1-Мавзу. “Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигини бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари Маърузачи: Д. А. Бердиева


Download 18.82 Kb.
bet1/5
Sana16.06.2023
Hajmi18.82 Kb.
#1502350
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-Мавзу. Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигининг а-fayllar.org


1-Мавзу. Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигининг аҳоли турмуш даражасига таъсири

1-Мавзу. “Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигини бошқариш” фанининг предмети, мақсади ва вазифалари Маърузачи: Д.А.Бердиева

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


  • 1. www.gov.uz. (O‘zbeksiton Respublikasi hukumatining rasmiy sayti)

  • 2. www. stat.uz (O‘zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo‘mitasi)

  • 3. www.mf.uz. (O‘zbekiston Respublikasi Moliya Vazirligi)

  • 4. www.stroyinfo.uz (Kapital qurilishda iqtisodiy islohotlar va narxlarni shakllantirish Markazi sayti)

  • 5. www.UzA.Uz–O‘zbekiston milliy axborot agentligi rasmiy sayti

  • 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони. 2017 йил 7 февраль // www.lex.uz

Режа:



1.“Коммунал инфратузилма ва уй-жой коммунал хўжалигини бошқариш” фанининг моҳияти, предмети ва вазифалари.
2.Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари, мақсад ва вазифалари
3.Уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмасининг аҳоли турмуш даражасига таъсири
4.Ўзбекистон Республикасида уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ислоҳ қилишнинг ўзига хос хусусиятлари.

Кириш

Маьлумки, мамлакатимиз аҳолисини турмуш


даражаси ва сифатини яхшилашда коммунал хизматлар соҳасининг ўрни жуда каттадир. Бу ҳолат коммунал хизматлар кўрсатиш соҳаси фаолиятини ташкил этиш ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор беришни талаб этади. Ушбу соҳани ривожлантириш мақсадида мамлакатимизда бир қатор ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар хусусан, Уй-жой, Шаҳарсозлик Кодекслари, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Ижара тўғрисида», «Ипотека тўғрисида», «Электр энергияси тўғрисида», «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида», «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлар, «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» қарори шулар жумласидандир. Ушбу қонунлардан унумли фойдаланган ҳолда аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини ошириш ижтимоий-иқтисодий соҳанинг юксалишини таъминлайди. Шунинг учун ҳам коммунал хизматлар тизими соҳасидаги ислоҳотлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг узвий таркибий қисми ҳисобланади.
Мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий тамойилларидан бири бу – кучли ижтимоий сиёсат юритиш бўлиб, иқтисодиётда ижтимоий соҳанинг муҳим таркибий қисми коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ҳисобланади. Уй-жой коммунал хизмати, унинг бутун фойдаланиш фаолияти инсон эҳтиёжларини қондиришга ва шарт-шароит яратишга йўналтирилган. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли турмуш даражасининг оширишга таъсир қилиши билан бирга иқтисодиётимизнинг бошқа соҳаларида меҳнат унумдорлигининг ортишига кўмаклашади. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ва миллий иқтисодиётнинг бошқа соҳалари ўртасида бевосита ва билвосита узвий ижтимоий-иқтисодий муносабатлар бор.

Download 18.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling