси биринчи президенти и. А. Каримов ўзбекистон республикаси


“Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан


Download 329.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana06.05.2023
Hajmi329.46 Kb.
#1433670
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Иккинчи жахон 1-мавзу

“Ўзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан 
қозонилган Ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини ўрганиш ва тарғиб 
этиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва янги босқичга 
кўтариш тўғрисида”ги лойиҳаси Ишчи гуруҳи аъзоси сифатида бизга 
тақдим қилинган. Ўша лойиҳанинг 10-бандида шундай дейилган: “Иккинчи 
жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабага қўшган муносиб ҳиссасини чуқур 
ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги янги маълумотларни, Ғалаба боғи ҳамда 
“Шон-Шараф” музейида олиб борилаётган илмий-маърифий, оммавий-
маданий тадбирларини ўзида атрофлича акс эттирадиган алоҳида китоб-
альбом тайёрлаб, ҳар йили 9- май “Хотира ва қадрларш куни” арафасида 
нашр этишни йўлга қўйиш режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ҳузуридаги Хафвсизлик кенгаши котиби 
В.Маҳмудов имзоси билан 2020 йил 12 майда 11-1512 номли хат келган. 
Унда жумладан фашизм устидан қозонилган ғалабада Ўзбекистоннинг 
қўшган ҳиссасининг тарихий аҳамиятини англаш бўйича илмий-тадқиқот 
ишларини ташкил этиш; “Шон-Шараф” музейида куч ишлатиш вазирлик ва 
идоралар бурчакларини ва мамлакатимиз вилоятларида музей филиалларини 
яратиш бўйича иш йўналишларини белгилаш”дан иборат вазифа илгари 
сурилди. Бу ҳақда биз ўз таклифларимизни тақдим қилганмиз. Ана шу 
вазифаларни ижро этиш тизимида Андижон давлат университети ва унинг 
тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи ва “Мерос” халқаро 
илмий-амалий экспедиция жамоат фонди маълум ишларни амалга 
оширмоқда.
Президентимиз Ш.М. Мирзиёев 2020 йил 9 майдаги нутқида 
“Кўпмиллатли аҳолимизнинг фидокорона меҳнати билан республикамиздаги 
300 га яқин корхонада ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шу даврда 
фронт ҳудудларидан юртимизга 151 та завод кўчириб келтирилди ва ғоят 
қисқа фурсатда ишга туширилди. Минг-минглаб уруш қатнашчилари 
мамлакатимизда ташкил этилган ҳарбий госпиталларда даволаниб шифо 
топдилар. 
Янги аниқланган маълумотларга кўра, уруш ўчоғига айланган 
ўлкалардан Ўзбекистонга 1 миллион 500 минг киши, жумладан, 250 мингдан 
зиёд бола эвакуация қилинди. Халқимиз бу одамларнинг барчасига чинакам 
меҳр ва эътибор кўрсатди, сўнгги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўриб, 
юксак инсонпарварлик фазилатларини намоён этди” деб янги тарихий 
маълумотларни айтиб ўтди. 
2020 йил 24 июнда Москванинг Қизил майдонида коронавирус 
пандемиясига қарамасдан фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабанинг 75 
йиллигига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди. Улуғ Ватан уруши 
тугалланишининг 75 йиллига бағишланган Ғалаба парадида 13 мингдан зиёд 
ҳарбий хизматчилар, жумладан хорижий давлат вакиллари иштирок этишди. 


Қизил майдон бўйлаб 234 та ҳарбий техника, улардан 24 таси энг янги 
ҳарбий техникалар қатнашди.
Бир 
кун 
аввал 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
Ш.М.Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти В.В.Путин билан 
расмий учрашув бўлиб ўтди. В.В.Путин буюк Ғалабанинг 75 йиллига 
бағишлаб Тошкетда Ғалаба боғи очилганини табриклаб, уруш пайтида 
Ўзбекистоннинг 2 миллион аҳолиси фронтга кетганлигини эсламай 
бўлмайди, Сиз Совет Иттифоқининг барча республикаларидан эвакуация 
қилинган 2 миллион кишини қабул қилдингиз, саноат корхоналарининг катта 
қисми Ўзбекистонга кўчирилди ва шу заҳотининг ўзидаёқ фронт 
манфаатлари учун ишлай бошлади. Уларнинг барчаси бизнинг умумий 
тарихимиз, умумий муваффақиятимиз, бизнинг умумий Ғалабамиз деб айтди. 
2020 йили “Академнашр” нашриётида Р.Шамсутдиновнинг 47 босма 
табоқдан иборат “Ўзбекистон халқининг буюк Ғалаба қўшган ҳиссасига 

Download 329.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling