Калит сўзлар
Инвестиция, риск, фойда, капитал қўйилма, хорижий инвестициялар, лизинг, қайта тиклаш.
Назорат саволлари
Инвестицияларнинг қандай турлари мавжуд?
Хорижий инвестицияларга қандай омиллар таъсир этади?
Инвестицияларнинг ички манабалари нима?
Инвестицияларнинг ташки манбалари нима?
Инвестициялардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари қандай?
Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини бахолашда корхоналар қандай вазифани хал қилишлари лозим?
Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини бахолаш кўрсаткичлари нима?
Хатарлар ва уларнинг инвестицион лойиҳадаги зарари.
12-мавзу. Корхонанинг инновацион фаолияти (2 соат)
12.1 Корхоналарда инновация фаолияти ва инновация
12.2 Корхонада инновацион фаолиятни ташкил қилиш усуллари
12.3.Инновацион лойиҳа яратиш ва амалга оширишнинг асосий босқичлари
12.4.Инновацион лойиҳаларни баҳолаш
1. Корхоналарда инновация фаолияти ва инновация.
Корхоналарга инновацион жараёнлар асосида киритилаётган янгиликлар ишлаб чиқарувчи кучлар ривожига ижобий таъсир кўрсатади, фаровонлик ўсишига, ҳаёт сифати ва таълим даражаси яхшиланишига кўмаклашиб, ижобий инновацион муҳитни шакллантиради. Шу тариқа мамлакатнинг инновацион салоҳиятини юксалтиради. Диёримизда саноат корхоналарини таркибий ўзгартириш юқори инновацион таркибий қисмларга эга ишлаб чиқаришлар ва маҳсулотлар салмоғини кўпайтириш мақсадини кўзлайди. Ривожланишнинг бу йўналиши жадал ўсиш ҳамда саноат маҳсулотлари ва хизматлари рақобатбардошлигини таъминлашнинг мустаҳкам негизини ташкил қилади.
Инновация сўзининг маъноси инглиз тилидаги “INNOVATION” сўзидан олинган бўлиб янгилик ва янгилик киритиш деганини билдиради. Бу янгилик замирида янги тартибни, янги одатни, янги услубни, кашфиётни тушуниш лозим. Янгиликни бозорга киритиш жараёнини тижоратлашиш жараёни деб аташ лозим. Янгиликнинг пайдо бўлиши ва уни хаётга татбиқ этилиши оралиғидаги вақт инновацион лойиҳаси деб аталади. Кунлик амалиётда одтада, янгиликлар, янгилик киритиш, инновация тушунчаларини ўхшатиш кўп учрайди. Қачонки хар қандай кашфиётлар, янги воқеалар хизматлар ва методлар хиллари тарқалишига қабул қилинса (тижоратлашиш) ўшанда халқ оммаси томонидан тан олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |