Мамлакат
|
Исломий банк назорати тизимининг ўзига хос хусусиятлари
|
Қатар
|
Қатар Марказий банки томонидан тартибга солинади.
Дуалистик банк тизимига эга. Ягона тартибга солувчи фаолият кўрсатади.
Алоҳида банк қонунчилиги мавжуд.
Исломий банклар устидан назорат Марказий банкнинг махсус директивалари орқали амалга оширилади.
Банклар учун алоҳида шариат кенгашлари бўлиши мажбурийдир.
Исломий банклар шаффофлиги учун стандартлашган талаблар мавжуд.
|
Мамлакат
|
Исломий банк назорати тизимининг ўзига хос хусусиятлари
|
Судан
|
Судан Марказий банки томонидан тартибга солинади.
Бир даражали (исломий) банк тизимига эга.
Исломий банк қонунчилиги амал қилади.
Банклар учун алоҳида шариат кенгаши мажбурийдир, шунингдек, Марказий банк ҳам шариат кенгашига эга.
Тартибга солиш ва назорат давлат сиёсати билан таъминланади.
| - Молиявий левериж – банк қарз маблағлари билан ўз маблағлари ўртасидаги фарқ асосида ҳисоблаб топилади ва қарз маблағларини ишлатиш интенсивлигини ифодалайди
Инвестиция депозитлари – бу анъанавий банк тизимидаги муддатли банк депозитлари ёки муддатли депозитларга нисбатан ислом банклари томонидан тақдим этиладиган муқобил танловдир. Мазкур депозитлар, шунингдек, фойда ва зарарни тақсимлаш (Profit-loss sharing) ҳисобварақлари, инвестиция ҳисобварақлари ёки баъзида иштирок этишга асосланган ҳисобварақлар (participatory accounts) деб номланади. Чекланган муддатли инвестиция депозитлари (чекланмаган инвестиция ҳисобварақлари) Чекланган муддатли инвестиция депозитлари (чекланмаган инвестиция ҳисобварақлари) - Ушбу депозитлар, хусусан, Баҳрайн Ислом банки ва Кувайт молия уйи томонидан амалиётга жорий этилган. Ушбу схема бўйича инвестиция депозитлари белгиланган муддатга қабул қилинади, мазкур муддат омонатчилар ва Ислом банки томонидан ўзаро белгиланади. Шартнома белгиланган муддат тугагандан сўнг якунига етган ҳисобланади.
- Чекланмаган муддатли инвестиция депозитлари (чекланмаган инвестиция ҳисобварақлари)
- Ушбу инвестиция депозитлари чекланган муддатли депозитлардан фарқли ўлароқ, муддати белгиланмаганлиги билан ажралиб туради. Агар шартномани бекор қилиш тўғрисида уч ой олдин огоҳлантириш берилмаган бўлса, омонатлар автоматик равишда янгиланиб бораверади. Ушбу турдаги шартномада пул маблағларини қайтариб олишга ёки қўшимча депозитлар киритилишига йўл қўйилмайди, аммо мижозларга бир нечта ҳисобварақ очиш ҳуқуқи берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |