Ўз-ўзини назорат қилиш учун саволлар
1. Ишлаб чиқариш жараёни тушунчаси ва моҳияти.
2. Корхонанинг ишлаб чиқариш тизими ва унинг асосий элементлари нималардан иборат?
3. Ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш тамойилларини сананг.
4. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш принципларини ифодаланг.
5. Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш деб нимага айтилади?
6. Ихтисослаштиришнинг асосий шакллари кайсилар?
7. Ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш асосида самарадорликни оширишнинг энг муҳим масалалари нималардан иборат?
8. Ишлаб чиқаришни йириклаштириш деб нимага айтилади?
9. Йириклаштиришнинг афзалликлари ва камчиликлари?
10. Комбинациялаштириш деб нимага айтилади?
11. Оптимал ишлаб чиқариш хажми ва сотиш афзалликлари.
12. Ўртача йиллик кувватининг формуласини ифодалаб беринг.
13.Ишлаб чиқариш куввати омилларини таърифланг.
14.Ишлаб чиқариш қуввати нималар киради?
15. Маҳсулот сифатига тушунча беринг.
4-мавзу. КОРХОНАНИНГ АСОСИЙ ФОНДЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИКАРИШ ҚУВВАТЛАРИ
4.1.Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий моҳият ва аҳамияти
4.2.Асосий фондлар амортизацияси ва емирилиши
4.3.Асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланиш кўрсаткичлари
4.4.Асосий ишлаб чиқариш фондлардан фойдаланишни яхшилаш
йўналишлари
1.Асосий ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий моҳият ва аҳамияти
Асосий ва айланма фондлар корхона, тармоқ ва бутун миллий иктисодиётининг ишлаб чиқариш фондларини ташкил этади.
Ишлаб чиқариш фондларининг асосий ва айланма фондларга бўлиниши асосида ишлаб чиқариш воситаларининг меҳнат воситаларига ҳамда меҳнат буюмларига бўлиниши ва уларнинг ишлаб чиқариш жараёнларида турлича қатнашуви ётади. Асосий ва айланма фондларнинг сифат таърифи қуйидаги жадвалда келтирилган.
4.1- жадвал
Асосий ва айланма фондларнинг сифат таърифи
Do'stlaringiz bilan baham: |