1-Мавзу. Макроиқтисодиёт фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Download 1.27 Mb.
bet1/4
Sana22.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1646931
  1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу Ялпи талаб ялпи таклиф модели

Мавзу Ялпи талаб-ялпи таклиф модели

  • 1. ЯЛПИ ТАЛАБ-ЯЛПИ ТАКЛИФ МОДЕЛИГА УМУМИЙ ТАВСИФ. ЯЛПИ ТАЛАБ ТУШУНЧАСИ ВА ГРАФИГИ.
  • 2. ЯЛПИ ТАЛАБНИНГ БАҲО ВА БАҲОДАН БОШҚА ОМИЛЛАРИ.
  • 3. ЯЛПИ ТАКЛИФ ГРАФИГИ ВА ОМИЛЛАРИ.
  • 4. AD-AS МОДЕЛИДА МАКРОИҚТИСОДИЙ МУВОЗАНАТ.

1. Ялпи талаб-ялпи таклиф моделига умумий тавсиф. Ялпи талаб тушунчаси ва графиги.

  • Макроиқтисодиётда миллий ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгариши билан баҳолар умумий даражасининг ўзгариши ўртасида боғлиқликни тадқиқ қилиш учун ялпи талаб - ялпи таклиф (AD-AS) моделидан фойдаланиш мумкин.
  • Ялпи талаб – уй хўжаликлари, корхоналар, ҳукумат ва чет эллик харидорларнинг баҳоларнинг маълум даражасида иқтисодиётда ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматларнинг умумий ҳажмига бўлган талабидир.

Формула кўринишида ялпи талабни қуйидагича тасвирлаш мумкин:

  • Формула кўринишида ялпи талабни қуйидагича тасвирлаш мумкин:
  • АD = С + I + G + Xn.
  • Бу ерда:
  • АD – ялпи талаб;
  • С – хонадон хўжалиги истеъмоли;
  • I – инвестицияларга талаб;
  • G – давлат харидлари;
  • Xn – соф экспорт.

Нархлар даражаси ва талаб қилинган миллий маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифода этувчи чизиқ жами талаб эгри чизиғи деб аталади. Буни чизма куринишида тасвирлаш мумкин (5-1 чизма). 5-1 чизмадан кўриниб турибдики, талаб эгри чизиғи доимо пастга ва ўнгга сурилади. Нима учун?

  • Нархлар даражаси ва талаб қилинган миллий маҳсулот ҳажми ўртасидаги боғлиқликни ифода этувчи чизиқ жами талаб эгри чизиғи деб аталади. Буни чизма куринишида тасвирлаш мумкин (5-1 чизма). 5-1 чизмадан кўриниб турибдики, талаб эгри чизиғи доимо пастга ва ўнгга сурилади. Нима учун?

AD эгри чизиғи умумий нарх даражаси билан ялпи талаб уртасидаги тескари боғлиқликни акс эттиради. Бундай боғлиқликни “Пулнинг миқдорий назарияси” тенгламаси ёрдамида изоҳлаш мумкин:

  • AD эгри чизиғи умумий нарх даражаси билан ялпи талаб уртасидаги тескари боғлиқликни акс эттиради. Бундай боғлиқликни “Пулнинг миқдорий назарияси” тенгламаси ёрдамида изоҳлаш мумкин:
  • M х V = Y х P
  • Бу ерда:
  • M – муомаладаги пул миқдори;
  • V – пулнинг айланиш тезлиги;
  • Р – иқтисодиётдаги баҳолар даражаси;
  • Y – талаб қилинаётган реал ишлаб чиқариш ҳажми.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling