1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


-мавзу. Корхона маҳсулотларига (хизматларини, ишларини) нархни шаклланиши (2 соат)


Download 448.47 Kb.
bet56/88
Sana24.12.2022
Hajmi448.47 Kb.
#1058539
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   88
Bog'liq
opwi soha

8-мавзу. Корхона маҳсулотларига (хизматларини, ишларини) нархни шаклланиши (2 соат)
1.Нархнинг иқтисодий моҳият ва турлари
2.Корхонанинг нарх сиёсати
3.Нархнинг шаклланиш стратегияси ва усуллари
4.Тармоқда нархнинг шаклланиши
5.Нархни аниқлаш усуллари


1. Нархнинг иқтисодий моҳият ва турлари
Нарх муаммоси ва унинг ташкил топиши механизми иқтисодий назарияда энг мураккаб ва асосий ҳисобланади. Бозор иқтисодиётида нарх тизими асосий ташкилий куч сифатида намоён бўлади. Товарлар нархи тадбиркор учун асосий бир дастак ҳисобланади. У нархга қараб ўзининг шахсий эҳтиёжни қондириш йўлида ҳаракат қилади.
Сотувчи ва харидорнинг, алоҳида ишловчиларнинг, тадбиркорларнинг, тармоқларнинг, бутун жамиятнинг ва давлатнинг иқтисодий манфаатлари нархда акс эттирилган бўлади.
Нарх – товар қийматининг пулдаги ифодаси эканлигини қайд қилади.
Нарх – бу товар ва хизматларнинг фойдалилигини, яъни кишиларга наф келтиришини баҳолаш воситаси бўлиб, товар бирлиги учун тўланадиган пул миқдори билан ўлчанади.
Нарх товар учун олинадиган пул бирлиги миқдори сифатида аниқланади. Бунда икки хил нархни ажратиб кўрсатишади.
а) талаб нархи бу – нарх ҳар бир товар бирлигининг харидорларни ўзига жалб қила олиш қобилиятидир (маълум вақтда), истаклар кўпайса у пасаяди.
б) таклиф нархи – бу товар сотувга келиб тушган нархдир.
Нарх – талаб ва таклифнинг муайян нисбатида, товар (хизмати)ни ишлаб чиқаришга кетган иқтисодий ресурс харажатлари ҳамда унинг нафлилигининг пул кўринишида ифодаланишидир.
2.Корхонанинг нарх сиёсати
Бозор иқтисодиёти шароитида нарх бир қатор вазифаларни бажаради:

  1. Бозор мувозанатини таъминлаш. Бунда нарх бозордаги талаб ва таклифга таъсир кўрсатиш орқали уларни мувозанат ҳолатига келтиради. Бозор нархи-бу мувозанатли нарх бўлиб, у бозорда талаб ва таклифларнинг мос тушганлигини билдиради.

  2. Иқтисодий регуляторлик функцияси. Нарх бозор иқтисодиётининг асосий механизмидир. Ишлаб чиқарувчилар нарх ўзгаришига қараб иш юритадилар. У барометр каби бозор ҳолатини кўрсатиб туради. Масалан: «А» товарга бўлган талаб ошса нарх ҳам ошади, бу эса тадбиркорларни шу товарни ишлаб чиқаришга йўналтиради ва аксинча.


  3. Download 448.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling