КОРХОНАНИНГ АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИ 1.Айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши 2.Айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш 3.Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари 4. Айланма маблағларни меъёрлаштириш. Айланишини тезлаштириш Айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши - Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда меҳнат қуроллари ва иш кучидан ташкари, айланма маблағларга хам эга бўлишлари зарур.
- Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат.
- Айланма маблағлар корхонанинг хисоб рақамида накд пул кўринишида жамғарилади. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси хисобланади.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади:
ишлаб чиқариш захиралари;
тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим тайёр махсулотлар;
келгуси давр харажатлари.
Айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш - Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиши уч босқичдан иборат бўлиб, бу жараёнда махсулот ишлаб чикарилади ва сотилади.
- " Айланма маблағлар пул шаклидан товар захираларига айланади (п - т);
- " Ишлаб чиқариш, яъни махсулотни тайёрлаш жараёни ( Т );
- " товар сотилади ва яна пул шаклини олади ( Т - П) .
Айланма маблағлар шаклланиш манбаига кўра хусусий ва қарз маблағларга бўлинади. - Хусусий айланма маблағлар доимо корхона ихтиёрида бўлиб, хусусий ресурслар, фойда хисобига шаклланади (иш хақи бўйича қарзлар, таъминотчилар ёки хамкорлар қарзлари, буюртмачилар тўлаган пуллар).
- Қарзга олинган айланма маблағлар доимо харакатда бўлмайди хамда корхонанинг махсулотларни сотишдаги қийинчиликлар, моддий-товар бойликлар билан таъминлаш, махсулот ишлаб чиқаришни ошириш, вақтинчалик эхтиёжларни қоплаш учун фойдаланилади (банк кредитлари, кредиторлик қарзлари).
Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари - Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичи:
- Айланиш коэффициенти;
- Юкланиш коэффициенти;
- Бир марта айланиш давомийлиги.
Айланиш коэффициенти айланма маблағларнинг маълум бир вақт давомида амалга оширувчи айланишини ифодалайди ёки айланма маблағларнинг хар бир сўмига тўғри келувчи сотилган махсулотларни кўрсатади.
бу ерда:
Ka – айланиш коэффициенти
Sm – сотилган махсулот хажми, сўм;
Qa- айланма маблағларнинг ўртача қолдиқ хажми, сўм.
Айланма маблағларни меъёрлаштириш. Айланишини тезлаштириш - Айланма маблағлар меъёрлаштирилувчи ва меъёрлаштирилмайдиган турларга бўлинади.
- Меъёрлаштирилувчи айланма маблағлар- корхона омборларидаги ишлаб чиқариш захиралари (хомашё, материаллар, ёқилғи), тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари ва тайёр махсулотлар.
- Меъёрлаштирилмайдиган айланма маблағлар - харидорга бериб юборилган тайёр махсулотлар, хисоб рақамидаги пул маблағлари.
Ресурсларни меъёрлаштиришда бир нечта усуллар кўлланилади: - Ўтган йиллар давомида амалда сарфланган ресурслар тўғрисидаги хисобот маълумотларини ўрганиш хамда бир неча йиллар давомида рўй берган пасайишларни хисоблашга асосланувчи статистика-тажриба усули;
- Лаборатория тажрибаларига асосан яратилган хамда инструментлар ва ёрдамчи материаллар сарфланиши меъёрини аниқлашда кўлланувчи лабаратория-техникавий усул;
- Юзага келган ишлаб чиқариш шароитларидан ташкари бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари ва ютукларини хам хисобга олиш имконини берувчи, моддий ресурслардан фойдаланишни меъёрлаштиришнинг мукаммалрок усули хисобланувчи хисоб-тахлилий усул.
Айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш, улардан самарали фойдаланиш куйидагиларни талаб қилади: - Фан-техника тараққиёти ютукларини кенг кўллаш;
- Ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларида илмий жихатдан асосланган меъёр ва меъёрийлар тизимини яратиш;
- Корхоналарни узоқ муддатли хўжалик алокалари юритишга ўтказиш;
- Махсулотлар, молиявий, моддий ва куч-қувват ресурсларининг сифат балансини тузиш;
- Бошқариш тизимини ташкил этишнинг ва рағбатлантиришнинг оптимал шаклларини кўллаш.
- Технологик жараёнлами яхшилаш;
- Хом ашёни комплекс қайта ишлаш усулларини ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |