1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)
КЕЙС – СТАДИ: «Компания CLG»
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
30-03 04-25
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЕЙС – СТАДИ: «Низоли вазиятда мулоқот»
КЕЙС – СТАДИ: «Компания CLG»
СLG компанияси янги махсулот ишлаб чиқарди ва уни бозорга тадбиқ қилиш учун маркетинг тизимини тузди. Шунинг учун маркетинг бўйича бош менежер жаноб А. га реклама фирмаларининг бири билан иш юзасидан алоқаларини ўрнатиш юклатилди. У таниқли “STAR” реклама агентлигига қўнгироқ қилди ва улар билан олдиндан мулоқот қилиш мақсадида биронта мутахассисни юборишларини келишди. Роппа-роса тайинланган вақтда CLG компаниясига реклама бўйича менежер жаноб Б. келди. У дархол секретар-референтга мурожаат қилиб, ўз мақсадини айтди. Шу пайт секретар-референт факс жўнатаётган эди. Телефон тармоғи яхши ишламаётганлиги сабабли факс жўната олмаётган эди. Жаноб Б. нинг қайта қилган мурожаатига секретар қўпол жавоб берди: - Менинг хабарим йўқ. Сиз маркетинг бўйича менежерга мурожаат қилинг. Жаноб Б. маркетинг бўлимини қидириб кетди. Охири керакли хонани топди. Стол ортидан жаноб А. туриб саломлашди, жаноб Б. ни ўтиришга таклиф қилди ва ўзи сўз бошлади. Сўзида у рекламага ишонмаслигини, рекламани қимматлигини, реклама харажатлари ўзини қопламаслигини, унинг компанияси ўз махсулотини бозорга чиқариш тизимини тузишни халигача қарор қилмаганини айтди. Жаноб Б. нинг ўз сўзларини аниқ фактлар билан тасдиқлаш саволига жаноб А. ишончсиз ва саёз фактларни узуқ-юлуқ келтирди. Жаноб Б. жаноб А. ни жимгина эшитиб бўлдида ва хайрлашиб кетди. Ўзининг хисоботида у CLG компаниясининг “STAR” реклама агентлиги билан хамкорлик қилиш хохиши йўқлигини изхор қилди. Жаноб А. бўлса ўз навбатида ўзининг бошлиғига “STAR” реклама агентлиги билан мулоқотлар ноаниқ сабабларга асосан муваффақиятсиз ўтди деб етказди. ТОПШИРИҚ: 1. А. ва Б. жаноблар ўртасидаги тушунмовчиликларнинг сабаби нима? 2. Жаноб А. ва жаноб Б. га қанақа маслахатлар берардингиз? КЕЙС – СТАДИ: «Низоли вазиятда мулоқот» Компьютер технологиялари бўйича инженер Л. (математиклар, қоида бўйича амортизация принципларини осон ўзлаштирадилар) бўлимнинг менежери билан низоли муносабатда бўлган. Охирги низо қуйидаги асосда вужудга келди. Ойига бир марта уларнинг бўлимида йиғилиш ўтказилади, ушбу йиғилишда бошқа бўлим менежерлари қатнашади, 50 га яқин киши йиғилади. Қахрамонимиз йиғилишнинг бошланишига 5 дақиқа қолганда залга кирди. Йўлакда туриб, у кўп вақт кўрмаган таниши билан тинч гаплашиб турган эди. Зал унчалик тоза эмас эди, лекин унинг йиғиштиришга хеч қандай дахли йўқ эди. Бу вақтда бўлим мудири О. келди ва улар ўртасида диалог вужудга келди: О. (зўр бериб): - Ифлослигига қаранг! Л. (таажжуб билан): - Лекин, бу менинг мажбуриятим эмас. О. (яширилмаган ғазабланиш билан): - Ана кўраяпсизми, сизни жамоанинг обрўси билан хеч қандай ишингиз йўқ.! Сиз ифлос бўлган жой олдидан ўтиб кетишингиз мумкин, лекин мен ўтолмайман! Мен ўзим хамма нарсага қарашим керак! Л. (бошни хам қилиб): - Мен нима қилишим керак эди? О. (ачиниш билан): - Йиғиштиришни ташкил қилолмадингиз-ми? Ўзингиз йиғиштирсангиз, сизга хеч нарса бўлмас эди? Л. бундан кейин ўзининг дўстига деди: - Эсини еган чол. Нимага менга ёпишди? Бизда йиғиштириш учун ким жавоб беришини билмайди?! Топшириқ: 1. Ушбу диалогнинг психологик тузилишини тахлил қилинг ва Л.нинг хатосини топинг. 2. Компьютерлар технологияси бўлими мудирининг агрессивлигини амортизациялаштирувчи диалог вариантини ўйлаб кўринг. Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling