Мавзу: Янги йил сони Кадрда: Умумий кўрсатувнинг энг сара, энг қизиқ жойларидан матн ва тасвирлар берилади


Download 20.07 Kb.
bet1/4
Sana10.01.2023
Hajmi20.07 Kb.
#1086755
  1   2   3   4
Bog'liq
Янги йил 2022 йил


«Ош бўлсин!» дастурининг 2022 йил 31 декабрдаги сони учун анонс матни.
Мавзу: Янги йил сони
Кадрда: Умумий кўрсатувнинг энг сара, энг қизиқ жойларидан матн ва тасвирлар берилади.
Ўтган йилда омад сиз билан сўрашмай ўтдими? Бахт сизга қиё боқмадими? Ишонинг янги йил сизга хурсандчилик ҳадяларини опичлаб келади.Омад хирмонининг, бахт хазинасининг эгаси ўзингиз бўласиз.
Бугун “Ош бўлсин!” да қозонни қорамағиз қилиб ўт ёқмаймиз. Тахтакач пичоқни кўриб, қуённинг ўтакаси ёрилмасин. Янги йилда ошхонада янгича ижод қиламиз. Оқ ва қора шоколадлардан янги йил дастурхони учун антиқа ширинликлар ҳозирлаймиз.
Хабибахоннинг айтишларича оқ ва қора шоколадни эритиб, 2, 0, 2, 3 рақамларини яъни 2023 кўринишидаги тотли ширинликни тайёр қилиш арафасида эканлар.Шу тоб яна шоколад ҳақидаги ширин гапларни айтиб оламиз.
Қуён, ҳа худди ўзи. Оппоққина, момиққина, қуёнлар.... Келаётган йил мучал ҳисобига кўра қуён йили. Ош бўлсиннинг байрам сонини қуён билан биргаликда, шерикликда олиб борсам, зўр бўларди-я. Байрам байрамдек ўтарди.Ҳозир эгаси билан саломлашай, сўрашайчи, илтимосимни айтайчи.... Дилимизда ғам бўлмай, қаторимиздан кам бўлмай, кўзимизда нам бўлмай келаси йилни ҳам худди шундай ҳамжиҳатликда, хурсандчиликда яна кўп, кўп, кўп йилларни, Ёшлар телеканали билан тотувликда кутиб олаверинг! Барчамизга тенгликда, бағри кенгликда, бирдам-бутунликда экранингизда кўришиш бахти этаверсин насиб, биз фақат мехр-муҳаббатсевар меҳмонлармиз, шарт эмас бизга холва, парварди, ош, манти, хасиб.Яна бир бора янги йилингиз билан, яна бир хушбахт, хушвақт йилингиз билан!


Монтаж режиссёри: Бобур Жўраев


«Yoshlar» телерадиоканалининг 2022 йил 31 декабрь кунги кўрсатувлари дастурига
Шапка
Мусиқа
Титр
«Ош бўлсин!» (Янги йил сони)
Кадрда: Гулҳида байрамона ясатилган шаҳар кўчаларида айланиб юрибди. Шу вақт камерага кўзи тушиб гап бошлайди.
Ассалому алайкум яхшилар! Янги йилингиз билан! Янги йил истаклар ижобати, тилаклар рўёби.2023 йилда ниятларингизга яраша боболик, бувилик, оталик, оналик, талабалик, болалик бахти насиб қилсин! Янги йилда ҳам Ёшлар яқинингиз. “Ош бўлсин!” севимли дастурингиз.......

Download 20.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling