Синхронлаш тамойили. Ишлаб чиқариш жараёнини синхронлаш факат
узлуксиз ишлаб чиқариш хамда кўпрок автоматик ишлаб чиқаришнинг характерли
хусусиятидар. Ишлаб чиқариш жараёнини синхронлаш
деганда куйидагилар
тушунилади:
" операцияларни бажаришга кетган вақт сарфи (оператив вақт)нинг тенг
бўлиши;
" меҳнат буюмларини операциялараро ва линиялараро транспортировка қилиш
учун кетган вақт сарфининг тенг бўлиши;
" иш жойига хизмат кўрсатиш ва ишчиларнинг дам олиши бўйича оператив
ишлардаги танаффусларнинг тенглиги;
" меҳнат буюмларининг потокдаги харакатини ташкил этиш пайтида
операциялар тугаши билан уларни транспортировка қилишнинг
бошланадиган
вақтнинг бир-бирига мос келиши.
Ушбу тўрт шартдан хатто биттасига риоя килинмаса хам ишлаб чиқариш
жараёни озми-кўпми синхронлашмайди.
Корхоналарни ривожлантириш ва жойлаштириш масаласининг кўйилиши ва
ечими умумий холда битта хисоб доирасида куйидаги кўрсаткичларни аниқлашга
олиб келади:
" янги корхоналарнинг жойлашиши;
" корхонани ихтисослаштириш ва йириклаштириш кўрсаткичлари;
" тармоқнинг ривожланиш суръати, шу тармоқ
махсулоти билан миллий
иқтисодиёт талабини кондириш даражаси, хом ашё,
материаллар, бутловчи ва
тайёр буюмлар етқазиб берувчи хамкорлашган боғланишлар схемаси;
" тармоқнинг умумхўжалик ресурсларига бўлган эҳтиёж хажми, шу тармоқ
учун хусусий ресурс эхтиёжлари хажми ва бошқа кўрсаткичлар.
Do'stlaringiz bilan baham: