1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


Автоматлашганлик тамойили


Download 448.47 Kb.
bet20/88
Sana24.12.2022
Hajmi448.47 Kb.
#1058539
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88
Bog'liq
opwi soha

Автоматлашганлик тамойили. Бу тамойил ишлаб чиқариш жараёнларининг операцияларини максимал автоматик равишда, яъни ишчиларнинг бевосита катнашмаслиги ёки уларнинг назорати остида бажарилишини талаб этади.
Ишлаб чиқариш жараёнининг айрим операцияларини юқори даражада автоматлаштириш ишлаб чиқаришни комплекс автоматлаштиришнинг дастлабки асосий шарти бўлиб, автоматик поток линияларини яратишга кадар амалга оширилиши лозим. Бу тамойил факат технологик жараёнларда кўлланилмай, балки уларни техникавий тайёрлаш, назорат қилиш, тартибга солиш, хизмат кўрсатиш каби ишларни бажаришда хам кенг кўлланилади.
Синхронлаш тамойили. Ишлаб чиқариш жараёнини синхронлаш факат узлуксиз ишлаб чиқариш хамда кўпрок автоматик ишлаб чиқаришнинг характерли хусусиятидар. Ишлаб чиқариш жараёнини синхронлаш деганда куйидагилар тушунилади:
" операцияларни бажаришга кетган вақт сарфи (оператив вақт)нинг тенг бўлиши;
" меҳнат буюмларини операциялараро ва линиялараро транспортировка қилиш учун кетган вақт сарфининг тенг бўлиши;
" иш жойига хизмат кўрсатиш ва ишчиларнинг дам олиши бўйича оператив ишлардаги танаффусларнинг тенглиги;
" меҳнат буюмларининг потокдаги харакатини ташкил этиш пайтида операциялар тугаши билан уларни транспортировка қилишнинг бошланадиган вақтнинг бир-бирига мос келиши.
Ушбу тўрт шартдан хатто биттасига риоя килинмаса хам ишлаб чиқариш жараёни озми-кўпми синхронлашмайди.
Корхоналарни ривожлантириш ва жойлаштириш масаласининг кўйилиши ва ечими умумий холда битта хисоб доирасида куйидаги кўрсаткичларни аниқлашга олиб келади:
" янги корхоналарнинг жойлашиши;
" корхонани ихтисослаштириш ва йириклаштириш кўрсаткичлари;
" тармоқнинг ривожланиш суръати, шу тармоқ махсулоти билан миллий иқтисодиёт талабини кондириш даражаси, хом ашё, материаллар, бутловчи ва тайёр буюмлар етқазиб берувчи хамкорлашган боғланишлар схемаси;
" тармоқнинг умумхўжалик ресурсларига бўлган эҳтиёж хажми, шу тармоқ учун хусусий ресурс эхтиёжлари хажми ва бошқа кўрсаткичлар.

Download 448.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling