1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида
Хўжалик операсиясининг мазмуни
Download 0.58 Mb.
|
moliyaviy biznes reja
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҲИСОБОТ ДАВРИНИНГ СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ФОЙДАДАН КЕЛГУСИДА ЧЕГИРИЛАДИГАН ХАРАЖАТЛАРИ
ҲИСОБОТ ДАВРИНИНГ СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ФОЙДАДАН КЕЛГУСИДА ЧЕГИРИЛАДИГАН ХАРАЖАТЛАРИ Бундай харажатлар улар юзага келган пайтда, жорий ҳисобот даврида солиқ солинадиган фойдани ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайди, улар кейинги даврларда, солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсати билан белгиланган, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддат ичида чегирилиши лозим. Уларга қуйидагилар киради: 1) янги ишлаб чиқаришлар, сехлар, агрегатларни, шунингдек серияли ва оммавий ишлаб чиқариладиган янги маҳсулот турларини ҳамда технологик жараёнларни ўзлаштириш харажатлари; 2) барча турдаги асбоб-ускуналар ва техник қурилмаларни, уларнинг ўрнатилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида комплекс синаб кўриш (ишлаб турган ҳолатида) харажатлари; 3) ишчи кучлари қабул қилиш ва янги ишга туширилган корхонада ишлаш учун кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар; 4) асосий воситалар ва номоддий активларнинг жадаллаштирилган усулда ҳисобланган амортизасия суммаси билан СКга мувофиқ белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизасия суммаси ўртасидаги фарқ. Шубҳали қарзлар бўйича захира ташкил этиш учун қилинган харажатлар СКга мувофиқ умидсиз деб эътироф этилган қарздорликни ҳисобдан чиқараётганда, ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган умидсиз қарздорлик миқдоридан ошмайдиган суммада чегириб ташланади. Солиқ солинадиган фойдадан келгусида чегириладиган харажатларни қуйидаги мисол ёрдамида кўриб чиқамиз. МИСОЛ. Корхонанинг маҳсулотлар янги турини ўзлаштириш бўйича харажатлари ҳисобот даврида 300 минг сўмни, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича харажатлар ва ягона ижтимоий тўлов 120 минг сўмни, амортизасия харажатлари 28 минг сўмни, электр энергияси ва материаллар бўйича харажатлар 152 минг сўмни ташкил этди. Корхонанинг ҳисоб сиёсатида маҳсулотлар янги турини ўзлаштириш бўйича харажатларни 5 йил давомида ҳисобдан чиқариш назарда тутилган. Корхона 9 фоизли ставка бўйича фойда солиғи тўлайди. Давр учун солиқ солинадиган фойда 2 500 минг сўмга, шундан чегирилмайдиган харажатлар 300 минг сўмга, фойда солиғи суммаси 225 минг сўмга тенг. Бухгалтерия ҳисобида ушбу операсиялар қуйидагича акс эттирилади:
Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling