1-мавзу. Логистика курсининг предмети ва вазифаси режа


Логистик тизимларни тузишда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади


Download 75.58 Kb.
bet5/5
Sana03.02.2023
Hajmi75.58 Kb.
#1153623
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 маъруза Логистика предмети ва вазифаси

Логистик тизимларни тузишда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:
1. Корхоналарнинг сони ва уларнинг жойлашиши
Ҳар бир тизим бир ёки бир неча ишлаб чиқариш корхоналарини ўз доирасига олиши мумкин. Корхоналарнинг сони материал ва меҳнат ресурсларининг бор-йўқлигига боғлиқ.
Бир хил корхоналарнинг вазифаси - географик (регионал) бозорга хизмат қилиш. Айрим корхоналарни жойлаштиришда хомашё ва материал билан таъминловчи тижорат воситачи корхоналарнинг мавжудлиги ва жойлашиши ҳисобга олинади.
Кўпинча компаниялар таъминловчи корхоналарнинг географик жиҳатдан тарқалиб кетмаслигига таъсир қилолмайдилар, шунинг учун улар ўз корхоналарини жойлаштираётганларида транспорт ҳаражатларининг энг кам бўлишини кўзда тутадилар.
2. Омборлар сони ва уларнинг жойлашиши
Омборлар бевосита корхоналар чегарасида жойлашиши мумкин ёки таъминловчилардан олинган юкларни қайта ишлаш бўйича умумий омбор марказлари ташкил қилиниши мумкин. Ёки истеъмолчиларга яқин бўлган жойларда оралиқ омборлар жойлашиши мумкин. АҚШ да ҳар 20 омбордан учтаси - кўп профилли, ҳар 6 омбордан биттаси асосий истеъмолчилар талабига биноан қўшимча хизмат ҳам кўрсатади.
3. Транспорт моделлари
Логистика тизими яратувчилари қулай транспорт моделларини аниқлайдилар. Ҳар бир транспорт модели бир - биридан ҳаражатлари, элтиб бериш тезлиги, ишончлилиги, ўзига хос ўраш ва омборларга жойлаштириш усуллари билан фарқланади.
4. Алоқа
Логистика тизими бўлимлари бир-бири билан ахборот, назорат ва транспорт турлари орқали бирлашади. Булар ўртасидаги алоқалар интернет, телефон, телеграф, кабелли алоқа, телекс ва компютерлар орқали ташкил қилинган. Айтиб ўтилган алоқа турларининг ҳар бирининг ўзига хос устунлик ва камчиликлари бор. Ҳозирги кунда интернет орқали маълумот олиш - энг катта устунликка эга.
5. Ахборот тизими
Буюртмалар билан ишлашнинг марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган усуллари мавжуд. Ишлаш усули марказлаштирилмаган бўлса, бу ҳолда интеграция даражаси, аниқланиши, компютерлар тури аниқланиши керак ва ҳ.к.

Ютюб видео-Логистика



  1. https://www.youtube.com/watch?v=jpurgISzxAI

  2. https://www.youtube.com/watch?v=BbZD2R1JG6o


Назорат ва мулоҳаза саволлари
1. Логистика нима?
2. Логистика атамасининг тарихи нимадан иборат?
3. Логистиканинг консептуал ва услубий асосларини изоҳлаб беринг.
4. Моддий оқимлар тушунчаси.
5. Логистиканинг мақсади ва вазифаси.



Download 75.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling