1-Мавзу. Манбашунослик фанининг предмети, мақсад ва вазифалари Дарснинг мазмуни
Download 54.49 Kb.
|
Маъруза Манбашунослик
7.3.18.”Тарихи Яминий”
”Тарихи Яминий”[1] (“Ямин уд-давла тарихи”) асарининг ижодкори Утбийдир. Унинг ҳақиқий исми Абу Наср Муҳаммад ибн Абдужаббор Утбий (тахм.961-1077 ёки 1036 йй.) бўлиб, асли Эроннинг Рай шаҳридан. Олимнинг хонадони бадавлат ва нуфузли зодагонлардан бўлиб, унинг тоғалари Сомонийларнинг вазири сифатида хизмат қилишган. Абу Наср Муҳаммад Утбий ҳам юқори давлат лавозимларида турган, Сомонийларнинг Хуросондаги ноиби Абу Али ибн Симжур (989-998 йй.), сўнгра Зиёрийлардан[2] Шамс ул-Маолий Қобус ибн Вушмагир (998-1030 йй.)нинг шахсий котиби, кейинчалик Ғазнавийлардан[3] Сабуктакин (977-997 йй.), Султон Маҳмуд (998-1030 йй.) ҳамда Султон Масъуд (1031-1041 йй.) саройида хизмат қилган. Масалан, Утбий Султон Маҳмуднинг элчиси сифатида (999 й.) Гарчистонга[4] борган, кейин Ганж рустакда[5] соҳиб барид бўлиб ишлаган ва 1023 йили Султон Маҳмуднинг амри билан хизматдан четлатилган. Манбаларда, хусусан ас-Саолибий тазкирасида айтилишича, ал-Утбий бир нечта йирик асар ёзган. Лекин улардан фақат биттаси ”Тарихи Яминий” номли тарихий асари сақланиб қолган, халос. Унинг яна “Латоиф ал-куттоб” (“Котибларнинг латиф сўзлари”) номли бўлиб, у бизгача етиб келмаган[6]. ”Тарихи Яминий” амир Сабуктакин ҳамда Султон Маҳмуд замонида Ғазнавийлар империяси таркибига кирган Афғонистон, Хуросон, Хоразм ва қисман Мовароуннаҳрнинг 975-1021 йиллардаги ижтимоий-исёсий тарихини баён этади. Асарда Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрни босиб олиши (992-996 йй.) ҳақида келтирилган маълумотлар бениҳоят қимматлидир. Асар ўрта аср тарихшунослигига хос оғир саж – насрий қофияли услубда ёзилган. Унда ҳукмрон синфнинг мақсад ва манфаатлари ҳимоя қилинади, хусусан Султон Маҳмуд ва унинг яқинлари кўкларга кўтариб мақталади. Шунинг билан бирга, тарихчи узлуксиз давом этган урушлар, зулм, турли-туман солиқ ва жарималар туфайли хонавайрон бўлган меҳнаткаш халқнинг оғир турмушига ҳам айрим ўринларда кўз ташлаб ўтади. ”Тарихи Яминий” асарининг арабча матни 1874 йили Деҳли, 1874 йили Булоқ ва 1883 йили Лоҳур шаҳарларида чоп этилган. Ундан айрим парчалар К.Шефер, Т.Нёлдеке, Г.Эллиот ва Н.Доусон томонидан француз, немис ва инглиз тилларига таржима қилинган. Китобнинг форсча таржималари бўлиб, энг дурусти Абу Шариф Носиҳ ал-Жорбозақоний қаламига мансуб. Бу таржима Эронда 1856, 1956 ва 1966 йиллари чоп этилган. Асарни Лондонда 1858 йили Рейнолдс инглиз тилига таржима қилган. Download 54.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling