Мавзу: Янги йил сони Кадрда: Умумий кўрсатувнинг энг сара, энг қизиқ жойларидан матн ва тасвирлар берилади


Download 20.07 Kb.
bet4/4
Sana10.01.2023
Hajmi20.07 Kb.
#1086755
1   2   3   4
Bog'liq
Янги йил 2022 йил

Қорпарча ширинлиги
Кадр ортидан: Бугун “Ош бўлсин!” да қозонни қорамағиз қилиб ўт ёқмаймиз. Тахтакач пичоқни кўриб, қуённинг ўтакаси ёрилмасин. Янги йилда ошхонада янгича ижод қиламиз. Оқ ва қора шоколадлардан янги йил дастурхони учун антиқа ширинликлар ҳозирлаймиз. Қандолатчи қизимизнинг исмлари Хабибахон. Меҳмон-мухлисларимизга янги йилда шоколаддек ширин ҳаёт тилайман” дея киришдилар ишга, шоколладларни эса аввалдан оловга қўйгандилар эритишга. Хабибахон эришан шоколадларни қолипларга қуйиб, ўзгартириш киритадилар ширинликнинг шаклига, шу тоб амал қилгингиз келиб кетдими, халқимизнинг иш иштаха очар, деган нақлига. Иштаха очилишига яна оз фурсат бор. Шу тоб шоколад ҳақидаги маълумотларни айтиб турамиз. Кейин янги йил ширинлигига бахо берамиз. Шоколад таркибида серотонин сероб. Бу тушкун кайфиятни чиқиштирмай, аъло кайфиятни кўпайтириш учун хизмат қиладиган гармон. Бир кунда 40 грамм.гача шоколад ейиш мумкин. Ундан ортиғи сизга хурсандчилик, баҳт ҳиссини эмас, ортиқча ташвиш, дард ҳиссини илиниши мумкин.Шоколаднинг асоси какао дарахтлари 200 йилгача яшайди. Фақат жуда эрта ҳосил ишидан нафақага чиқади. Яъни 25 йилгина какао беради. Қадоғи очилмаган шоколадни олти ойдан ортиқ сақлаб бўлмайди, иштахасини эговлаб, “меҳмон дастурхонига” дея йиллаб шоколадларни сақлаганларни эса оқлаб бўлмайди. Буни қарангки дунё бўйлаб етиштириладиган бодомларнинг 40 %, ерёнғоқларнинг 20 % шоколадга қўшиш учун ишлатилади. Бай-бай ёнғоқли шоколадлар ҳам жуда лаззатли-да.
Биз бу ширинликка “қорпарча” деб ном қўйдик.
2023 йил ширинлиги
Кадр ортидан: Қуённинг хабари келиб қолгунча яна бир янги йил дастурхонига чирой берадиган яна бир ширинликни тайёрлаб оламиз. Ҳали хамон хизматингизда Хабибахон. Бу ширинлик учун ҳам шоколад эритиш керак.Қаттиқ шоколодни суюлтириш учун микротўлқинли печ хонасидаги иссиқ ҳаводан фойдалана кўрманг. Энг тўғри йўли оғзи очиқ идишда сув қайнаб туриши керак. Иссиққа чидамли бошқа идишга шоколадни солиб, сув буғига тутасиз, қарабсизки, қанддек қаттиқ шоколад, сумалакка айланиб қолади. Хабибахоннинг айтишларича оқ ва қора шоколадни эритиб, 2, 0, 2, 3 рақамларини яъни 2023 кўринишидаги тотли ширинликни тайёр қилиш арафасида эканлар.Шу тоб яна шоколад ҳақидаги ширин гапларни айтиб оламиз. Таркибида 70 фоиздан 85 % гача какаоси мавжуд бўлган 100 грамм қора шоколаддан фақат ширин тамни эмас Кақонликка қарши курашиш учун шоколадни ҳам шерик қилиш мумкин.
Қора шоколад юрак хуружи хавфини камайтиради. Юрак қачон хуруж қилади албатта асаб тизимидан осойишталик йўқолганда... Ҳар куни бир бўлакдан шоколад ейиш, ҳотиржамлик ҳиссини ҳадя қилиб, юракни юпатади ва 57 % га юрак хуружини камайтиради.Бу шоколад иштрокида тайёрланган хақиқий санъат асари. Янги йилда шоколаддек ширин дийдор, шоколаддек тотли тилаклар, шоколаддек ширадор суҳбатлар хамрохингиз бўлсин!
Муаллиф ва бошловчи: Гулҳида Жўраева
Режиссёр: Феруза Мирзаева
Тасвирчи: Абдулҳамид Мансуров
Реж:асис: Азизбек Қорабоев
Овоз:реж: Нозима Очилова
Монтаж ва графика устаси: Бобур Жўраев
Маъмур: Регина Муҳаммедова
Бадиий раҳбар: Ҳусниддин Эргашев
Download 20.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling