Мезонлари
|
Креатив ўқитиш
|
Малака оширишнинг мақсади
|
Ахборотлашган жамиятда тингловчиларнинг касбий компетентлиги ва ижодкорлигини ривожлантириш. Инновацияни яратиш ва таълим жараёнига жорий қилиш.
|
Ўқитувчи фаолияти
|
Инновацион бўлиб, тингловчиларнинг креативлигини ривожлантириш учун ташкилий-педагогик шартларни яратиш.
|
Тингловчининг фаолияти
|
Фаол бўлиб, тингловчилар янги ғояларни яратиши ва таълим жараёнига қўллаши.
|
Таълим шакллари
|
Гуруҳли, инвидуал, биргаликда ишлаш.
|
Таълим методлари
|
Муаммоли, лойиҳали, креатив ўқитиш методлари.
|
Таълим воситалари
|
Тармоқ технологиялари, электрон ва мобил технологиялардан фойдаланиш.
|
Фаолиятни баҳолаш
|
Ўз-ўзини назорат қилиш ва баҳолаш.
|
Педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида креатив ўқитишни ташкил этиш инновацион жамиятда тингловчиларнинг фаол ҳаётга қизиқиши ва хоҳишини уйғотади, фикрларни таҳлил қилишга ундайди, ҳис-туйғулари ва билимларини мустаҳкамлайди.
Тингловчиларининг касбий компетенциясидан келиб чиқиб, уларнинг креатив компетенцияси ишлаб чиқилди (1.-расм).
1. - расм. Педагог кадрларини креатив компетенцияси
Креатив компетентликни шакллантиришга йўналтирилган асосий вазифалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
шахснинг максимал ривожланишига кўмаклашадиган таълим муҳитини яратиш;
креативликни ривожлантиришга қаратилган ўқув дастурларни такомиллаштириш;
ўқув ва когнитив фаолиятни сингдириш;
ўз-ўзини тарбиялаш кўникмасини шакллантириш.
Креатив таълимнинг моҳияти ҳақида батафсилроқ маълумот олиш учун келинг анъанавий ва креатив таълимнинг қиёсий таҳлилини келтирамиз (3-жадвал).
Анъанавий ва креатив таълимни таққослаш билан асосий фарқни ажратиши мумкин: анъанавий ўрганиш талабаларнинг ақл-идрокига таъсир қилади ва креатив таълим эса таълим олувчининг шахсига таъсир қилади - унинг фикрлари, ҳис-туйғулари, билимлари, инновацион жамиятда фаол ҳаёт учун қизиқиш ва хоҳиш уйғотади (3-жадвал).
3−жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |