Янгиликлар 24


Download 28.5 Kb.
Sana10.02.2023
Hajmi28.5 Kb.
#1187622
Bog'liq
гишт академия


ЯНГИЛИКЛАР 24 “
Бошловчи: Хоразм Маъмун академияси ва Урганч давлат университети хамкорлигида янги лойиҳа амалга оширилди. Олимларнинг бу галги ихтироси қурилиш соҳаси билан боғлиқ. Уларнинг маҳаллий хом ашёлар асосида рангли силикат ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасининг йўлга қўйилиши, амалда иқтисодий самарадорликни ошириш билан биргаликда бундай маҳсулотлар бунёдкорлик соҳаси учун янги турдаги қурилиш материали эканлиги билан аҳамиятлидир. Мухбиримиз Наргиза Бўронова мавзуни давом эттиради.
ВИДЕО СИНХР
Мухбир:Аслини олганда селикат ғиштлар азалдан ишлаб чиқарилади лекин хоразмлик олимлар кашф қилган технология аввалгидек қум,охак ва айрим ишлаб чиқариш чиқитларидангина эмас ,балки бойитилган минерал русурслар, сифатли (пегмент) ранг берувчи табиий хомашёлар хамда ўзида иссиқлик сақловчи маҳаллий ресурслар асосида тайёрланган аралашмадан рангли силикат ғишт ишлаб чиқаришга мўлжаланган
Олинган маҳсулот аввалги туркум селикат ғиштлардан фарқли ўлароқ турли рангдалиги, биноларнинг фасад қисмига ишлов беришда, ички деворларни қуришга мўлжалланганлиги билан фарқ қилади. Бундан ташқари унинг ташқи кўриниши ва турли хил рангларда эканлиги ҳам харидор талабига жавоб беради. Мутахассислар ғиштни кошинсимон материал сифатида ҳам баҳолашмоқда.
Интервью: Дилшод Мадаминов, докторант
Мухбир: Ҳисоб-китобларга кўра, битта ғиштнинг нархи ҳозирги нарх-навода тахминан 1800-2000 сўмни ташкил этади. Технологик сикл давомийлиги оддий-керамик ғиштга нисбатан 5-10 маротаба (арзон), энергетик сарф ҳаражатлари эса 2-5 марта кам. Эътиборлиси, ғишт теришда сарф ҳаражатлар қоришма таркибига кўра 30% гача камаяди. Дунё бозорида рангли силикат ғиштга бўлган талаб юқори эканлигини эътиборга олган олимлар ихтирони патентлаштириш ва маҳаллий бозорда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун навбатдаги ҳамкорлик ишларини амалга оширишмоқда.
-------******-------
Муаллиф: Наргиза Бўронова /ХОРАЗМ ВТРК /
Тасвирчи: Шерзод Ваисов / ХОРАЗМ /
ҲАММУАЛЛИФ - М.ОРИПОВ
МОНТАЖЧИ – Б.ШОАБДУЛЛАЕВ
ОВОЗ РЕЖ. – С.ИМОМОВ
Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling