1 мавзу. Корхона тадбиркорлик фаолияти субекти сифатида
Корхонаниннг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилиши
Download 0.58 Mb.
|
moliyaviy biznes reja
2. Корхонаниннг ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилиши.
Ташкилий тузилма ва менежмент бу ўз моҳиятига кўра бизнес-режани амалга ошириш бўйича ҳатти-ҳаракатлар дастури бўлиб, унда қуйидагилар ўз аксини топиши лозим: − корхона бошқарувининг ташкилий тузилмасига қўйилувчи талаблар; − менежментга қўйилувчи талаблар; − ишлаб чиқаришни жойлаштириш ва фойда марказлари; − кадрлар сиёсати ва уни амалга ошириш йўналишлари; − ҳомийлик ва хайрия-васийлик фаолияти. Ушбу бўлимнинг аниқ ва муайян тўлдирилиши корхона тури ва мулкчилик шаклига боғлиқ бўлади. Агар гап давлат корхонаси ҳақида бораётган бўлса, бу ҳолда бўйсуниш тизими ва давлатнинг корхона хўжалик фаолиятига аралашуви чегаралари очиб берилиши лозим. Аксиядорлик жамиятида эса директорлар кенгаши, асосий раҳбарларнинг вазифалари акс эттирилиши, аксиядорлик капиталининг аксиядорлар ўртасида қай тариқа тақсимланиши белгилаб олиниши лозим. Корхона фаолиятида иштирок этишни истаган бошқа инвесторлар ҳақида, айниқса, уларга тегишли аксиялар сони ва улуши, уларни сотиб олиш вақти ва касиялар қиймати ҳақида маълумот бериш ҳам ишга халақит бермайди. Бу ерда яна бир нарса муҳим рол ўйнайди – корхона олдиндан бор бўлганми ёки энди ташкил қилиняптими. Дастлабки ҳолатда корхона олдиндан чизиб берилган йўлдан бориши ва бизнес-режа тузиш бўйича тўпланган тажрибалардан фойдаланиши мумкин. Кейинги ҳолатда эса тадбиркор у ёки бу мулкчилик шаклини танлаш сабабларини изоҳлаб бериши, бу шаклни ўзгартириш истиқболлари белгилаши ҳамда нима сабабдан бу стратегияни энг яхши деб ҳисоблашини тушунтириб бериши зарур. Бундан ташқари, ушбу ҳужжатда корхонани ташкил қилиш ва унинг келгусидаги фаолиятини тартибга солишни тавсифловчи барча қонун ҳужжатлари акс эттирилиши лозим. Менежмент ва режалаштириш соҳасида меҳнат қилувчи иқтисодчи ва олимлар бинес-режанинг ушбу бўлимида энг муҳим ва мустақил масалар сифатида қуйидагиларни кўриб чиқишни таклиф қилади: • бизнес-режанинг ишбилармонлик жадвали; • бошқарувни ташкил этиш; • кадрлар сиёсати ва персонални бошқариш. Ишбилармонлик жадвали бу корхонанинг яратилиши ва келгуси фаолиятидаги энг муҳим ҳодисалар белгиланган жадвалдир. Унда маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш жараёни, бозорни баҳолаш, сотув дастурини тайёрлаш ва ҳоказоларнинг вақт бўйича графигини белгилаш тавсия қилинади. Шунингдек, бизнес-режанинг муваффақиятга эришишини таъминловчи энг муҳим топшириқлар: дизайннинг якунланиши, маҳсулотнинг кўргазмаларда намойиш этилиши, хом-ашё, материал ва бутловчи қисмларга зарур миқдорда буюртма бериш, ишлаб чиқаришнинг бошланиши, биринчи буюртманинг олиниши, биринчи тўловларни кўрсатиш тавсия этилади. Ишбилармонлик жадвали бутун ишнинг асосий ҳолатларини назорат қилиш, пайдо бўлувчи муаммоларни бартараф қилиш ва етказилувчи зарарни камайтиришга имкон беради. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling