ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГИК КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ
ПЕДАГОГИКА – ПСИХОЛОГИЯ ГУРУҲИ ТИНГЛОВЧИСИ, ТОШКЕНТ ИРР ИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ ПРОФЕССОРИ В.Б. ХИММАТАЛИЕВ ДЎСТНАЗАР ОМОНОВИЧНИНГ
ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ АСОСИДА “ЗАМОНАВИЙ ДАРСЛАР ВА УЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИ” МОДУЛИНИ ЎҚИТИШ
МАВЗУСИДАГИ
БИТИРУВ ИШИ ТАҚДИМОТИ
ИЛМИЙ РАҲБАР Ш.АВЕЗОВ
Тошкент - 2018й.
Халқимиз дунёқарашида инновация муҳитини яратиш энг муҳим вазифамиздир. Инновация бўлмас экан, ҳеч бир соҳада рақобат, ривожланиш бўлмайди.
Бу соҳадаги ўзгаришларни халқимизга кенг тарғиб қилмасак, одамларда кўникма пайдо қилмасак, бугунги давр шиддати, фан-техниканинг мислсиз ютуқлари билан ҳамқадам бўлолмаймиз.
Ш.Мирзиёев
РЕЖА:
Замонавий шароитда ҳар бир жамиятнинг тараққиётида ижтимоий омиллардан бири таълим тизимининг ривожи деб эътироф этилган. Бинобарин, ёш авлоднинг камолоти бевосита таълим тизимининг мазмуни ва унинг ўзида қай даражада акс этишига боғлиқ. Ўқитиш тизимининг сифат ва самарадорлик ҳолатини таъминлашда эса етакчи асос ўқитувчи шахсининг маънавий-ахлоқий қиёфаси, тафаккури ва касбий маҳорат саналади.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда уларни асосйи фаолияти дарс ва уни ташкил этиш ҳисобланади. Шу муносабат билан бўлажак мутахассисларда замонавий дарслар (интегратив дарслар, ноанъанавий дарслар, бинар дарслар, амалий касбий таълим методикаси) дарслари муҳим аҳамият касб этади. Бугунги глобаллашув жараёнида рақобатбардош кадрлар тайёрлашда таълимга интегратив ва дифференциал ёндашувни тақозо этмоқда.
Мавзунинг долзарблиги
инновацион ёндашув асосида “Замонавий дарслар ва уларни ташкил этиш” модулини ўқитиш
Инновацион ёндашув асосида талабалар замонавий дарслар, уларга қўйиладиган талаблар, турлари ва ташкил этилишига доир маълумотларни ўзлаштиришга нисбатан эҳтиёж ҳамда қизиқишларини ошириш
Инновацион ёндашув асосида талабаларни замонавий дарслар, уларнинг турлари ва аҳамияти билан таништириш
БИТИРУВ ИШИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Инновацион ёндашув асосида “Замонавий дарслар ва уларни ташкил этиш” модулининг мазмунини очиб бериш
Инновацион ёндашув асосида талабаларни ўзларида дарс ва унинг турлари, интеграциялашган дарслар, бинар дарслар, амалий касбий таълим дарсларини ташкил этиш каби кўникма ва малакаларни шакллантиришга эришиш
Do'stlaringiz bilan baham: |