1-мавзу. Креативлик, ижодкорлик, инновация тушунчаларининг профессионал таълим ўҚитувчилари педагогик фаолиятида ўрни ва роли (маъруза)


Download 64.36 Kb.
bet1/5
Sana18.02.2023
Hajmi64.36 Kb.
#1213606
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1-маъруза


1-МАВЗУ. КРЕАТИВЛИК, ИЖОДКОРЛИК, ИННОВАЦИЯ ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТИДА ЎРНИ ВА РОЛИ (МАЪРУЗА)

Фан ва техниканинг жадал суръатлар билан ривожланиши натижасида бугунги кунда илмий билимлар, тушунча ва тасаввурлар ҳажми кескин ортиб бормоқда. Бундай шароитда, креатив салоҳиятли педагог кадрларга бўлган талаблар ортиб бориб, уларнинг касбий компетентлигини юксак даражада бўлишини талаб этади.


Замонавий таълим қайси соҳада бўлмасин инсонга ўзи ва уни ўраб турувчи олам ҳақида билим берувчи, яшашни ўргатувчи, ушбу билимлар асосида жамият тараққиёти учун эгаллаган касбини мукаммал билишга ундовчи ва ривожлантирувчи каби ягона мақсадларга эга. Бундан келиб чиққан ҳолда билим олиш - бу мақсад эмас, балки ҳаётда мақсадга айланган стратегияни амалга оширишга қаратилган воситадир.
Ю.М.Асадовнинг фикрича, креативлик салоҳиятини энг қимматли ҳусусиятларидан бири унинг инновацияни яратишдаги асосий ролидир. Инновация - шахс интеллекти маҳсули бўлиб, креативликни қўллаш натижасида намоён бўлади 1.
Г.Н.Ибрагимованинг тадқиқот ишида креативлик - шахснинг яратувчанлик, ижодкорлик хислатларлари билан боғлиқ кўникмалар мажмуи бўлиб, у ўз ичига муаммоларга нисбатан юқори даражадаги сезгирлик, интиуция, натижаларни олдиндан кўра билиш, фантазия, тадқиқотчилик ва рефлексияни қамраб олади деб таъкидлайди 2.
А.А.Арипжанова эса креативликни ўрганиш бўйича педагогик фаолиятнинг ўзига хосликлари ва ёндашувларни инобатга олиб, педагог кадрларининг креативлигини: фаолиятли, самарали, шахсий, муҳитга доир, муаммоли аспектларда кўриб чиқиш лозимлигини аниқлаган 3 [20].
Педагог касбининг ижодий сифатлари турли соҳа вакиллари томонидан ўрганилган бўлиб, касбий фаолиятдаги ижодкорлик – креативликнинг асоси сифатида талқин этилган.
1-жавдал.
Ижодкорлик ва креативликни педагогик фаолиятдаги роли тўғрисида


Download 64.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling