1-Мавзу. Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Дарснинг мазмуни


Download 54.49 Kb.
bet8/21
Sana18.06.2023
Hajmi54.49 Kb.
#1594572
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
Маъруза Манбашунослик

Араб тилида ёзилган манбалар.
Ўзбекистоннинг VII аср охиридан бошлаб, ХII асргача бўлган тарихи кўпроқ ва деярли араб тилидаги ёзма манбаларда ёритилган ва бу анъана кейинча ҳам Темурийлар давригача давом этган. Бу даврда юртимиз аввал араб хадифалиги таркибида, сўнгра Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Хоразмшоҳлар давлатларини бошдан кечирди. Араб тилида ватанимиз тарихига оид ёзма манбаларни муаллифларнинг келиб чиқишига қараб, икки гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳ - араб тилида ижод этган юртимиздан чиққан тарихчи ва олимлар. Булар Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Маҳмуд Замахшарий, Абу Саид Самъоний, Шаҳобуддин Муҳаммад Нисовий ва бошқалардир. Ушбу муаррихлар асарларида она ватанга муҳаббат алоҳида намоён бўлади, бу айниқса Абу Райҳон Берунийнинг “Осор ул-боқия” асарида халқимиз қадимги маданияти тўғрисидаги маълумотларида алоҳида кўзга ташланади.
Иккинчи гуруҳ - хорижлик олимлардан иборат бўлиб, улар яратган араб тилидаги асарларида юртимиз тарихи маданияти, сиёсий-ижтимоий ҳаёти ёритилган. Ушбу муаллифларнинг энг йириклари Абулҳасан Мадоиний (ваф. 840 й.), Абулаббос ал-Яъқубий (IХ аср), Абубакр ал-Балазурий, Ибн Хурдодбеҳ (820-тахм.913), Абу Жаъфар Табарий (839-923 й.), Исҳоқ ал-Истаҳрий (850-934 й.) ва бошқалардир.
Мазкур муаррихлар юртимиз ҳудудини умуммусулмон олами, араб халифалиги бир қисми сифатида ёритганлар. Улар асосан араб халифаликни икки қисмга, яъни араб ва аъжам - ғайри арабга ажратиб ўрганар эдилар. Араблар томонидан юртимизга берилган ном Мовароуннаҳр – дарёнинг у ёғидаги мамлакат мазмунини билдирувчи жуғрофий ном бизгача етиб келган бўлиб, асосан араб муаллифлари асарларида истеъфода этилади.
Қуйида араб тилида битилган энг муҳим манбалар ва уларнинг муаллифлари ҳақида ихчам маълумот келтирилади. (Ушбу маълумотлардан маърузачи ўз хоҳишига биноан танлаб ана ўшалардан фойдаланиши мумкин.)
7.3.1. “Китоб ат-тарих”
Ушбу араб тилида битилган қимматли асар муаллифи буюк математик Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий(VIII аср охири – IХ аср биринчи ярми)дир. Биз уни биринчи Ўрта Осиёлик тарихчи олим деб аташимиз мумкин. Чунки ал-Хоразмий биринчилардан бўлиб ўзининг “Китоб ат-тарих” (“Тарих китоби”) асарини ёзган. Аммо ушбу асар бизгача мукаммал ҳолида етиб келган бўлмасада, ундан олинган парчаларни сўнгги давр тарихчилари Ибн ан-Надим, ал-Масъудий, ат-Табарий, Ҳамза ал-Исфаҳонийлар ўз асарларида келтирадилар. Бу китобни Абу Райҳон Беруний ўзининг “Осор ул-боқия” асарида ҳам эслатади. Мазкур асар халифалик тарихига оид маълумотлардан иборат бўлган.

Download 54.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling