1-мавзу: микроскоп билан танишиш ва ишлаш қоидаларини ўрганиш
Download 289.76 Kb.
|
1-laboratoriya mashg\'uloti
- Bu sahifa navigatsiya:
- КЕРАКЛИ ЖИҲОЗЛАР
- УМУМИЙ ТУШУНЧА
- Штатив
- Буюм столчаси
- ПРЕПАРАТ ТАЙЁРЛАШ
- Ёруғлик микроскопининг умумий кўриниши.
1-МАВЗУ: МИКРОСКОП БИЛАН ТАНИШИШ ВА ИШЛАШ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАНИШ. МАВЗУНИНГ МАҚСАДИ. Микросконинг қисмлари билан таништириш. Микроскоп билан ишлашни ва ҳар хил препаратлар тайёрлаш қоидаларини КЕРАКЛИ ЖИҲОЗЛАР: микроскоп, буюм ва қоплағич ойналар, устара, чётка, пипетка, препаровал нина, сув, йод, глицерин, спирт, толуол, ксилол, фильтр қоғоз, балъзам, оддий қоғоз, пинцет, ҳар хил рангли қоғозлар, фиксацияланган илдиз, поя, барг ёки ўсимлик бўлаклари. УМУМИЙ ТУШУНЧА. Микроскоп буюмларни бир неча юз минг мартагача катталаштириб кўрсатади. Микроскопиинг оптик қисми энг асосий қисмлардан ҳисобланиб у кўриш найи (тубус) дан иборат, тубуснииг юқори қисмида окуляр, тагида объектив жойлашгап. Штатив: Штатив тўғри ёки эгри колонкадаи иборат. Штативда револьвер, микровинт, макровинт, буюм столчаси, диафрагма, даста ва ойна бўлади. Объектив: Микроскопнииг буюмни катталаштириб кўрсатадиган қисми объективидир. Объектив одатда 2 ёки 4 та бўлиб, буюмни катталаштириб ва тескари қилиб окулярга туширади. Окуляр: Окуляр йиғиш ва кўриш линзасидан иборат. Кўриш линзаси қанча кичик бўлса, окуляр буюмни шунча катта кўрсатади. Окуляр ва обьективда буюмни катта қилиб кўрсатиш даражаси сонлар билан кўрсатилган. Объектив билан окулярдаги сонлар бир-бирига кўпайтирилса буюмни неча маротаба катталаштириб кўрсатилганлиги келиб чиқади. Кўриш найи. Кўриш найи дастага бириктирилган бўлиб тагига револьвср жойлаштирилган. Револьвер объективини ҳаракатга келтириш учун ишлатилади. Макровинтни бураш билаи кўриш найини юқорига кўтариб ёки пастга тушириб объектив билан окуляр ўртасидан фокус масофани тўғрилаб олиш мумкин. Буюм столчаси. Буюм столчаси ўртаси тешик бўлиб, бу тўсиқдан препаратга ёруғлик тушади, столчанинг тагида тешикни катта-кичик қилиб турадиган диафрагма, конденсор, жойлаштирилган. Буюм столчасининг пастки қисмига бир томони ботиқ иккинчи томони текис бўлган кўзгу ўрнатилган. Кўзгу. Кўзгу ёруғликни обьективга тўғрилаб, йиғиб беради. Кўзгунинг текис томони кучсиз ёруғлик беради. Ёруғлик кучли тушиши зарур бўлса, ботиқ томонидан фойдаланилади. Микроскоп столчаси устига иккита тутқич ўрнатилган бўлиб, препаратни ушлаб туриш учун ишлатилади. ИШ ТАРТИБИ. Микроскоп тозалиги текширилади. Микроскопга ёруғлик тушадиган қилиб, дастани ушлағич томонини ўзига қаратиб қўйилади, ёруғликни объективга тўғрилаб, столча устига препарат қўйилади. Макровинтни бураб, объективни препаратга яқин туширилади ва кўриш найидан қараб туриб намунани кўриниш даражасига мослаштирилади. Ёруғлик кучли бўлса диафрагма тешигини кичрайтириб ёруғликни кучсизлантирамиз. Тасвирни аниқ кўриш учун микровинтдан фойдаланилади. Столчага қўйилган буюм равшан кўрингандан кейин микроскопни қимирлатмасдан окулярдан қараб туриб буюмнинг тасвирини дафтарга чизиб оламиз. ПРЕПАРАТ ТАЙЁРЛАШ: Микроскопда кўриб ўрганиш учун фиксацияланган, илдиз, поя, барг, мева, мева эти, пўстлоқ, толалар ёки тирик ўсимлик бўлаклари олинади. Объектлар қаттиқ бўлса сув ва глицерин аралашмасига солиб қайнатилади, бунда ҳужайра юмшайди, юпқа кесик олиш мумким бўлади ёки маржон дарахти ўзаги орасига солиб кесиб олинади. Кесма жуда кичик ва юпқа бўлиши керак, уни буюм ойнасига қўйиб, сув томизамиз ва нина ёрдамида тўғрилаймиз горизонтал ушлангап ҳолатда устидан қоплағич ойнапи ёпамиз, иккала ойна ўртасида ҳаво қолмаслиги учун ортиқча сувни сўрғич ёрдамида сўрдириб оламиз. Цитомлазмани ёки ҳужайра ядросини аниқроқ кўриш учун тайёрланган (кесикка) препаратга калий йод эритмаси томизилади. Объектни бўлиш учун метилен кўки ва шунга ўхшаш бўёқлардан фойдаланилади. Бу реактивлардаи томизғич ёрдамида бир томчи олиб объект устига томизилади ва бир неча минутдан сўнг ортиқча бўёқни тозалаш учун объект устига тоза сув қўйиб бир неча маротаба ювилади. Ювилган кесикларни нина ёки чётка ёрдамида олиб Глицерин томизилиш буюм ойначаси устига қўйилади, қоплағич ойна билан ёпилади. Глицеринда гақланган объект бир қанча вақт бузилмай туради. Бу препарат чанг тегмаслик учуи махсус тайёрланган қутичага солиб қуйилади. Глицеринда сақланган объект узоқ вақт туриши учун буюм ва қоплағич ойна ораси глицерин-желатин билаи ёпиштирилади. Бу усулларда тайёрланган препарат вақтинчалик препарат бўлиб ҳисобланади. Доимий препарат тайёрлаш анча мураккаб бўлади. Бўялган кесикларни сувсизлантириш учун дастлаб 50, 96, 100% ли спиртларда, сўнгра толуол, ксилол билан икки марта ювилади, кесикларни буюм ойнасига жойлаб, устига бальзам томизилади ва қоплағич ойна билан ёпиб, кейланади. Ёруғлик микроскопининг умумий кўриниши. 1-асоси (штатив), 2-тубус тутқич, 3-тубус, 4-буюм столчаси, 5-буюм столчасининг тешиги, 6-столчани жилдирувчи винтлар, 7-окуляр, 8-объектив, 9-макровинт, 10-микровинт, 11-конденсор, 12-конденсор винти, 13-диафрагма, 14-кўзгу, 15-револьвер. САВОЛЛАР: Микроскоп ишга қандай тайёрланади? Микроскоп қандай асосий қисмлардан иборат? Кичик объективдан катта объективга қайси вақтда ўтказилади? Препарат нима учун керак? Препарат қандай тайёрланади? Домимий препарат билан вақтинча лик препарат фарқини айтиб беринг? Download 289.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling