3.Нархнинг шаклланиш стратегияси ва усуллари
Нархларни туркумлашга бир қатор мезонлар асос қилиб олинади. Булар нархларнинг иқтисодий мазмуни, тартибга солиниш даражаси ва амал қилиш доирасидир.
Иқтисодий мазмунига кўра нархлар қуйдаги турларга ажратилади.
Улгуржи нархлар. Бу нархларда товарлар катта партияларда, кўтарасига сотилади. У таркибан ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда улгуржи-савдо ташкилотлари харажатлари ва фойдасини ўз ичига олади.
Чакана нархлар. Бу товарлар бевосита истеъмолчиларга сотиладиган нархлар. Чакана нарх ўз таркибига товарнинг улгуржи нархи ҳамда чакана савдо ташкилотлари харажатлари ва фойдасини олади.
Харид нархлари. Бу нархлар давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган товарларга белгиланади. Айрим ҳолларда бундай нархларга муайян устама ва имтиёзлар бўлиши кўзда тутилади.
Дотацион нархлар. Давлат бюджети ҳисобидан арзонлаштирилган нархлардир.
Демпинг нархлар. Бундай нархларда ишлаб чиқарувчилар бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқаришда фойдаланади. У бозорга «суқилиб кириш» нархи деб ҳам аталади.
Нуфузли нархлар. Алохининг юқори даромад олувчи қатлами ҳарид қиладиган нуфузли (обрў-талаб) товарларга белгланади.
Таърифлар. Турли хил хизматлар (телефон, транспорт, коммунал ва ҳ.к) бахоси сифатида чиқади.
Тартибга солиниши даражасига кўра нархининг қуйидаги турлари мавжуд бўлиши кўзда тутилади.
Қатъий белгиланган нархлар. Маъмурий тарзда белгиланиб, бозор кучлари таъсир кўрсатмайди ва муайян давр давомида доимий бўлиб қолади.
Эркин нарҳлар. Талаб ва таклиф таъсири остида вужудга келадиган бозор нархларидир.
Тартибга солинадиган нархлар. Айрим товарларга давлат нархларнинг юқори (истеъмолчи манфаатини кўзлаб) ва қуйи (ишлаб чиқарувчи манфаатини кўзлаб) чегарасини белгилаганда, ҳамда молиявий ва кредитли дастаклардан фойдаланиб, нархга таъсир кўрсатганда ўз ўрнига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |