1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)


Корхонада инновацион фаолиятни ташкил қилиш усуллари


Download 1.87 Mb.
bet88/102
Sana18.06.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1592104
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   102
Bog'liq
2020 маърузаCИМ 1

2. Корхонада инновацион фаолиятни ташкил қилиш усуллари
Давлатнинг таъсир этиш усуллари. Давлатнинг корхоналар инновацион фаолиятига таъсири иккита, яъни маъмурий ва иқтисодий (бевосита ва билвосита) усуллари орқали амалга оширилади. Маъмурий усул - маълум фаолият турини чеклаш ёки уни ривожлантиришга каратилган қонуний асосга таянган бўлади. Бу стандартлаш ва патент сиёсатини хуқуқий меъёрлашдир. Булар хаммаси хўжалик субъектлари фаолиятида янгиликларга монополияни сақлаб колиш ва товар ишлаб чиқарувчилар махсулотлари сифатини яхшилаш ва турларини кўпайтиришга қаратилган бўлади.
Инновацион фаолиятни тартибга солишнинг энг таъсирчан усулларидан бири иқтисодий усул хисобланади. Ушбу усул товар махсулотларини ишлаб чиқишда мотивация омилига таянади.
Бевосита иқтисодий усуллар. Уларга куйидагилар киради: молиялаштиришга йўналтирилган инвестиция (мақсадли, предметли мўлжалга, муаммо эчимини топишга йўналтирилган); лизинг; фонд операциялари; режалаштириш ва дастурлаш; давлат тадбиркорлиги.
Билвосита иқтисодий усуллар. Давлатнинг инновацион сиёсатидаги иқтисодий усуллари асосан билвосита иқтисодий тартибга солиш орқали амалга оширилади. Бунга инновацион ресурсларни олиш имкониятига эга бўлиш ва уларнинг таркиби ва бахоси, инновацион хавф-хатарни юмшатиш окибатлари киради. Энг кўпрок кўлланиладиган усуллар кредит ва солик сиёсати хисобланади. Кредит сиёсати янгиликларни молиялаштиришга йўналтирилаётган молиявий ресурслар хажмини тартибга солади.


3.Инновацион лойиҳа яратиш ва амалга оширишнинг асосий босқичлари
Иқтисодиётга лойиҳаларни бошқаришнинг нисбатан янги концепцияси (Project Management) жадал равишда кириб келмоқда. Бу концепциянинг асосини лойиҳасига ҳар қандай тизимнинг вақт ва маблағлар сарфланиши билан боғлиқ дастлабки ҳолатини ўлчашга қараш ташкил қилади. Олдиндан ишлаб чиқилган дастурлар бўйича бюджет ва вақтли чегаралашлар доирасида амалга оширилган бу ўзгаришлар жараёни эса – лойиҳаларни бошқаришдир. Ҳозирги вақтга келиб лойиҳаларни бошқариш барча саноати ривожланган ва янги саноатли мамлакатларда инвестицион фаолият методологияси томонидан тан олинган. Мамлакатимиз амалиётида бу концепция дастурий – мақсадий дастурлар (ДМД)ни қўлланилишида ўз аксини топган.
Инновацион лойиҳа” тушунчаси қуйидагича кўриб чиқилиши мумкин:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling