1-мавзу. Компьютер графикаси тушунчаси ва турдари
Компьютер графикаси билан ишловчи дастур синфлари
Download 24.47 Kb.
|
kompyuter grafikasi
3. Компьютер графикаси билан ишловчи дастур синфлари. Хозирги кунга келиб компьютер графикаси ва анимацияси воситалари кириб бормаган сохани топиш кийин. Компьютер графикаси ва анимацияси воситаларини кулланиш сохасига кура куйидаги гурухларга ажратиш мумкин:
полиграфия ишлари учун мулжалланган компьютер графикаси дастурлари; икки улчамли ранг тасвир компьютер графикаси; такдимот ишлари учун мулжалланган дастурлар; икки улчамли анимация дастурлари; уч улчамли анимация дастурлари; икки улчамли анимация дастурлари; икки улчамли ва уч улчамли анимация дастурлари; видеотасвирларни кайта ишловчи комплекслар; илмий визуаллаштириш ишларини бажарувчи дастурлар. Компьютер графикаси ва анимацияси дастурлари рассом ва дизайнерлар, полиграфчи ва кинематографчилар, компьютер уйинлари ва укитиш дастурлари яратувчилари, клипмейкер ва олимлар, шунингдек уз фаолиятида турли форматдаги тасвирлардан фойдаланувчи барча мутахассисларда хам катта кизикиш уйготади. Полиграфия ишлари ва расм чизиш учун мулжалланган компьютер графикаси дастурлари матнни турли куринишдаги иллюстрациялар билан тулдириш, сахифалар дизайнини яратиш, хамда юкори сифатли полиграфия махсулотларини чоп эттириш имконига эгадирлар. Бундай дастурларга мисол килиб, тасвирларни кайта ишлаш имконини берувчи Adobe Photoshop растрли пакетини келтириш мумкин. Бу ва шунга ухшаш пакетлар растрли тасвирларни тахрирлаш ва монтаж килиш учун зарур булган воситалардан: сканерланган тасвирлар рангини коррекциялаш, фотосуратларни «текислаш», махсус эффектлар ва маскалардан фойдаланиш имконини беради. Пакетнинг сунгги версиялари тасвирларнинг куп катламли тузилмасини куллаш билан бирга векторли контурларни яратиш ва тахрирлаш имкониятларига хам эга. Пакет таркибига турли маскалар, куп сонли фильтрлардан ташкари ранг билан ишлаш ва махсус эффектларни яратишга мулжалланган воситалар мажмуи киритилган. Растрли пакетлардан ташкари полиграфия ишлари учун мулжалланган векторли компьютер графикаси дастурлари хам мавжуд. Булардан Windows тизими учун мулжалланган Adobe Illustrator ва Corel Draw дастурлари хакида айтиб утиш мумкин. Adobe Illustrator иллюстрациялар яратиш, сахифаларнинг умумий дизайнини ишлаб чикиш, хамда тайер тасвирни юкори сифатда чоп этишга мўлжалланган. Пакет ихтиерий шаклдаги символлар ва фигураларни яратиб, сунг уларни масштаблаш, айлантириш(уз уки атрофида) ва деформациялаш имкониятларидан ташкари матн ва куп варакли хужжатларни кайта ишлаш воситаларига эга. Corel Draw векторли пакети расм чизишдан ташкари турли графикларни тайерлаш ва растрли тасвирларни тахрирлаш ишларини бажара олади. Бу дастур файлларни бошкариш, компьютер дисплейида слайд-фильмлар намойиш этиш, «кулда» чизиш ва тасвир катламлари билан ишлаш, уч улчамли махсус эффектларни қўллаш, матнни кайта ишлаш воситалари билан таъминланган. Булардан ташкари Windows мухитида ишловчи Adobe PhotoStyler, SGI ва Macintosh компьютерлари учун мулжалланган Barco Creator, Live Picture, Scitex Blaze, Linotype Da Vinci, Eclipse, Pixelfx дастурлари хам кенг таркалган. Barco Creator дастури узининг ишлаш тезлиги, хамда кенг функционал имкониятлари билан ажралиб туради. Download 24.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling