1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


Айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши


Download 448.47 Kb.
bet33/88
Sana24.12.2022
Hajmi448.47 Kb.
#1058539
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88
Bog'liq
opwi soha

1.Айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши
Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда меҳнат қуроллари ва иш кучидан ташкари, айланма маблағларга хам эга бўлишлари зарур. Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. Айланма маблағлар корхонанинг хисоб рақамида накд пул кўринишида жамғарилади. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси хисобланади.
Корхонанинг айланма маблағлари айланма фондлар ва муомала фондларига таксимланади.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари корхона ишлаб чиқариш фондларининг бир қисми бўлиб, битта ишлаб чиқариш цикли давомида сарфланади хамда натурал шаклини ўзгартириб, ўз қийматини тўлиғича тайёр махсулот таннархига ўтказади.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнининг мажбурий элементи ишлаб чиқариш харажатларининг асосий қисми хисобланади.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади:
" ишлаб чиқариш захиралари;
" тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим тайёр махсулотлар;
" келгуси давр харажатлари.
Ишлаб чиқариш захиралари - ишлаб чиқаришнинг узлуксиз давом этиши учун зарур бўлган ишлаб чиқариш воситалари хомашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи, харид қилинувчи ярим тайёр махсулотлар, бутловчи қисмлар, қадоқлаш ва ўров материаллари, эхтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материалларидан иборат меҳнат предметлари.
Хом ашё деб, қазиб олиш ёки ишлаб чиқариш учун маълум даражада меҳнат сарфланган ва шу меҳнат натижасида бир кадар ўзгарган меҳнат буюмига айтилади. Ишлаб чиқариш жараёнида хом ашё тайёр махсулот ёки ярим фабрикат хосил қилади.
Хом ашё ресурсларини хом ашёдан фарқ килмок керак. Хом ашё ресурсларига мамлакатдаги фойдали қазилма конлари, ўрмон майдонлари, уй хайвонлари ва шу каби табиий бойликлар кирса, улар қазиб чикарилган ёки ишлаб чиқариш учун меҳнат сарфлангандагина (Меҳнат воситаси ёрдамида овланган хайвонлар, қазиб олинган маъданлар, кесилган дарахтлар ва бошқалар) хом ашёга айланиши мумкин.

Download 448.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling