1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


Тугалланмаган ишлаб чиқариш


Download 448.47 Kb.
bet34/88
Sana24.12.2022
Hajmi448.47 Kb.
#1058539
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88
Bog'liq
opwi soha

Тугалланмаган ишлаб чиқариш - ишлаб чиқариш жараёнига кирган турли босқичларни ўтаётган хали тўлиқ махсулот холига келмаган материаллар.
Ярим тайёр махсулотлар - технология жараёнларининг айрим босқичларини ўтган, лекин тайёр махсулотга айланиши учун кейинги битта ёки бир нечта ишлов бериш ва йиғиш босқичларини талаб килувчи меҳнат буюмлари.
Келгуси давр харажатлари - айни пайтда ишлаб чикарилаётган, лекин келажакдаги махсулотларга мансуб бўлган янги турдаги махсулотларни тайёрлаш харажатлари (асбоб-ускуналарни қайта режалаштириш, махсулотларнинг янги турларини тайёрлашга сарфланувчи харажатлар янги турдаги махсулотларни лойиҳалаш, тайёрлаш ва ўзлаштириш, мутахассисларни ўкитиш ва қайта тайёрлаш хоналарини ижарага олиш).
Муомала фондлари корхонанинг тайёр махсулот захирасини яратиш учун мўлжалланган пул маблағлари, чек ва векселлар, акциядорларнинг қарзлари, турли хил дебиторлик қарзлари, банк ва кассаларнинг хисоб рақамларидаги
маблағлардан иборат бўлади. Муомала фондлари ва айланма фондлари биргаликда корхонанинг айланма маблағларини ташкил қилади.
Айланма маблағлардан куйидаги холларда фойдаланилади:
" хомашё, материал, эхтиёт қисмлар хамда ишлаб чиқаришни ташкил қилишда, зарур бўлган меҳнат предметлари сотиб олишда;
" ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинувчи электр энергияси, ёқилғи каби ресурслар учун хақ тўлашда;
" корхонани ташкил этиш ва фаолият юритиш даврида ойлик иш хақи тўланиши;
" солик ва бошқа тўловларни тўлашда.




4.1-расм. Айланма маблағлар таркиби

Айланма ишлаб чиқариш фондлари айланма маблағларнинг энг фаол қисми бўлса, муомала фондлари ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайди хамда янги истеъмол қийматини яратмайди. Айланма маблағлар доимо айланишда бўлиши зарур, уларнинг самарадорлиги ва корхона иктисодига таъсири шунда кўзга ташланади.


Айланма ишлаб чиқариш фондлари таркибий қисмлари ёки элементлари ўртасидаги фоизларда ифодаланувчи ўзаро муносабатлар айланма ишлаб чиқариш фондларининг тузилмасини ташкил қилади. Айланма ишлаб чиқариш фондлари ва муомала фондлари ўртасидаги фоизлардаги муносабатлар корхона айланма маблағларининг тузилмаси деб аталади.



Download 448.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling