1-Мавзу. Кириш. ЎЗбекистон республикаси биринчи президенти и. А. Каримов ўзбекистон республикаси


қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси”


Download 329.46 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana06.05.2023
Hajmi329.46 Kb.
#1433670
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Иккинчи жахон 1-мавзу

қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” тарихини республикамиз Олий ва 
ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги университетлар, педагогика 
институтлари Тарих факультетларида ўқитиш зарурлиги тўғрисида фикр 
туғилди. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон урушидаги 
иштироки ва унинг ғалабага қўшган ҳиссаси ҳақида ҳозиргача эълон 
қилинган китоблар, диссертациялар, мақолаларни кўздан кечиришга тўғри 


келди. Шунда бу мавзунинг ўз ечимини топмаган масалалари намоён бўла 
бошлади. Ана шу масалалар бўйича баҳоли қудрат изланишлар олиб бориб 
унинг натижаларини “Водийнома” журнали саҳифаларида эълон қила 
бошладик. Биз бунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги 
бу борадаги ҳолат билан ҳам танишишни лозим билдик. Бу ўринда ҳатто 
Белоруссия мактабларида бешинчи синфдан Улуғ Ватан уруши тарихини 
ўрганишга алоҳида эътибор берилганининг шоҳиди бўлдик. Белоруссияда 
“Совет ҳалқининг Улуғ Ватан уруши тарихи” номли маҳсус курс таълим 
дастурига киритилганини гувоҳи бўлдик. Бунда совет ҳалқи ибораси 
ишлатилган 
бўлсада, 
аммо 
асосий 
устувор 
ўрин 
Белоруссия 
Республикасидаги бўлиб ўтган воқеаларга берилган. Бунинг асосий 
сабабларидан бири Белоруссия ҳудудига немис-фашист босқинчилари 
биринчи бўлиб ҳужум қилгани ва совет ҳудудларини душмандан озод қилиш 
жараёни ҳам Белоруссиядан бошланганидир. Шу маҳсус курс бўйича ўқув 
қўлланма ҳам яратилган. Ана шундай ҳолатни Россия Федерацияси 
таркибидаги Омск давлат университетининг Тарих факультети “Ҳозирги 
замон ватан тарихи ва тарихшунослиги” кафедрасида бакалавр босқичидаги 
талабалар учун “Великая Отечественная война Советского Союза (1941–
1945 гг.) мифы и реальность” маҳсус курс ўқитилишида ҳам кузатдик. 
Россия Федерацияси Ставрополь ўлка Думаси 2013 йил 30 майда “Ўрта 

Download 329.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling