1-мавзу. Логистика курсининг предмети ва вазифаси режа


Логистика тизими қисмларининг таърифи


Download 75.58 Kb.
bet3/5
Sana03.02.2023
Hajmi75.58 Kb.
#1153623
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 маъруза Логистика предмети ва вазифаси

1.3. Логистика тизими қисмларининг таърифи
Логистика тизими 7 асосий қисмдан иборат бўлади.
1-қисм. Ишлаб чиқариш заҳиралари. Ишлаб чиқариш заҳиралари бутун иқтисодиёт тизимининг тежамли ва самарали ишлаши учун шароит яратади. Бу заҳираларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлаштириш ёки истеъмолчиларга яқинроқ жойларда сақлаш мумкин. Заҳиралардаги маҳсулот ҳаракатсиз қолган деб ҳисобланмаслиги учун заҳира миқдори энг мувофиқ (оптимал) бўлиши керак. Заҳираларнинг энг мувофиқ миқдори доимо ўзгариб турадиган эҳтиёж таъсирига жавоб беради ва транспортнинг бир текисда ишлашини таъминлашга шароит яратади.
2-қисм. Хомашё ва материаллар сотиб олиш. Хомашё ва материаллар ишлаб чиқаришни ташкил этишда асосий манба ҳисобланади.
3-қисм. Транспорт. Юклар транспорт орқали таъминловчилардан корхоналарга ташиб олиб борилади. Омборларга, бир омбордан бошқа омборга ва истеъмолчиларга етказиб берилади.
Барча транспорт алоқалари ҳаттоки тижорат воситачиси орқали таъминловчи ёки истеъмолчилар орқали кирага олинган транспорт ҳам ҳисобга олинади.
Масалан, таъминловчининг истеъмолчига қараганда арзонроқ транспортдан фойдаланиш имконияти бор. Бундай вазиятда у рақобатда устунликка эга бўлади. Агар истеъмолчи транспорт ҳаражатларини ўзига олса, нархлар пастроқ туширилади. Транспортнинг асосий кўрсаткичлари қиймати ва ишончлилигидир.
4-қисм. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ логистика бўлимлари эҳтиёжни аниқлашдан ташқари, бозордаги талаб ва таклифларнинг ўзгаришини юмшатиш қобилиятига эга бўлиши керак.
Баъзи мутахассислар, ишлаб чиқариш бўлинмалари логистика тизимига киритилиши керак эмас, деб ҳисоблайдилар. Лекин кўпчиликнинг фикрича, ишлаб чиқариш бўлинмалари логистика тизимида катта аҳамиятга эга. Бу ерда энг муҳим муаммолардан бири - ишлаб чиқариш корхоналари катталиги ва жойлаштириш ўрнини аниқлаш.
5-қисм. Омбор хўжалиги. Бу қисмга корхона омборхоналари, кўтара савдо ва баъзи ҳолларда чакана савдо учун мўлжалланган минтақавий ва маҳаллий омборлар киради.

Download 75.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling